Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 27 March 2016 14:17

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Мусиқа
Азиз мухлислар!  Баҳор фасли ҳам кириб келди. Фасллар келинчаги ҳисобланмиш баҳор Наврўз айёми билан нақадар гўзал ва тароватлидир. Баҳорни Наврўзсиз, Наврўзни баҳорсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шоир ёзганидек, баҳорни узукка қиёс айласак, Наврўз шаксиз унинг ёқут кўзидир! Бу кўз қорачиғида акс этган гўзалликни тараннум этиш ҳар бир қаламкашнинг асл сўзидир!
 Наврўз айёми билан барчангизга баҳорий кайфият  тилаб  мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, афғон ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқларни сиз азизларнинг диққат-эътиборингизга ҳавола этамиз.  Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз !  
Дастуримиз бошида сиз азизларни   Эрон санъаткорларидан  бўлмиш Ризо Содиқи  ижросида "Ҳавойе тозе" номли қўшиқни эшитишга даъват этамиз.  Марҳамат тингланг.
Мусиқа
 
Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб ёзиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
 
Азизлар, айтиш жойизким, наврўз дастурхонига 7 хил дарахт баргидан намуна келтириб қўйилади. Улар: мажнунтол, зайтун, беҳи, анор, бодом, писта, ёнғоқлар. Шулар қаторида қатиқ, сут, пишлоқ, тухум, балиқ ва ёниб турган шамлар ҳам қўйилади. Бу маънавий қадриятлар биз учун жуда муҳимдир.  Наврўз байрами бебаҳо маънавий мерос  ҳамда миллий анъаналарнинг ёрқин намунаси саналади.
Азиз мухлислар, ушбу наврўз айёмларида  Сурхондарё ва Самарқанд шаҳарларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз, жумладан Сухроб Давронов ва Соҳиб Мажидов    почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг  машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Шерали Жураев ижросида "Келди баҳор" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
 Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Мусиқа
Азиз тингловчилар, Душанбе шаҳридан Бобур ва Рустам мухлисларимиз Афғонистон санъаткорларидан бўлмиш Мирвейс Нежробий ижросида "Ид муборак" қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.  Ҳозир эса. ана шу қўшиғини эшитишга сизларни даъват этамиз.
Азизлар, дастуримиз якунида  Тожикистонли мухлисларимиздан  Камила, Садаф ва Нигина сингилларимиз истак-хоҳишини инобатга олиб   тожик халқи, ҳамда  "Гулшан" ансамблининг  машҳур ва севимли санъаткорларидан бири  бўлмиш  Баҳодур Неъматов  ижросида "Навбаҳор" номли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.  
 

Media

Add comment


Security code
Refresh