Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 13 June 2016 14:10

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда Ислом оламида ваҳдатга чорловчи ақидаларга эга ҳамда ушбу  заминада илғор ва байроқдор  мутафаккирлардан бири  Жамолиддин  Асадободий  ҳақида сизга маълумот берган эдик. Саййид  Жамолиддин Асадободий ўтган охирги асрларда биринчи ва энг муҳим диний ислоҳотчи ҳамда  ислом иттифоқининг нидо берувчиси эди. У XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида диний ақидаларни  хурофот ва чалғинишлардан  тозалаб, уларни  асил Исломга қайтариш учун ҳаракат қилган диний ислоҳотчилардан бири эди. Асадободий ушбу йўллар орқали    ҳамда  диний таълимотларни ақл ва замон талаблари билан мувофиқлаштириб, янги аср одами учун тўғри йўлни  кўрсатмоқчи бўлади.  Саййид Жамолнинг фикри  сиёсий фаолиятларининг аввалги  босқичида Афғонистон, Ҳиндистон, Миср, Эрон, ва усмонийларнинг ички масалаларига қаратилган эди ва у ўзининг саъй-ҳаракатларини мазкур мамлакатлардаги  фикрий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларга йўналтирилган эди. Аммо вақт ўтиши билан ҳамда ушбу мамлакатларнинг ички муаммолари хорижий мустамлакачилик билан боғланганини мушоҳада этгач,  у шу натижага эришдики, мустамлакачилик бор экан, мусулмонларни нажот бериш ва ички вазиятларини ислоҳ этиш ҳаракатлари самарасиз бўлади ва бирон ўзаришларни юзага келтириш  имкони ҳам умуман мавжуд бўлмайди. Саййид Жамол мусулмон халқлари ва давлатлари ўртасидаги мазҳабий  низоларни бартараф этиш ва исломий ваҳдатга эришиш йўли билан Ғарбнинг мустамлакачилига қарши тура олишни англаб етади. Саййид Жамолнинг панисломистик ҳаракати ҳамда Ғарб мустамлакачилига қарши  мусулмонлар ваҳдатига эътибор қаратгани унинг тўрт йил давомида Ҳайдоробод ва Калкутта шаҳарларида яшаган даври билан тўғри келади. Ушбу даврда у Ҳайдарободда “Ал Урва” номли махфий ва сиёсий  жамият ташкил этади. Кейинчалик ушбу жамиятнинг бўлимлари  дунёнинг турли жойларида, жумладан, Миср, Тунис ва Шимолий Африканинг айрим жойларида ташкил этилади. Ушбу жамиятнинг ташкил этишдан мақсад мусулмонлар ваҳдати учун  саъй-ҳаракат қилиш ва Ғарб мустамлакачилигига қарши курашиш эди.  Ҳиндистон инглислар ҳукмронлиги остида  бўлгани ва унинг мусулмонлар билан алоқа ўрнатишлари ушбу шароитда қийин бўлгани  сабабли Саййид Жамол  Ҳиндистондан Европага  кетади.  У ерда у исломий ваҳдат назариясини “Урватул-вусқо” журналида ёритиб боради. Саййид  Жамол   Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатларига қарши мусулмонлар ваҳдатининг лозимлигига оид  мазкур журналнинг 18 сонида  чоп эттирган мақола ва бош мақолалари орқали дунё аҳли, айниқса мусулмон халқларининг диққатини ўзига қарата олади.

Саййид Жамол  ўзининг ушбу мақолаларида дунёнинг кўплаб жойларида мавжуд мусулмонларнинг муаммо ва қийинчиликлари бобида ёзиб, буларнинг сабабларини исломий мамлакатлар ҳукмронларининг истибдоди ва Ғарб мустамлакачилигида  излайди ҳамда уларга  қарши курашиш учун бўлган ягона йўлни барча мусулмонларнинг ваҳдатида эканлигини билади. Мазкур журналда  нашр этилган  мақолалари билан у  дунё мусулмон халқларининг оммавий фикрини жалб этишда ҳамда исломий иттифоқ йўлида муҳим одимлар ташлайди. Зеро исломий мамлакатлар, жумладан Эронда нашр этиладиган журнал ва газеталар  ҳам “Урватулвусқо” журналида чоп этилган исломий ваҳдат идеяси ҳақидаги мақолаларни  турли тилларда таржима ва тарғиб этишади ҳамда мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ваҳдатни барқарорлаш учун халқ ва ҳукмдорларни фикрий жиҳатдан тайёрлашга  ҳаракат қилишади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Саййид Жамол ўз журналининг биринчи сонида ажойиб бир таклифни тақдим қилган эди. Агар ушбу таклифнинг ижроси  исломий мамлакатларнинг ҳукмдорлари томонидан жиддий қабул қилинганида исломий ваҳдат идеяси амал босқичига  яқинлашган бўларди.  У журналнинг биринчи сонида нашр этилган мақолада Маккада Ислом оламининг умм ал-Қураси сифатида исломий конференция таъсис этишни таклиф қилган эди. Саййид  Жамол ўзининг сиёсий назариялари мажмуасида Ислом олами ваҳдати бобида  хатар, мудофаа ва иттифоқ воситаларини танишишга нисбатан бўлган  муштарак туйғунинг учта омили амал қилиш вақтида диний ва сиёсий иттифоқнинг амалга ошишида зарурий эканлигини баён этади ва ушбу иттифоққа эришиш  принцип ва йўналишларини ҳам белгилайди. Унга кўра, Исломий мамлакатларда шоиста ва мустақил тузум ҳамда солиҳ, қўрқмас ва ғайратли раҳбар бўлмас экан, мустамлакачиликка қарши туриб бўлмайди. Зеро қарам бўлган, қўрқоқ ва фосид  бошлиқлар билан мустамлакачиликка қарши курашиш қийиндир. Саййид Жамол дунё мусулмонлари иқтидорли ва йирик бир исломий мамлакатни  мустамлакачилика қарши муқовамат маркази  сифатида қабул  этишларини хоҳларди. Маккани Исломий халофат маркази сифатида ташкил этиш бобидаги  унинг таклифлари ушбу асосда  эди.  

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh