Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 09 May 2016 08:32

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни эътиборга олиб  форс, ўзбек ва афғон тиллардаги дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатиш учун сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
  Азизлар, эслатиб ўтамизки ўтган ҳафта давомида азиз ва севимли  пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с)нинг биъсатларини эъзозлаган  эдик.  Расули  Акрам (с)нинг  беъсатлари    даставвал    инсонларни    ширк,  адолатсизлик, жаҳл  ва  таҳқирлаш, фисқ-фасоддан  қутқаришни    кўзлаган  эди.   Аҳли  башарни  қутқариб, уларни     тавҳид, маънавият, адолат  ва  каромат сари    ҳидоят    қилишни мўлжалаганди.   Маънавий    ҳаракатдан    ибтидо    топган    Расулуллоҳ (с)нинг     биъсатлари     инсоният   жамиятида    улуғ бир  инқилобни   вужудга келтирди.   
Азизлар, ҳозир эса  бугунги дастуримизда шу мавзўга бағишланган Эроннинг санъаткорларидан бири бўлмиш Муҳаммади Абдулҳусейни ижросида "Нури Муҳаммад" номли қалбларни тасхир этувчи қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг! 
 
Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азизлар, Шаҳрисабз ва Бухородан  мухлисларимиз Қобилжон ва Асадбек ўзбек машҳур хонандалардан бири бўлмиш  Шерали Жураев ижросида "Эй дўст" номли қўшиқни  тинглаш истагини мактуб орқали билдиришган. Биз бу азиз тингловчиларимиз хоҳиш-истакини назарга олиб бу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.Бу қўшиқ  мухлислар кўнгилларига жой олади деган умиддамиз. Марҳамат.
Мусиқа
Азиз дўстлар, дастуримиз якунида сиз азизларга тақдим этиладиган навбатдаги қўшиқ Афғонистоннинг хонандаларидан бўлмиш Муҳаммади Мубтало ижросида "Ё Муҳаммад" номли қўшиқдир. Бу қўшиқни Тожикистондан  мухлисларимиз Озода ва Гулрухсор биздан тинглаш истагини билдиришган.   
  Азиз мухлисларимизнинг истак-хоҳишини бажо келтириб, сиз азизларни ҳам бу қўшиқни эшитишга даъват этамиз. Бу қушиқ  мухлислар кунглида жой олади деган умиддамиз!Марҳамат тингланг.

Media

Add comment


Security code
Refresh