Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 18 February 2012 16:19

Расулуллоҳ (с) таълимотлари исломий инқилобнинг асосидир.

Расулуллоҳ (с) таълимотлари исломий инқилобнинг асосидир.

 

Бисмиллаҳир роҳманир раҳим.

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар.

Аллоҳнинг ҳабиби, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) таваллуд айёмлари ва "Ваҳдат ҳафталиги"га бағишланган "Раҳмат элчиси" туркум эшиттиришимизнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

Ҳаво тўлқинларида базга ҳамроҳлик қилинг.

Азизлар, эртага айрим ривоятларга кўра олам мавжудотларининг афзали, Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (с) нинг таваллуд кунларидир. Ўзидан олдин ўтган Иброҳим, Нуҳ, Мусо, Ийсо, каби илоҳий пайғамбарлар ва Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларининг энг инжу ахлоқий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган, уларни комил этган сўнгги Пайғамбар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с) нинг мавлуд айёмлари.

Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек:

Аҳмад исми анбиёни этди жам,

Англагаймиз юз десак, тўқсонни ҳам.

Муқаддас ислом динининг буюк пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) нинг мавлуд айёмлари барча мусулмонларга муборак бўлсин!

     Пайғамбаримизнинг мавлуд айёмлари ул зоти бобаракотнинг барча махлуқот, жумладан, одамизод ҳаётида тутган мавқеъларини эслаш учун муносиб фурсатдир. 

   Ул ҳазратнинг инсоният жамиятига    энг буюк ҳадялари аҳли башар учун келтирган тавҳид ва адолатдир. Расуллуллоҳ (с) одамларнинг руҳсиз ҳаётига, худди баҳор шабадаси янглиғ тавҳид иффорини сочдилар, қалбларни уйғотдилар. Орадан кўп вақт ўтмай, одамлар ўз ақида, қабилавий расм—русумлар ва таассубларининг бу улуғ зот ташрифи боис орадан кўтарилиб,   юзларига ҳаққий   олам ҳақиқатлари ва илоҳий маърифат сари нурли бир дарича очилганлигига гувоҳ бўлдилар.

   Қуръони каримда бу ҳақда шундай буюрилади.         "Аъроф" сурасининг 157—ояти каримасида ўқиймиз.:

 Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир», деди. (Аллоҳдан гуноҳларини кечишини сўраганларидан сўнг, у зот икки дунёнинг яхшилигини ҳам сўрадилар. Фақат охиратнинггина эмас, бу дунё ва у дунёнинг яхшиликларини сўрадилар. Бу ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Мусо (а. с.) танлаб олинган етмиш нафар номидан қилган илтижолари охирида «Биз сенга тавба қилдик», дедилар. Муҳаммаднинг (с. а. в.) сифатлари ҳақиқий Таврот ва ҳақиқий Инжилда ёзилган. Шундай бўлишини Аллоҳ таоло қадимда Мусо (а. с.) билан бирга мийқотга келган Бани Исроилнинг етмишта вакилига ҳам айтган. Кейинчалик шундай бўлди ҳам. Қанчадан-қанча аҳли китоблар ёки бу китоблардан бўлажак Пайғамбарнинг сифатлари ҳақида маълумот олганлар Муҳаммадни (с. а. в.) кўришлари билан иймонга келдилар.) (157)

 

     Бу муборак оятда таъкидланишича, Аллоҳ Расули одамлар зиммасидаги зил-замбил оғир юкни енгиллатиш учун келганлар.

    Биз бугунги кунда илм-фан ривожланиб, тараққиётнинг   юксак чўққилари эгалланган бир шароитда яшаяпмиз. Аммо дунёвий қудратлар томонидан бошқа давлатларга нисбатан зулм, таҳқир ва босқинчилик каби ножўя амаллар раво кўрилаётганининг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз.

      Шунингдек бугунги кунда аҳли башарнинг кундалик ҳаётига моддапарастлик унсурлари мажбуран киритилиб, унинг яшаш тарзидан илоҳий маънавият ва инсоний маърифатнинг четлатилаётгани ҳам сир эмас.    Бу ҳолатлар инсон елкасига тирикчиликнинг оғир юкини ортади. Аҳли башар чидаб бўлмас ўта оғир бу юк вазнини енгиллатиши учун Аллоҳ элчилари келтирган илоҳий таълимотларга муҳтождир. Бу таълимотларнинг энг мукаммали эса Исломнинг улуғ пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) келтирган таълимотдир.

 

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам рисолатларида муҳим масалалардан бири инсоннинг қадр—қийматига эътибор қаратиш эди. Ул ҳазрат ўз рисолатларидан мақсад аҳли башар аҳлоғини такомиллаштиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, буюрадилар: "Мен макорим аҳлоқни мукамлаштириш учун пайғамбарликка танландим"

     Аҳлоқ мавзусидаги муҳим ўлчов бу инсоннинг қадр—қийматидир. Парвардигори карим Қуръони каримда буюради: 

    "Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз –мукаррам уларни барру—баҳрда—қуруқлик ва денгизда (от—улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик, ҳамда уларга ҳалол—пок нарсалардан рисқ рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал—устун қилиб қўйдик".   

    "Исро" сураси 70 –ояти карима.

 Зеро, инсон аслида Аллоҳга мансуб ва Аллоҳ таъоло унинг вужудига ўз руҳини киритган. Шу сабабли инсон илоҳий фитратга эга. Агар у ўзининг фитрий қадриятларинидан узоқлашса, гумроҳ бўлади. Исломнинг муаззам пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам инсонга қадр—қиймати улуғ бир мавжудот сифатида қарардилар. Ул ҳазратнинг ўзлари ҳам юксак инсоний фазилат ва қадриятлар билан зийнатланган эдилар.

 

Аллоҳнинг ҳабиби инсонларнинг ҳидоят топишлари ҳақида ўйлардилар. Уларга ўз инсоний қадр—қийматларини қайтариш фикрида эдилар. Шу сабабли доимо "Аллоҳ таъоло мени одамлар билан муроса қилишга буюрган" дея такрорлар эдилар.

     Маълумки одамларни қўрқитиш ва ўринсиз қатттиққўлликлар бир четга сурилиб қўйилиб, уларнинг ўрнини ҳалимлик, ва муроса эгалласа , ҳидоятнинг заминаси ҳамда фурсати вужудга келади.

      Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг инсонларга қадр—қийматларини қайтариш йўлидаги дастурларидан бири кишилар зеҳнидан хурофотпарастликни сидириб ташоаш эди.

     Ул ҳазрат ёронларидан бири Маъоз ибн Жабални Яманга юборганларида унга шундай топшириқ бердилар: "Одамлар орасидан жоҳилиятнинг ярамас удумларини сидириб ташла ва ислом суннатларини ўрнат!"

 

Add comment


Security code
Refresh