Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 02 May 2016 11:54

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
 

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик  тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Кўй- қўшиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади. Мусиқа инсонни  эзгўликка, ижод завқига ундайди.
Шундай қилиб сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон санъаткорларидан бўлмиш Мазёри Асрий  ижросидаги "Фақат безор бебинамет" деб номланган қўшиқдир. Марҳамат тингланг.
 
 Азиз мухлислар! Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган.  Мухлисларимиздан бири  Андижон шаҳрида яшаётган Муҳиба бўладилар. Муҳиба синглимиз таҳриририятимиз почтасига мактуб ёзиб биздан Озодбек Назарбеков ижросида Иккимиз" қўшиқни тинглаш истагини билдирган.    
Азизлар, мухлисларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдириб ушбу мухлислариимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб Ўзбекистон  Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида "Иккимиз" қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
 
Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га   мактуб ёзишингиз ва таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар, мусиқали дастуримиз давом этади.
 Таъкидлаш жоизки хонанданинг аз тойи дил кўйлаган кўй-қўшиғи юракларни талпинишига сабаб бўлади, айниқса турли тилларда кўйланган ёқимли  кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг ҳаётдаги ҳис-туйғуларни меҳр-муҳаббат билан тўлдириб яшашга ҳидоят этади. Қалбларни ўзининг бетакрор садоси билан тасхир этадиган санъаткорлардан бири Тожикистон Халқ артисти Давлатманд Холов саналади.  
   Азизлар, Самарқанддан мухлисимиз Шаҳромжон Тожикистоннинг машҳур хонандалардан бири бўлмиш  Тожикистон Халқ артисти Давлатманд Холов ижросида "Чашмеки надорад назаре ҳалқаи дом аст" номли қўшиқни  тинглаш истагини электрон почтамиз орқали йўллаган. Дастуримиз якунида  бу азиз тингловчимиз хоҳиш-истакини назарга олиб бу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.
 

Media

Add comment


Security code
Refresh