Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 07 February 2016 14:04

Қалбга яқин қўшиқлар

Қалбга яқин қўшиқлар

 Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Мусиқа
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" дастуримизнинг бугунги сонида сиз азиз тингловчиларга тақдим этадиган   форс,ўзбек,  тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
 
Азиз тингловчилар, шу нарсани қайд этиш жоизким инсоннинг ҳис-туйғулари маълум тарбияга, парваришга, мунтазам қилинадиган машқларга муҳтож бўлади. Бу борада мусиқанинг аҳамияти катта. Мусиқа таъсирида киши ғоят нозик ва теран ҳиссиётлар ва эҳтиросларни бошдан кечиради. Инсоният қадимдан мусиқанинг турли туйғуларни қўзғатиш хусусиятларидан фойдаланиб келган.
Мусиқа  маънавий камолликка етакловчи воситалардан биридир. Мусиқанинг ҳар қандай жанри маънавий тарбия асоси бўла олади. Мусиқа мустаҳкам билим олишга, миллий қадрият, маънавий баркамоллик, умрбоқий анъаналар ва аждодлар таълимотини ёшлар онгига, турмуш тарзига сингдириш  ишига кўмаклашади.
Энди эса,  биринчи навбатда сизга тақдим этадиган қўшиқимиз Эроннинг машҳур хонандаларидан бири  бўлмиш  Ҳисомиддин Сирож ижро этган "Хандон даро" номли қўшиғидир. Марҳамат тингланг. 
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Азизлар, радиомизнинг почтасига кўп мактублар сиз азиз мухлисларимиз томонидан йўлланмоқда. Самарқанддан Беҳзод ва Жиззахдан Алишер номли мухлисларимиз мактуб ёзиб Шерали Жураев ижросида "Шириндур" номли қўшиқни тинглаш истакгини билдиришган. Бу истак-хоҳишларингизни эътиборга олган ҳолда ва  сизларга миннатдорчилик билдириб,  Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан ва кўп мухлисларга эга бўлган  санъаткор Шерали Жураев ижросида "Шириндур" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга сиз азизларни даъват этамиз.
Лаълинг аё не ажаб рангиндур
Сўзианинг не бало шириндур
 
 
Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га  мактуб ёзиш ва  таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар, дастуримиз якунида Тожикистоннинг таниқли ва севимли хонандаси Давлатманд Холов ижросида "Модар" номли қўшиғини эътиборингизга ҳавола этамиз. Мазкур қушиқнинг мисралари тожик халқининг бетакрор шоири бўлмиш марҳум Лойиқ Шерали қаламига мансубдир.
Сад чону дил фидои як муддаои модар
Фатҳу кушоиш орад дасти дуои модар
Гар шеърҳо сурудам аз буду аз набудам
Дар тинатам сириштам сўзу навои модар.

   Бу қўшиқ сиз азиз мухлисларимиз кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.
Мусиқа 

Media

Add comment


Security code
Refresh