Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 02 March 2016 16:08

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
 
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида форс,ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқларни  сиз азиз тингловчиларга тақдим этамиз. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
 
 Инсоният ўз тарихининг маданий босқичига қадам қўйибдики, ҳаётини бир лаҳза ҳам мусиқасиз тасаввур этолмайди. Мусиқа унга фақат хуш кайфият ва эстетик завқ инъом этибгина қолмай, ақлий ва ижодий салоҳиятининг юксалиши, руҳий-маънавий оламининг бойиши ва сай­қалланишида муҳим аҳамият касб этиб келади.  Шундай экан,  биринчи навбатда сизга тақдим этадиган қўшиқимиз  Эроннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш  Али Тафриший ижро этган "Таронейи навбаҳор" номли қўшиғидир. Марҳамат тингланг.  
 
Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб ёзиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

  Азизлар, радиомизнинг почтасига   Тошкетдан Назира синглимиз, Жиззахдан Наима  ва Намангондан Беҳзод мухлисларимиз  Ўзбекистоннинг  таниқли  хонандаларидан бўлмиш Ойбек Ҳамроқулов ижросида "Момо ерим" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.  Айтиш жойизким  Ойбек Ҳамроқулов   санъат майдонида ўз овози, услуби ва йўналишига эгадир.
 Азиз мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олган ҳолда ва  уларга миннатдорчилик билдириб,   бу санъаткор ижросида  "Момо ерим" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга  даъват этамиз.Марҳамат тингланг.
 
 
Айтишларича, сўз — қачонки санъат даражасига етса, инсон учун шифобахшлик касб этар экан. Бунинг учун сўз санъаткори жиддий изланади. Сўзни мухлис қалбига ана шундай бебаҳо неъмат тарзида етказиб бериш — асл санъаткорликдир. Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Самарқанднинг   машҳур ва севимли  хонандаси Салимжон Ғиёсов саналади.  Яхшиси келинг биргаликда бу санъаткор ижросида "Самарқанд " номли дилрабо ва инсон кўнглини ҳаяжонга келтирадиган қўшиғини эшитайлик. . Бу қўшиқ сиз азиз мухлисларимиз кўнглидан жой олади деган умиддамиз.   

Media

Add comment


Security code
Refresh