Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 17 May 2016 08:55

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган эшиттиришимизда таъкидлаганимиздек, ҳижрий саккизинчи асрнинг аввалида усмонийлар қўшинлари қудратни қўлга олишади ва бу нарса ислом оламида  муҳим ўзгаришларни юзага келтиради. Зеро улар тадрижий тарзда салибийларга қарши мусулмонларнинг йирик қудратига айланишади. Усмоний халифа  Фотеҳ Муҳаммад  лақаби билан машҳур  Султон Муҳаммад иккинчи томонидан Константинополнинг фатҳ этилгани Ислом оламини усмонийлар ҳамда халофат идорасининг  қудрати ва иқтидоридан хабардор этди. Мусулмонлар  Султон Муҳаммадни исломнинг халоскори ҳамда сусайиб қолган  салибийлар ҳужумлари ва мўғуллар етказган  қоттиллик ва зарарларнинг қопловчиси сифатида билишарди. Айнан шу нарса Истанбулни халофатнинг қудратли маркази ва исломий жамиятнинг раҳбарлигига айлантирган эди. Султон Муҳаммад Анталия ва Болқонда усмонийлар ҳукмронлигини шундай мустаҳкамладики, тўрт аср давомида ўзининг ҳаётини давом эттирди. Ушбу суҳбатимиз давомида икки мавзуни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз: биринчиси, мусулмонларнинг  низолари ва заифланишида усмонийлар ва сафавийлар  императорликлари  рақобатларининг тутган ўрни ва иккинчиси, европалик мустамлакачиларнинг исломий мамлакатларга кириб келиши ва мусулмонлар ўртасида низоларнинг кучайгани. Кейинги эшиттиришларимизда мусулмонларнинг ваҳдат нидоси бўлган исломий муслиҳларнинг кейинги авлодлари борасида сизга маълумот берамиз.

Усмонийлар ҳукумати салибий урушлардан кейин юзага келган қийин бир шароитда Ислом оламида  марказлаштирилган давлатни  вужудга келтира олди. Аммо усмонийларнинг қудрат топиши билан  Ислом олами  иттифоқ  бўлди деган иддаони қилиб бўлмайди. Ушбу даврда миллий таассублик ғалаёнлари   ва тавҳид қадриятларининг аҳамиятсиз бўлгани исломий мамлакатлар, хусусан, Эрон ва усмонийлар рақобатларига сабаб бўлади. Албатта, бу орада Европа давлатларининг мусулмонлар ўртасида низо солиш ва уларга душманлик қилиш учун қилган ҳаракатларини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Тарих гувоҳдирким, исломнинг икки буюк давлати Эрон ва усмонийлар ўртасидаги алоқалар  ҳижрий саккизинчи асрдан бошлаб то усмонийлар императорлигининг якун топишигача доимо уруш ва қонтўкишлардан иборат бўлган. Европаликлар  ҳам уларнинг ихтилофларини  кучайтириш ҳамда олдинги киналарни қўзғаш ва миллатчилик мотивлари орқали ушбу заминада муҳим рол ўйнашган.

Масалан, Эронда кўрагонийлар ҳукмронликлари даврида Темур Венеция республикаси, яъни  Шарқий Римда таназзулга юз тутаётган  императорлик билан усмонийларга қарши бирлашади ва милодий 1525 йилда усмонийларни мағлуб этади. Шунингдек, оқ қуюнлулар ҳукумати даврида Узун Ҳасан Венеция республикаси билан усмонийлар императорлигига қарши шартнома тузади  ва милодий 1497 йилда усмонийлар қудратини парчалаб ташлаш учун Венециядан ҳарбий ёрдам сўрайди.

Ислом оламидаги Эрон ва усмонийларнинг низо ва тортишувлари сафавийлар қудратга етишганликларидан кейин янада кучаяди ва ҳижрий 920 йилда ушбу икки императорлик ўртасида уруш олови ёқилади. Мазкур йилда Эрон ва усмонийлар қўшинлари Озарбайжоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Чолдирон минтақасида юзмаюз бўлишади.  Ушбу урушда тўп ва қуроллар билан яхши жиҳозланган усмонийлар қўшини сафавийларни мағлубиятга учратади.       

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Чолдирон урушида Султон Салим I Табрезни ишғол этади. Аммо саккиз кундан кейин  унинг қўшинининг  зобитлари қишни Эронда ўтказишни хоҳламаганлари учун  сафавийлар ҳукуматининг   пойтахтини тарк этишади. Чолдирон уруши Ислом оламидаги низо ва ихтилофларнинг намунаси эди. Унинг оқибатида  Ислом оламидаги ушбу икки қудрат ўртасида жудоликлар вужудга келишлари  билан бирга  Эронда айримачиликлар янада шиддат олади. Зеро ушбу урушдан кейин Шоҳ Исмоил  танҳоликка юз тутди ва қизилбош гуруҳлари ўртасида қудратни қўлга киритиш учун рақобатлар ва ички урушлар бошланади.

Ислом оламидаги кейинги   низоларнинг  даври европалик  мустамлакачиларнинг исломий юртларга кириб келишларидан кейин бошланади. Юзага келган фикрий ўзгаришлар Европанинг  ўрта асрига якун ясади. Юзага келган янги ҳаракат ва фалсафий ҳаёт мустамлакачиликнинг шаклланишида катта таъсир ўтказди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 Ғарб мустамлакачи давлатларининг усмонийлар, Эрон ва Миср мусулмон императорликлари билан қилган бир неча урушларидан сўнг

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh