Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 06 June 2016 19:27

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ёдингизда бўлса, олдинги эшиттиришимизда усмонийлар императорлигининг 34- халифаси  ва милодий 1876-1909  йилларда ҳукмронлик қилган Абдулҳамид Иккинчи халифалиги даврида жаҳон мусулмонлари ўртасида бир нав бедорлик  юзага келишига қарамай, айрим мусулмон муслиҳ ва мутафаккирлар ислом ҳаётини янгилаш ҳамда исломий умматнинг ваҳдати учун саъй-ҳаракат қилишарганлари тўғрисида суҳбат қилган эдик. Аммо Абдулҳамиднинг  сиёсатлари мусулмонлар ўртасида кенг қамровли қўлланишларга  эга бўлолмади. Абдулҳамид маркази Истанбул бўлган  панисломий ташкилотлар, мажмуалар ва ҳайъатлар ташкил қилишлар билан бирга мусулмонларнинг объектив бирлиги учун амалий қадамлар қўйди. У Аллоҳ  уйи зиёратчиларнинг қатновларини осонлаштириш учун  Анталия ярим ороли, Бағдод муқаддас қадамжолари ва Арабистон ўртасида темир йўл   ўтказиш пайидан бўлади. Бу ҳаракатлар кейинчалик  унинг панисломизм фаолиятларининг символи сифатида кўриб чиқилади. Абдулҳамиднинг сиёсатлари Ислом оламида ижобий аксиламалларни вужудга келтирган бўлсада, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатлари қаршисида умумий иттифоқ бўлишларга айланмади. Чунки бошқа исломий мамлакатлар, хусусан Эрон ҳукмдорлари  унга ишонишмасди ва унинг ушбу ҳаракатларини ўзининг сиёсий, шахсий ва миллий манфаатлари йўлида бўлаётгани маъносида  тушунишарди.

Ислом оламида  Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсатларини амалга ошириш  бошланганидан сўнг ислом оламида парокандалик ва низолар ҳам кучаяди. Аммо  ушбу сиёсатлар давомида  бирлаштириш йўлида  бўлган  ижобий аксиламалларни ҳам кузатиш мумкин. Бугунги ва келгуси эшиттиришларимизда  Ислом  умматларини бирлаштириш учун исломий муслиҳларнинг ақида ва тафаккурлари билан сизни таништириб борамиз. Ислом оламида ваҳдатга чорловчи ақидаларга эга ҳамда ушбу  заминада илғор ва байроқдор  мутафаккирлардан бири  Жамолиддин  Асадободий  эди. Саййид  Жамолиддин Асадободий ўтган охирги асрларда биринчи ва энг муҳим диний ислоҳотчи ҳамда  ислом иттифоқининг нидо берувчиси эди. У 19 асрнинг охирлари ва 20 асрнинг бошларида диний ақидаларни  хурофот ва чалғинишлардан  тозалаб, уларни  асил Исломга қайтариш учун ҳаракат қилган диний ислоҳотчилардан бири эди. Асадободий ушбу йўллар орқали    ҳамда  диний таълимотларни ақл ва замон талаблари билан мувофиқлаштириб, янги аср одами учун тўғри йўлни  кўрсатмоқчи бўлади. Ушбу диний ислоҳотларни  талаб этиш  жараёнида ғарббадбинлик алоҳида ўрин тутарди ҳамда Шарқ халқлари, хусусан Исломий жамиятларнинг орқада қолишлари, шунингдек, мусулмонларнинг ваҳдат ва бирдамликларидаги муаммоларни  якуний ҳал этишда  Ғарб асосий сабаб сифатида назарда тутилиши таъкидланади. Саййид Жамол ушбу фикрий ва сиёсий жараёнларда  ҳам бир назариётчи эди ва ҳам бир фаол сифатида амал қиларди. У ушбу заминада исломий мамлакатлар бошлиқларига мактублар ёзарди, журнал нашр этарди, халқ олдида нутқ сўзларди ва исломий иттифоқ лойиҳаси пайидан бўларди. У шундай бир даврда Шарқ халқлари ва мусулмонларнинг бедорлиги учун кураш бошладики, Эрон, усмонийлар ва Ҳиндистон Россия, Англия ва  Франция каби Европа давлатларининг сиёсий, ҳарбий ва ишғол этиш ҳужумлари остида қолишган эди. Қолган бошқа исломий минтақалар бевосита ва  билвосита Ғарб давлатлари, хусусан айтиб ўтилган уч давлат ҳукмронликлари  ва  мустамлакачиликлари ҳамда европаликлар раҳбарлигидаги  Ҳиндистоннинг назорати остида қолишган эди.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Саййид Жамолнинг фикри  сиёсий фаолиятларининг аввалги  босқичида Афғонистон, Ҳиндистон, Миср, Эрон, ва усмонийларнинг ички масалаларига қаратилган эди ва у ўзининг саъй-ҳаракатларини мазкур мамлакатлардаги  фикрий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларга йўналтирилган эди. Аммо вақт ўтиши билан ҳамда ушбу мамлакатларнинг ички муаммолари хорижий мустамлакачилик билан боғланганини мушоҳада этгач,  у шу натижага эришдики, мустамлакачилик бор экан, мусулмонларни нажот бериш ва ички вазиятларини ислоҳ этиш ҳаракатлари самарасиз бўлади ва бирон ўзаришларни юзага келтириш  имкони ҳам умуман мавжуд бўлмайди. Саййид Жамол мусулмон халқлари ва давлатлари ўртасидаги мазҳабий  низоларни бартараф этиш ва исломий ваҳдатга эришиш йўли билан Ғарбнинг мустамлакачилига қарши тура олишни англаб етади. Саййид Жамолнинг панисломистик ҳаракати ҳамда Ғарб мустамлакачилига қарши  мусулмонлар ваҳдатига эътибор қаратгани унинг тўрт йил давомида Ҳайдоробод ва Калкутта шаҳарларида яшаган даври билан тўғри келади.

 Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh