Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 21 May 2016 14:20

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва афғон  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азизлар,  аҳли  башарга   нажотбахш  этгувчи   Имом  Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг валодат топган куни муносабати билан  барчангизни табриклаган ҳолда, Эроннинг санъаткори Алиризо Қурбоний ижросида "Нимайе шаъбон"  қўшиғини сиз азизларга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.  

Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами  +989397362545-га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азизлар тингловчилар, Тошкент ва Бухоро шаҳридан мухлисларимиз Озодбек ва Фируз Ўзбекистоннинг машҳур  санъаткорларидан бўлмиш Шерали Жураев   ижросида "Бандаман" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.  Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларини инобатга олиб Шерали Жураев ижросида "Бандаман" қўшиғини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.

  Азизлар, дастуримиз якунида  Душанбе, Самарқанд ва Бухоро  шаҳрларидан мухлисларимиз  Ҳангома, Ситора ва Замира  истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг  машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш марҳум Аҳмад Зоҳир ижросида "Эй сорбон"  номли  дилрабо қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh