Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 30 May 2016 14:32

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Милодий XVIII ва XIX асрларда  Ғарб мустамлакачи давлатларининг усмонийлар, Эрон ва Миср мусулмон императорликлари билан қилган бир неча урушлари натижасида ушбу  юртларнинг кўплаб қисми қўлдан кетади ва ундаги сиёсий ҳокимиятлар ҳам нобуд бўлади ёки зўравон  мустамлакачи қудратратларнинг босқинчилик майдонига айланади.

Олдин таъкидлаб ўтилган урушлар давомида руслар Баку ва Дарбандни Эрондан олишади ва милодий 1723 йилда сафавийларнинг охирги ҳукмрони шоҳ Султон Ҳусейннинг ўғли Таҳмосб Иккинчи билан шартнома тузишади. Мазкур шартномага биноан, агар руслар сафавийларга афғонларни Эрондан чиқариш учун ёрдам беришса,  Каспий денгизидаги Эронга тегишли барча нарсалар Россияга берилиши шарт эди. Зеро ўша вақтда Муҳаммад ва Ашраф Афғон Эроннинг кўплаб қисмини, жумладан, Исфаҳонни қўлга киритган эди.

Шу тартибда  XIX  асрда Эрон  Ислом оламининг қудрат арконидан бири сифатида Россия ва Англиянинг  босқинчилик майдонига айланади. Ушбу икки давлат турли ва бир-биридан фарқ этувчи  мотивлар билан Эроннинг ички ишларига дахолат қилишади. Эрон  қадимий  маданият ва тамаддунга эга бўлгани боис бошқа исломий мамлакатларга  ўхшаб мустамлака бўлмаган бўлсада, ушбу вақтда Россия ва Англия Ислом оламидаги парокандаликдан фойдаланиб,  барча исломий  юртларнинг ички ишларига дахолат қилишарди ва уларнинг айримларини ўзларининг мустамлакаларига  айлантиришган  эди.

Дарвоқе, Исломий мамлакатлардаги ҳукмронларнинг фисқу фасоди, худхоҳлиги ва ўзбошимчалиги ҳамда мусулмонлар ўртасида юзага келган кенг қамровли ихтилофлар оқибатида милодий XVIII ва XIX асрларда  Ислом олами ушбу мамлакатларда Ғарб мустамлакачиларнинг нуфузи ошиб кетганига гувоҳ бўлади. Ушбу вақтда айрим ҳукмдорларнинг ўзбошимчалиги ва мусулмонлар ўртасидаги низолар шунчалик кескинлашадики,  Ғарб мустамлакачилиги қаршисида туриш учун Ислом оламида бирон  бир бирлашишга умид қолмаган эди. Шундай иддао қилиш мумкин эдики, Ислом оламида қавмий ва  ирқий қадриятлар шунчалик камайиб кетган эдики, исломий мамлакатларнинг айрим ҳукмдорлари томонидан бирлашишга бўлган чақириқлари бошқа исломий мамлакатларда жавобсиз қолади.

Эҳтимол олдин мавжуд бўлган рақобат ва душманликлар сабабли исломий мамлакатларда бирликни қайтадан яратиш учун  бошқа  ўзаро бирон ишонч ва таянч  қолмаган эди. Масалан,  Эрон шоҳи Нодиршоҳ Афшор исломий бирлик нидосини берганида усмонийлар императорлиги томонидан  ушбу чақириққа бирон муносиб жавоб берилмайди. Зеро усмоний халифа  ўша вақтдаги энг қудратли  исломий давлат эди ва  ўзини Ислом оламидаги маънавий, сиёсий ва диний раҳбарликда  яхши мавқега эга ҳисобларди. Усмонийларнинг охирги халифалиги бўлган йилларда  ҳам Султон Абдулҳамид Иккинчи Саййид Жамолга ўхшаган муслиҳлар билан ҳамфикр бўлиб, ислом бирлиги сиёсатини ўзининг ҳудуди ва бошқа исломий ўлкаларда амалга ошириш ва тарғиб қилмоқчи бўлади. Аммо унинг ушбу ҳаракатларига бошқа исломий мамлакатлар, хусусан Эрон ижобий жавоб беришмайди.Чунки исломий мамлакатлар нигоҳидан, у Ислом оламини бошқариш салоҳиятига эга эмас эди ва усмонийларнинг давлат масъуллари мусулмон давлатларига нисбатан қарама-қарши сиёсатларни ўзлари учун мақсад қилишган эди.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Усмонийлар императорлигининг 34- халифаси  ва милодий 1876-1909  йилларда ҳукмронлик қилган Абдулҳамид Иккинчи халифалиги даврида жаҳон мусулмонлари ўртасида бир нав бедорлик  юзага келишига қарамай, айрим мусулмон муслиҳ ва мутафаккирлар ислом ҳаётини янгилаш ҳамда исломий умматнинг ваҳдати учун саъй-ҳаракат қилишарди. Аммо Абдулҳамиднинг  сиёсатлари мусулмонлар ўртасида кенг қамровли қўлланишларга  эга бўлолмади. Абдулҳамид маркази Истанбул бўлган  панисломий ташкилотлар, мажмуалар ва ҳайъатлар ташкил қилишлар билан бирга мусулмонларнинг объектив бирлиги учун амалий қадамлар қўйди. У Аллоҳ  уйи зиёратчиларнинг қатновларини осонлаштириш учун  Анталия ярим ороли, Бағдод муқаддас қадамжолари ва Арабистон ўртасида темир йўл   ўтказиш пайидан бўлади. Бу ҳаракатлар кейинчалик  унинг панисломизм фаолиятларининг символи сифатида кўриб чиқилади. Абдулҳамиднинг сиёсатлари Ислом оламида ижобий аксиламалларни вужудга келтирган бўлсада, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатлари қаршисида умумий иттифоқ бўлишларга айланмади. Чунки бошқа исломий мамлакатлар, хусусан Эрон ҳукмдорлари  унга ишонишмасди ва унинг ушбу ҳаракатларини ўзининг сиёсий, шахсий ва миллий манфаатлари йўлида бўлаётгани маъносида  тушунишарди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh