Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 21 February 2016 13:58

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Мусиқа
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни эътиборга олиб форсча, ўзбекча ва тожикча  қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
  Азизлар, эртага Пайғамбаримиз (са) нинг азиз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳодат топган куни билан тўғри келади. Ушбу қайғули  муносабат билан барчангизга тасаллият изҳор этамиз! Таҳририятимиз томонидан тақдим этиладиган  дастлабки қўшиқимиз ана шу қайғули муносабатга бағишланади.  Ҳозир эфирга ўзатадиган қўшиқимиз  Эрон санъаткорларидан бўлмиш устод  Носир Абдуллоий ижро этган "Фотима бинти Набий" деб номланади.   .
Азизлар эслатиб ўтамизки кўй-қўшиқ инсон руҳини кутарувчи унга оромбахш этувчи, уни юксак-юксакларга ундовчи воситадир. Турли тилларда кўйланган ёқимли  кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг яшашга бирга муҳаббатини янада зиёда этади.
Азизлар, Тошкентлик мухлисларимиз Азиза, Нодира номли сингилларимиз ўзбек машҳур хонандаларидан бири  Шоҳжаҳон Жураев ижросида "Қизғалдоғим" номли қўшиқни  тинглаш истагини билдиришган. Биз бу азиз тингловчиларимиз хоҳиш-истакини назарга олиб бу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. 
  Азизлар,  Душанбе шаҳридан Ҳасан, Дилмурод ва Иззат номли мухлисларимиз радиомиз почтасига мактуб йўллаб Тожикистон Ҳалқ артисти Зафар Нозимов ижросида "Ороми чонам меравад" чиройли қўшиқни эфирга ўзатишни биздан истаб қолишган. Биз, азиз мухлисларимизнинг истак-хоҳишини бажо келтириб, сиз азизларни ҳам бу қўшиқни эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг.
 

Add comment


Security code
Refresh