Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 10 April 2016 17:39

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

  Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида форс ва ўзбек тилларда қўшиқлар, ҳамда Шимолий Афғонистондан ҳамкоримиз мухбир,  Аҳмад Умид Эҳсоснинг " Афғонистонда ўзбек мусиқасининг ўрни " ҳақидаги сўҳбати ўрин олган. Бугунги  мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Ҳақиқатан ҳам қўшиқлар сарҳад билмайди. Улар қалбдан қалбга йўл топади. Айниқса, маҳзун қўшиқларнинг  ўрни бошқачадир. Чунки маҳзун қўшиқлар тингловчининг қалбига яқин бўлади. Шўх қўшиқлар шундоқ ҳам етарли. Лекин томошабинга бирор мавзуни кўтарган, юки бор қўшиқлар керак.  Шунинг учун , сиз азизлар манзурингизга тақдим этадиган биринчи қўшиқ бу Муртазо Пошшойи ижро этган "Гирйе макун " номли  қўшиқдир. Марҳамат тингланг! 

Умуман қўшиқ у хоҳ шўх, хох маҳзун бўлса ҳам жуда катта меҳнат талаб қилади. Ҳар бири устида санъаткорлар ойлаб вақт сарфлашади. Шунинг учун бундай қўшиқлар халқнинг руҳий-эмоционал туйғуларига таъсир етказади.

Азизлар, ҳозир эса Шимолий Афғонистондан ҳамкоримиз мухбир Аҳмад Умид Эҳсоснинг "   Афғонистонда ўзбек мусиқасининг ўрни " ҳақидаги сўҳбатини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!

  Азизлар, радиомизнинг почтасига   Самарқанд  ва Фарғона  вилоятларидан  мухлисларимиз Тўлқин ва  Расул номли мухлисларимиз мактуб  ёзиб Узбекистоннинг  таниқли ва севимли  хонандаларидан бўлмиш Шерали  Жураев ижросида "Ўзбегим" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.    Дастуримиз якунида ана шу биродарларимиз тинглаш истагини бажо келтириб  "Ўзбегим" номли дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.

Media

Add comment


Security code
Refresh