Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 14 March 2016 18:41

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
 
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида форс ва ўзбек тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқларни  сиз азиз тингловчиларга тақдим этамиз. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
 
Баҳор фасли ҳам кириб келди. Инсонлар бу фаслни хуш кўришларининг асл сабаби, атрофда янгиланиш, уйғониш, гўзалликнинг ҳукмронлик қилиши ва қут-барака, ризқ-рўз кириб келиши билан боғлиқ бўлса керак. Осмонда қуёш чарақлаб, ҳамма ер кўм-кўк бўлиб, чаманзорлар гуллаб-яшнай бошлайди. Албатта табиатнинг бу мўъжаз ишини кўриб кўнгиллар яйрай бошлайди.  
 Албатта кўнгиллар қувончини  қўшиқ ва тарона билан изҳор этиш мумкун. Яхшиси келинг биргаликда таҳририятимиз томонидан танлаб олинган Мажид Ахшобий ижросида "Моҳ дар омад"  чиройли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг!
Мусиқа
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб ёзиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

  Азизлар, радиомизнинг почтасига   Сурхондарё ва Намангон вилоятларидан  мухлисларимиз Ойбек, Жамшид ва Гулфинур мактуб ёзиб Узбекистоннинг  таниқли ва севимли  хонандаларидан бўлмиш Шоҳжаҳон Жураев ижросида "Ёмғир" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.   Шоҳжаҳон Жураев  санъат майдонида ўз овози, услуби ва йўналиши билан мухлислар кунглидан жой олган.
 Азизлар,  мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олган ҳолда   уларга миннатдорчилик билдириб,   бу санъаткор ижросида  "Ёмғир" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга  даъват этамиз.Марҳамат тингланг. 
 
Азиз мухлислар,  Самарқанд шаҳридан Баҳодур ва Диёрбек акаларимиз    почтамизга мактуб  йўллаб    Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов ижросида "Самарқанднинг қизлари" қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
Дастуримиз якунида ана шу биродарларимиз тинглаш истагини бажо келтириб бу дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
   

Media

Add comment


Security code
Refresh