Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 20 June 2016 14:22

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

 Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда Саййид Жамол ўз журналининг биринчи сонида ажойиб бир таклифни тақдим қилгани борасида суҳбат қилган эдик. Агар ушбу таклифнинг ижроси  исломий мамлакатларнинг ҳукмдорлари томонидан жиддий қабул қилинганида исломий ваҳдат идеяси амал босқичига  яқинлашган бўларди.  У журналнинг биринчи сонида нашр этилган мақолада Маккада Ислом оламининг умм ал-Қураси сифатида исломий конференция таъсис этишни таклиф қилган эди. Саййид  Жамол ўзининг сиёсий назариялари мажмуасида Ислом олами ваҳдати бобида  хатар, мудофаа ва иттифоқ воситаларини танишишга нисбатан бўлган  муштарак туйғунинг учта омили амал қилиш вақтида диний ва сиёсий иттифоқнинг амалга ошишида зарурий эканлигини баён этади ва ушбу иттифоққа эришиш  принцип ва йўналишларини ҳам белгилайди. Унга кўра, Исломий мамлакатларда шоиста ва мустақил тузум ҳамда солиҳ, қўрқмас ва ғайратли раҳбар бўлмас экан, мустамлакачиликка қарши туриб бўлмайди. Зеро қарам бўлган, қўрқоқ ва фосид  бошлиқлар билан мустамлакачиликка қарши курашиш қийиндир. Саййид Жамол дунё мусулмонлари иқтидорли ва йирик бир исломий мамлакатни  мустамлакачилика қарши муқовамат маркази  сифатида қабул  этишларини хоҳларди. Маккани Исломий халофат маркази сифатида ташкил этиш бобидаги  унинг таклифлари ушбу асосда  эди.

Саййид Жамол  бегоналар қаршисида мусулмонларнинг таассубини олқишларди. Аммо у фирқачилик ва қавмчиликка кескин қарши эди ва уни мусулмонлар  заифлиги, парокандалиги ва мағлубиятининг асосий омили деб биларди. Унга кўра, агар мусулмонлар бирлашишса, фирқачиликдан қўл кўтаришса ва ўз кучларини муқаддас бир хашмда бегоналарга қарши ишлатишса, энг йирик қудратлар ҳам улар қаршисида туришолмайди. Саййид Жамол жаҳон мусулмонлари ўртасида фирқачиликни камайтириш учун ўзининг миллатини фош қилмаган ҳамда ўзининг мазҳабини баъзида ўн икки имомлик шиа ва баъзан ҳанафий сунний дея атаган. У мусулмонларнинг  бирон хос мазҳабга тааллуқли  эканликларини қораламасди ва ўзи Муҳаммадий уммат, исломий вилоят каби ибораларни таъкидлаб, Қуръон   ва Ислом асосидаги  ваҳдатни назарга олган эди. Саййид Жамол мусулмонлар ваҳдати йўлида тўсиқ бўлувчи ҳар қанақа диний, мазҳабий ва миллий мавқе тутишлардан ўзини узоқлашарди.

“Ал-Урва” журналининг  нашри  тўхтатилганидан кейин  милодий 1885 йилнинг бошида  Саййид  Жамолнинг  Лондонга боришидан ва 1897 йилда   Истанбулда вафот этишигача  унинг  исломий ваҳдат бобидаги  чақириқлари кўпроқ  объектив ва сиёсий жанбаларга эга бўлади.Саййид Жамол усмонийлар императорлигини ички айб ва нуқсонларига қарамай, Ғарб мустамлакачилик ҳужумларининг энг йирик тўсиғи ва халофатни мусулмонлар ўртасида энг нуфузли ва эътиборли ҳукумат тафаккури ҳисобларди. Шу сабабдан у  усмонийлар халофати маркази атрофида мусулмонларни  иқтидорли  этиш  ва исломий мамлакатларни  Ғарб мустамлакасидан ҳимоя этиш учун  султон Абдулҳамид иккинчининг ҳимояси пайидан бўлади.  Ушбу заминада  у султон Абдулҳамид билан исломий ваҳдат лойиҳаси хусусида мукотаба этади ва муфассал мактублар билан исломий ваҳдат идеясини рўёбга чиқариш учун унга  амалий кўрсатмалар беради. Саййид  Жамол  усмонийларнинг Англия билан иттифоқи ва Англиянинг эҳтимолий байкот қилишларини биларди. Шунинг учун у султон Абдулҳамиддан Ҳиндистон, Афғонистон, Балучистон, Туркманистон ва Бухорони  усмонийлар халофати байроғи остига  олишни таклиф этади, токи у усмонийлар  ҳукуматини мустаҳкамлаб, Россияга қарши янги фронт юзага келтирсин.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Султон Абдулҳамид иккинчи ўзининг ҳукмронлиги даврида миллатчиликнинг  кескин тўлқини  билан юзмаюз бўлган эди. Шу боисдан ушбу лойиҳадан у истиқбол этади. У  панисломистик бир сиёсатни амалга ошириш  орқали ваҳдатни ўзининг ҳокимияти байроғи остида ҳам императорликнинг ичкарисида ва ҳам ислом оламида ҳимоя этмоқчи бўлади. Ушбу заминада музокара қилиш учун у ўз вакилларини Саййид Жамол олдига юборади ва унинг нуқтаи назари билан танишади. Султон Абдулҳамид  Саййид Жамол  ва ислом ваҳдатининг бошқа ҳомийлари нуқтаи назарларидан фойдаланиб, маркази Истанбул бўлган панисломистик ташкилотлар,  мажмуалар ва ҳайъатлар ташкил этишлар билан бирга жаҳон мусулмонларини, хусусан Осиё мусулмонларини  бирлаштириш йўлида амалий қадамлар  қўяди. У ҳожиларнинг  Байтуллоҳга боришлари осон бўлиши учун  Анталия ярим ороли, муборак қадамжолар,  Бағдод ва Арабистон ўртасида темир йўл ўтказиш пайидан бўлади. Кейинчалик унинг ушбу ҳаракатлари панисломистик фаолиятларининг символи сифатида талқин этилади.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh