Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 04 July 2016 14:16

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги эшиттиришимизда сизни Ислом оламининг бошқа муслиҳларидан бири Иқбол Лоҳурийнинг  фикр ва андешалари билан таништирган эдик.

Иқбол   фақат таълим  бериш ва фалсафа тадқиқотлари  билан шуғулланмади, балки унинг маълумотлари идеологик жиҳатга эга бўлади ва Ислом оламидаги сиёсий ва ижтимоий воқеликлари билан пайванд топиб, мусулмонларнинг    уйғоқлиги  ва Ислом оламини нажот беришга йўналтирилади.

 Иқбол Лоҳурий ҳам Саййид Жамолга ўхшаб Ислом олами иттифоқининг назариётчиларидан эди. Аммо исломий мамлакатлар ваҳдатига оид Иқболнинг муносабати Саййид Жамолнинг назаридан  фарқ этарди.  Иқболга кўра, мусулмонлар  ўзаро бирон жиддий ва асосий ихтилофларга эга эмаслар ва  усулда ҳам бир –бирлари билан ҳамфикрлар.

Иқбол нуқтаи назаридан, мусулмонлар ваҳдатининг асосий тиргаки тавҳид, Қуръон ва суннатдир. Зеро тавҳид узилмас ваҳдат яратади ҳамда сўз  ва амалда мусулмонларнинг иттифоқ  бўлишларига сабаб бўлади. Иқбол яратилиш тузуми бирлигидан мусулмонлар ваҳдатига етади ҳамда ваҳдат фикрини Қуръон ва Худо Расули (с)нинг суннатлари билан асослантиради. У Ислом олами ваҳдатининг  тафаккурида таассуб, ирқчилик  ҳамда исломий миллатчилик орқали мусулмон бўлмаганларнинг камситиш ва таҳқирларидан узоқдадир. У эронлик, афғон, турк ва арабдан иборат тўрт халқни диққат марказида қарор берган. Иқбол Ислом олами ваҳдатининг шаклланиши учун мазкур халқларнинг заиф ва кучли бўлган жиҳатларига эътибор қаратган. Ушбу шоир ва файласуфга кўра,  мусулмонлар бир халқ бўлиб, Ислом оламининг  ваҳдати бирон хос халқ ва мамлакатда хулоса этилмайди.

Иқбол Лоҳурийга кўра, миллатчилик илм ва динга махсус жуғрофик  гувоҳнома беришни хоҳласа ва унинг инсоний эканлигини инкор этса, таассуб манбаи ҳисобланади. Мағрур миллат  бирон фанни ўзиники деб билади ва бошқалар учун ман этиб қўяди, ёки мутаассиб халқ илмни ажнабийники, кофирники, шарқий ё ғарбий деб билиб, ундан қочади.  Иқбол Лоҳурий  Ислом оламининг   иттифоқи бир куни сиёсий ва жуғрофик  бир ҳақиқат шаклида   амалга ошишига ишонарди ва шунинг учун исломий мамлакатлар ваҳдатга жиддий тарзда аҳамият беришларини  истарди. Унга кўра, икки омил ушбу ваҳдатнинг офати ҳисобланади; биринчиси шуки, агар бирон мусулмон  юрт ўзининг диний усулларидан кўз юмиб, айрим сиёсий ва иқтисодий қонунларга тан берса, иккинчиси эса агар бирон мусулмон мамлакат   бошқа мусулмон мамлакатга агар ҳужум қилса. Шу сабабдан у исломий мамлакатлар ўртасида бирон низо юзага келса, тезлик билан ушбу низолар ҳал этилиши лозимлигини хоҳларди. Иқболнинг тавсияси шундан иборатки, исломий мамлакатлар ирқ, тил, ватан каби хусусиятларга таянмасдан, иймон ва ваҳдатга асосланган Худо Расули (а)нинг аҳкомига мувофиқ бирлашишлари лозим.

Иқбол Лоҳурий ўзининг замонида мавжуд бўлган минтақавий ва халқаро шароитларга эътибор қаратиб, Ислом оламининг иттифоқи учун уч йўлни ўртага ташлайди ва уларнинг бирига урғу беради: биринчиси шуки, исломий ўлкалар бир раҳбарлик бошқаруви остида идора қилиниши лозим. Аммо бу нарсанинг бўлиши ё  мумкинлиги назарга ташланмайди; иккинчиси шуки, Ислом олами бир федерация шаклига кириши лозим. Мавжуд келишмовчиликлар сабабли ушбу йўлнинг ҳам  амалга ошиши қийин; учинчиси шуки, Иқбол ислом ваҳдати учун таъкидлаган таклифига кўра,  исломий мамлакатлар маданий, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий шартномалар доирасида ўзаро яқин ҳамкорлик ва алоқаларга эга бўлишлари лозим.      

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Иқбол Лоҳурийнинг ақидасига кўра, Ислом оламидаги муаммоларни ҳал этиш  ва ҳалокатдан нажот топиш учун мусулмон мамлакатлари  пайғамбар таълимотлари  асосида бир-бирлари билан иттифоқ бўлишлари лозим. Иқбол  ваҳдат бобидаги учинчи йўл ё усулда ушбу нарса таъкидлаганки, унинг ушбу мавзу бобидаги назари механик назарни эмас, балки органик бир назарни ташкил этади.

У халофатнинг бекор этишни  муқаррар бир  амал сифатида қабул қилади ҳамда Исломнниг ижтимоий ҳамкорлик руҳи ва Ибн Халдуннинг ташқи ва объектив вазият бобидаги ақидаларига ишора этиб, янги ҳолатда ҳақиқатлар  мантиғи ва заруратининг тузилмаси ўзгаришини  эслатиб, исломий жамиятларда замонавий тамаддун хусусиятларига эга янги кучлар юзага келишига эътибор қаратиб, халофатнинг анъанавий ва расмий турини қабул қилмайди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh