Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 15 February 2016 09:24

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман
Мусиқа
Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва тожик  тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Мусиқа
 
 Қўшиқсиз инсон ҳаётини тасаввур этиб бўлмайди.
Қўшиқ одамзод  маънавий  оламининг  энг  ноёб  дурдоналаридан биридир.
Кишилик  жамияти  узоқ тарихий  тараққиёт  жараёнида ўзининг шодлиги ва изтиробларини, эзгу идеаллари ва юксак инсоний тушунчаларни қўшиқ орқали ифодалаб келган. Ана шу маънода қўшиқчилик санъати ҳар бир халқнинг ҳаёти, тарихи,тақдири ва гўзаллик ҳақидаги тасаввурларининг жонли ва ўлмас садоларидир.  
  Мусиқа ҳис қилиш қобилиятни тарбияловчи восита.  Ва ниҳоят, мусиқа кишиларни коинот билан боғловчи куч ҳамдир.   Ҳамма даврда мусиқа инсонларни энг яхши амалларга, буюк ишларга йўналтира олган, айниқса, ёш авлодни юртига, она – Ватанига муҳаббат руҳида тарбиялайдиган восита бўлган.
 Шундай экан, келинг биргаликда таҳририятимиз томонидан танланган Эрон санъаткорларидан бири бўлмиш Али Ризо Ифтихорий ижросида  "Ишқ" номли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг.
 
Азизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб жўнатиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+  989397362545 -га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз
 
 Азиз  тингловчилар,  Сурхондарё вилоятидан азиз мухлисларимиз Неъматулло Шарипов ва Ғаффуржон Ўрунов  ўзбекистон машҳур  таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида "Шоҳсуворим келадур"  чиройли қўшиқни эфирга ўзатишимизни сўрашган.
 Чиқсам кўчаларга шоҳсуворим келадур
Гулғунчасидек лолаузорим келадур
 Мухлисларимизга бизнинг радиомизга эътибор қаратишлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда яхши кайфият тилаб  бу зикр этган қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
 
Азиз тингловчилар, дастуримиз якунида  Душанбе шаҳридан мухлисларимиз Рухсора, Сурайё ва Мунаввара Тожикистоннинг машҳур ва  жуда севимли  фалакхонлик санъатининг намояндаларидан бўлган Давлатманд Холов ижросида "Хандайи осмон" қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Азиз мухлисларимиз хоҳиш -истагини эътиборга олган ҳолда сизларни бу чиройли қўшиқини тинглашга даъват этамиз. Марҳамат.    
 

Media

Add comment


Security code
Refresh