Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 17 April 2016 14:14

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
 
Азизлар,  бугунги мусиқий дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни эътиборга олиб  форс,  ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
 
  Азиз дўстлар, шуни айтиш жойизким  мусиқа ва қўшиқ таъсирида тингловчининг кўнглидаги ғуборлар тарқалиб кетади. Ижодкор ҳамиша “мендан кейин одамларга нима қолади”, деган саволга жавоб излаш билан яшайди.
   Ижодкор куйлаган қўшиқлар эса тасмаларда муҳрланиб, йиллар давомида келажакка ўрнак бўлишга улгурди ва бундан кейин ҳам ўрнак бўлади.    
Шундай экан таҳририятимиз номидан бугунги сиз азизларга тақдим этиладиган  дастлабки қўшиқимиз Эроннинг поп мусиқаси йўналишида фаъолият олиб борган санъаткорлардан бўлмиш Муҳсини Човуши ижросидаги "Чамадон" деб номланган қўшиқдир. Марҳамат тингланг.
  Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
 
Азизлар, мусиқали дастуримиз давом этади.
  Шак-шубҳасиз барчамиз ўз онамизни жуда яхши кўрамиз ва ҳамиша  уларнинг ҳурмат-эҳтиромини бажо келтирамиз. Навбатдаги сиз ҳузурингизга тақдим этадиган қўшиқимиз она ҳақидадир.  
Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан мухлисларимиз Шаҳобов Санжар ва Қаюмов Зафар Ўзбекистоннинг машҳур санъаткори Озодбек Назарбеков ижросида "Онажоним" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Шуни назарга олиб бу чиройли қўшиқни сиз азизларга тақдим этишдан олдин  Озодбек Назарбеков мухбирлар билан бир сўҳбат чоғида айтган сўзларини эслатиб ўтмоқчимиз:
 " Мен она ҳақидаги ижро қилган қўшиқларимни, авваламбор шахсан ўзим учун ижро қиламан. Биринчи навбатда, ўзим учун, ўзимнинг қалбимга таскин бериш учун!  Сабаби, биринчи навбатда бу қўшиқлар ўзим учун бўлса, иккинчи сабаб, бу қўшиқларни тинглаганда, ҳар бир эшитувчи, ўз хаёлида клипини албатта, жараённи бошидан ўтказади. Ким ўз онасини қандай ҳурмат қилса, қандай яхши кўрса, онаси ҳақида қандай бир хотиралари бўлса, шу қўшиқларни тинглаганда, кўз олдидан ўтказади."
 Шундай экан,  оналарни яхши кўрган  ва соғинган инсонлар учун бу чиройли қўшиқни эфирга ўзатамиз. Бу қўшиқ  мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.
 
Радиомизнинг почтасига ёзилган бошқа  мактубларидан бири Тожикистондан азиз мухлисларимиз Барно опа ва синглимиз Замира   бўладилар.  Мухлисларимиз   Афғонистоннинг таниқли  санъаткорларидан бўлган Зоҳири Ҳувайдо ижросида "Фаришта ба мисли ту" номли бир чиройли қўшиқни эштишини биздан истаб қолган. Азиз мухлисларимизнинг истак-хоҳишини бажо келтириб, сиз азизларни ҳам бу қўшиқни эшитишга даъват этамиз.  Марҳамат тингланг. 

Media

Add comment


Security code
Refresh