Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 24 May 2016 09:13

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Тарих гувоҳдирким, исломнинг икки буюк давлати Эрон ва усмонийлар ўртасидаги алоқалар  ҳижрий саккизинчи асрдан бошлаб то усмонийлар императорлигининг якун топишигача доимо уруш ва қонтўкишлардан иборат бўлган. Европаликлар  ҳам уларнинг ихтилофларини  кучайтириш ҳамда олдинги киналарни қўзғаш ва миллатчилик мотивлари орқали ушбу заминада муҳим рол ўйнашган.

Масалан, Эронда кўрагонийлар ҳукмронликлари даврида Темур Венеция республикаси, яъни  Шарқий Римда таназзулга юз тутаётган  императорлик билан усмонийларга қарши бирлашади ва милодий 1525 йилда усмонийларни мағлуб этади. Шунингдек, оқ қуюнлулар ҳукумати даврида Узун Ҳасан Венеция республикаси билан усмонийлар императорлигига қарши шартнома тузади  ва милодий 1497 йилда усмонийлар қудратини парчалаб ташлаш учун Венециядан ҳарбий ёрдам сўрайди.

Ислом оламидаги Эрон ва усмонийларнинг низо ва тортишувлари сафавийлар қудратга етишганликларидан кейин янада кучаяди ва ҳижрий 920 йилда ушбу икки императорлик ўртасида уруш олови ёқилади.

Чолдирон урушида Султон Салим I Табрезни ишғол этади. Аммо саккиз кундан кейин  унинг қўшинининг  зобитлари қишни Эронда ўтказишни хоҳламаганлари учун  сафавийлар ҳукуматининг   пойтахтини тарк этишади. Чолдирон уруши Ислом оламидаги низо ва ихтилофларнинг намунаси эди. Унинг оқибатида  Ислом оламидаги ушбу икки қудрат ўртасида жудоликлар вужудга келишлари  билан бирга  Эронда айримачиликлар янада шиддат олади. Ислом оламидаги кейинги   низоларнинг  даври европалик  мустамлакачиларнинг исломий юртларга кириб келишларидан кейин бошланади. Юзага келган фикрий ўзгаришлар Европанинг  ўрта асрига якун ясади. Юзага келган янги ҳаракат ва  фалсафий  ҳаёт мустамлакачиликнинг шаклланишида  катта таъсир ўтказди.

Омонизм номини  олган  ушбу ҳаракат дастлабки дамларда адабиёт ва фалсафанинг мақбул оҳанги бўлди ва инсонни барча нарсаларнинг  меъёри ҳисоблади ва табиатни комил тарзда инсонга бўйсунтиришни назарда тутган эди. Бироқ ушбу тафаккур дунёни бўйсунтиришга  ва  дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан, мусулмон халқларининг  европалик мустамлакачилар томонидан толон-торож бўлишларига сабаб бўлди. Бундан олдин ҳам Европа мамлакатлари исломий юртлар ўртасидаги   низо солиш ва жанжал яратишларда муҳим рол ўйнашарди. Ўрта асрда Ислом олами қудрат ва азаматга эга, Европа мамлакатлари эса нисбий заифлик ва қолоқликка эга эди.  Аммо Ғарбда  “Реносанс” номланган  ўзгаришлар ва зиёлилик асри юзага келганидан кейин ундаги юртларда иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва  маданий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар тадрижий тарзда устунлик жараёнини ўзгартирди ҳамда Европа мамлакатлари томонидан Исломий  юртларнинг мустамлака ва истило бўлиш заминасини яратди.

Милодий 18 ва 19 асрларда  Ғарб мустамлакачи давлатларининг усмонийлар, Эрон ва Миср мусулмон императорликлари билан қилган бир неча урушлари натижасида ушбу  юртларнинг кўплаб қисми қўлдан кетади ва ундаги сиёсий ҳокимиятлар ҳам нобуд бўлади ёки зўравон  мустамлакачи қудратратларнинг босқинчилик майдонига айланади. Бу орада фақат руслар усмонийларга қарши олти уруш натижасида усмонийларни мағлубиятга учратиб, “Кучук-Карнижа” шартномасининг имзоланишига эришадилар. Унинг оқибатида рус шоҳи усмонийлар императорлигининг ички ишларига дахолат қилишга имкон топади ҳамда биринчи бор Қора денгиз шимоли ва Украина жанубидаги Қрим яримороли усмонийлардан ажратилади ва Россияга қарашли бўлади.  

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Олдин таъкидлаб ўтилган урушлар давомида руслар Баку ва Дарбандни Эрондан олишади ва милодий 1723 йилда сафавийларнинг охирги ҳукмрони шоҳ Султон Ҳусейннинг ўғли Таҳмосб Иккинчи билан шартнома тузишади. Мазкур шартномага биноан, агар руслар сафавийларга афғонларни Эрондан чиқариш учун ёрдам беришса,  Каспий денгизидаги Эронга тегишли барча нарсалар Россияга берилиши шарт эди. Зеро ўша вақтда Муҳаммад ва Ашраф Афғон Эроннинг кўплаб қисмини, жумладан, Исфаҳонни қўлга киритган эди.

Шу тартибда  19 асрда Эрон Ислом оламининг қудрат арконидан бири сифатида Россия ва Англиянинг  босқинчилик майдонига айланади. Ушбу икки давлат турли ва бир-биридан фарқ этувчи  мотивлар билан Эроннинг ички ишларига дахолат қилишади. Эрон  қадимий  маданият ва тамаддунга эга бўлгани боис бошқа исломий мамлакатларга  ўхшаб мустамлака бўлмаган бўлсада, ушбу вақтда Россия ва Англия Ислом оламидаги парокандаликдан фойдаланиб,  барча исломий  юртларнинг ички ишларига дахолат қилишарди ва уларнинг айримларини ўзларининг мустамлакаларига  айлантиришган  эди.   

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh