Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 27 June 2016 14:02

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

 Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги эшиттиришимизда ишора қилиб ўтганимиздек,  Саййид Жамолиддин Асадободий  Исломий мамлакатларнинг заифлик омиллари ва Ислом оламининг иттифоқи йўлида мавжуд тўсиқларни  санаб ўтиш билан мусулмонларнинг асил Исломга қайтишларини,  диний эътиқод ва ақидаларини хурофотдан тозалашларни, ахлоқий разилликлардан қўл тортишни, диний ва инсоний ахлоқ ва фитратга эга бўлишни, қавмий, диний ва миллий низоларни бартараф этишни, мустабид ҳукмронларга қарши курашиш жиҳатида саъй-ҳаракатлар қилишни ва сиёсий қарорларни қабул қилишда халқнинг дахолатини, илм, тараққиёт ва ривожланиш карвонига етишни, Ғарб мустамлакачилик қаршисида исломий ўзликнинг шаклланишини исломий мамлакатлар тараққиёти ва иқтидорининг рамзи ва Ғарб мустамлакаси қаршисида ваҳдатнинг омили ҳисоблайди.

Бугунги суҳбатимиз давомида сизни Ислом оламининг бошқа муслиҳларидан бири Иқбол Лоҳурийнинг  фикр ва андешалари билан таништирамиз.

Муҳаммад Иқбол Лоҳурий милодий 1877 йил 9-ноябрда бугунги Покистоннинг Панжоб штатидаги Сиялкут шаҳрида  таваллуд топган. У бошланғич маълумотни ўзининг туғилган жойида олади ва олий маълумот олиш учун Лоҳур шаҳрига боради. Лоҳур давлат университетида ўқиш даври тугаганидан кейин уни Лоҳурнинг шарқий факултетида  фалсафа ва сиёсат ўқитувчиси сифатида ишга тайинлашади. У 1905 йилда ўқишни давом эттириш учун Лондонга боради ва Кембриж университетида таҳсил олади. Европада исломий мавзуларда  унинг нутқ сўзлашлари унга шуҳрат келтиради. Муҳаммад Иқбол 1908 йилда ватанига қайтади ва Лоҳур университетининг фалсафа бўлими раҳбарлигини зиммасига олади.

1910 йилда Болқон ва Тароблус ўртасида бошланган уруш Иқболга катта таъсир этади ҳамда унинг Ғарб ва Европага бўлган нафратини оширади. Милодий 1414 йилда Биринчи Жаҳон урушининг бошлангани, усмонийлар ҳукуматининг парчаланиши, ислом оламининг бўлиниб кетиши ҳамда  исломий минтақаларга Европа мамлакатларининг ҳукмрон бўлишлари ва халққа қилган уларнинг зулм ва саноқсиз жиноятлари Иқболнинг руҳи ва тафаккурида жиддий ўзгаришларни юзага келтиради ва Ғарбга нисбатан унинг қарашларини шакллантиради. У 1930 йилда Муслим Лиг партияси  йиллик конференциясининг раиси этиб сайланади ва биринчи бор Покистон мамлакатини ташкил этиш лойиҳасини илгари суради ва жиддий тарзда унинг пайидан бўлади.  Унинг ҳаётлик вақтида Покистоннинг мустақил бўлиш  масаласи  ҳал этилмаган бўлсада,  кейинроқ мустақил Покистон  республикаси ташкил этилади. Унга эса Покистон меъмори тахаллуси берилади. Иқбол Ислом оламидаги турли минтақаларнинг муаммолари билан таниш эди ва ўзининг фалсафа ва бошқа соҳаларга олган билимларини  Ислом оламидаги воқеликлар билан уйғунлаштиришни,  унда мавжуд сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш  йўлларини топишни  хоҳларди.

Иқбол   фақат таълим  бериш ва фалсафа тадқиқотлари  билан шуғулланмади, балки унинг маълумотлари идеологик жиҳатга эга бўлади ва Ислом оламидаги сиёсий ва ижтимоий воқеликлари билан пайванд топиб, мусулмонларнинг    уйғоқлиги  ва Ислом оламини нажот беришга йўналтирилади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Иқбол Лоҳурий ҳам Саййид Жамолга ўхшаб Ислом олами иттифоқининг назариётчиларидан эди. Аммо исломий мамлакатлар ваҳдатига оид Иқболнинг муносабати Саййид Жамолнинг назаридан  фарқ этарди.  Иқболга кўра, мусулмонлар  ўзаро бирон жиддий ва асосий ихтилофларга эга эмаслар ва  усулда ҳам бир –бирлари билан ҳамфикрлар.

Иқбол нуқтаи назаридан, мусулмонлар ваҳдатининг асосий тиргаки тавҳид, Қуръон ва суннатдир. Зеро тавҳид узилмас ваҳдат яратади ҳамда сўз  ва амалда мусулмонларнинг иттифоқ  бўлишларига сабаб бўлади. Иқбол яратилиш тузуми бирлигидан мусулмонлар ваҳдатига етади ҳамда ваҳдат фикрини Қуръон ва Худо Расули (с)нинг суннатлари билан асослантиради. У Ислом олами ваҳдатининг  тафаккурида таассуб, ирқчилик  ҳамда исломий миллатчилик орқали мусулмон бўлмаганларнинг камситиш ва таҳқирларидан узоқдадир. У эронлик, афғон, турк ва арабдан иборат тўрт халқни диққат марказида қарор берган. Иқбол Ислом олами ваҳдатининг шаклланиши учун мазкур халқларнинг заиф ва кучли бўлган жиҳатларига эътибор қаратган. Ушбу шоир ва файласуфга кўра,  мусулмонлар бир халқ бўлиб, Ислом оламининг  ваҳдати бирон хос халқ ва мамлакатда хулоса этилмайди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh