Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 09 May 2016 14:27

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган эшиттиришимизда таъкидлаганимиздек, Бағдодда Оли Буя устидан салжуқий туркларнинг ғалабасидан кейин ўша вақтгача Оли Буя билан яхши алоқада бўлган халифа салжуқийлар нуфузининг остида қолди. Салжуқийлар  шиаларга қарши кескин қаршилик кўрсатиб,  аксариятнинг мазҳаби бўлган  аҳли  тасаннунга тамойил қилишларни кучайтиришади, ҳамда  марказлаштирилган сиёсий системани яратиш учун қадам қўйишади. Улар қўллари остида бўлган исломий жамиятни сиёсий қудратлари байроғининг остида бўлган ваҳдат томон йўналтиришади. Бу ўртада ваҳдатни яратишда, хусусан Бағдодда Низомия мадрасасини таъсис этишда ҳамда мусулмонлар мазҳабларининг ақида ва фикрларида келишмовчиликларни орадан кетгизишда Хожа Низомулмулк Тўсийнинг ролини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўша даврда шиаларга  нисбатан дўстона ва тушунилиши  лозим бўлган муносабат мавжуд бўлмасада, аммо Хожа Низомулмулкнинг  вазирлар девонида бўлгани Маликшоҳ Салжуқийнинг давлатини Ўрта Шарқда маданий ва ҳарбий бир қудратга айланишига ёрдам берди. Бироқ ушбу қудрат ва нисбий бўлган сиёсий ваҳдат салжуқийлар ҳудудларида узоқ давом этмади.  Аввал Низомулмулк ва кейинроқ Маликшоҳ Салжуқийнинг қатл этилиши ушбу императорликда кўплаб низоларни юзага келтирди.Салжуқийлар ҳудудларида, айниқса Сурия ва Фаластинда тартибсизлик, ички келишмовчиликлар ва  низолар мавжуд бўлган вақтда Байтулмуқаддасга юриш қилиш учун Европа шоҳлари  ва диний раҳбарларига қулай  имкон ва шароит яратилади. Калисонинг диний масъуллари насронийларни рағбанлантирган ҳолда  мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик солишни кучайтиришади. Шу тартибда мусулмонлар ва насронийлар ўртасида салибий урушларнинг юзага келишига  замина яратилади. Қарийб 200 йилгача давом этган  урушлар ушбу икки илоҳий диннинг эргашувчиларига йирик зарбалар етказади. Салжуқийлар ҳукуматининг заифланиши ва Ислом оламида низо ва жудоликнинг бошқа сабабларидан бири Эронга мўғул Чингизхоннинг ҳужуми учун замина яратишлар бўлди.

Маликшоҳ Салжуқийнинг ҳукмронлигидан кейин жаҳон мусулмонлари ўртасида ваҳдат ва бирдамликни қайтадан барқарорлаш ҳамда халофат идорасини қудратли этиш ва тасаввуф ва футувват  аҳли гуруҳларини халофат билан бирлаштириш заминасида Ибн Ҳубайра ва халифа Анносир каби шахсларнинг ҳаракатларига қарамай, мусулмонларнинг сиёсий жудоликлари ва тарқоқликлари давом этди. Айниқса,  Ислом оламининг кўплаб қисмида ҳукмронлик қилувчи  Бағдод  ва Хоразмшоҳлар халифалари ўртасида кескин душманлик ва қарама-қаршилик мавжуд эди. Бу ҳолат ҳар икки тарафдан мусулмонлар қуввати ва қудратини таҳликага солган эди. Ўша вақтдаги Бағдод халифаси Анносир  мусулмонларни бирлаштириш бобидаги талабларига қарамай, Бағдоднинг  настурийлик руҳонийси билан ҳамкорликда мўғул Чингизхонидан  Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги остида бўлган  ва мусулмонлар яшовчи ҳудудларга  юриш қилишини хоҳлайди. Чингиз ислом оламидаги  низолар ва ўзаро душманликларни уларга ҳужум қилиш учун муносиб фурсат эканлигини биларди. Шунинг  учун у исломий юртлар, жумладан Эронга ҳужум қилади. Оқибатда  халофат ҳижрий 656 йилда инқирозга учрайди.

Ҳижрий саккизинчи асрнинг аввалида усмонийлар қўшинлари қудратни олишади ва бу нарса ислом оламида  муҳим ўзгаришларни юзага келтиради. Зеро улар тадрижий тарзда салибийларга қарши мусулмонларнинг йирик қудратига айланишади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Усмоний халифа  Фотеҳ Муҳаммад  лақаби билан машҳур  Султон Муҳаммад иккинчи томонидан Константинополнинг фатҳ этилгани Ислом оламини усмонийлар ҳамда халофат идорасининг  қудрати ва иқтидоридан хабардор этди. Мусулмонлар  Султон Муҳаммадни исломнинг халоскори ҳамда сусайиб қолган  салибийлар ҳужумлари ва мўғуллар етказган  қоттиллик ва зарарларнинг қопловчиси сифатида билишарди. Айнан шу нарса Истанбулни халофатнинг қудратли маркази ва исломий жамиятнинг раҳбарлигига айлантирган эди. Салибийлар урушидан кейин юзага келган оғир бир шароитда усмонийлар ҳукумати Ислом оламида   марказланишни   юзага келтира олди. Аммо  усмонийлар ҳукумати қудрат топган даврда Ислом олами иттифоқ бўлди деган иддаони қилиб бўлмайди.

Келгуси эшиттиришимизда аббосийлар қудратга етишгани ва усмонийлар халофати билан  юзмаюз бўлишгани бобида сизга маълумот берамиз.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh