Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 02 May 2016 13:52

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган эшиттиришимизда таъкидлаганимиздек, ҳижрий 132 йилда аббосийлар Ислом оламида  ҳукмрон  бўлишди. Улар Ислом жамиятида адолат, тақводорлик ва бахтнинг янги асрини вужудга келтиришни иддао қилишди.  Аммо аббосийларнинг  ваъдаларига хилоф равишда, ушбу даврда на фақат адолат, тақводорлик ва бахтнинг янги асри юзага келмади, балки Ислом оламида низо ва бўлинишларнинг заминалари олдингидан ҳам кўпроқ яратилди.

Дар воқе, аббосийлар ҳукуматининг аввалги юз йилида Ҳорун Аррашид ҳукуматининг авжи эди  ва Ислом оламида бир нав ягона сиёсий марказ мавжуд эди. Рашиднинг тўсатдан ўлим топиши ҳамда  унинг икки фарзанди Амин ва Маъмун ўртасидаги рақобатлар ички урушни юзага келтиради ва шу тартибда Ислом оламининг бўлиниб кетаётгани аббосийлар даврида комил тарзда аён бўлади.

Абдураҳмон Умавий Андаласда умавийларнинг бир халофати ва мустақил ҳукумат ташкил этади.Эрон Хуросони, Мовароуннаҳр ва Сиистонда халофат бошқарувидан жудо бўлиш ҳаракатлари бошланади ва марказий ҳукумат учун қатор муаммолар яратади. Мисрда ҳам мустақил бўлиш ҳаракатлари бошланади. Мисрда Тулуния ҳукуматини таъсисчиси Ибн Тулун дарбордан юборилган молия мутасаддийсини қабул қилишдан бош тортади  ва ўзи харажатлар назоратини амалга оширади. Марокаш ва Ал-Жазоирда ҳам идрисийлар ҳукуматни қўлга олишади ва бир неча муддатдан кейин фотимийлар халофати  Мисрда ташкил этилади. Шу тартибда марказий ҳукуматдан айрилиш ҳаракатлари натижасида мусулмонлар ўртасида бир нав узилишлар юзага келади.

Низолар ва сиёсий парокандаликлар  шиддат олиши ҳамда юнон фалсафаси ва янги ақидаларнинг кириб келиши  билан бир вақтда  исломий жамиятда бир нав ақида ва фикрларнинг  кўпайиши юзага келади ҳамда фикрий мактаблар ва эътирозли ақидаларнинг  шаклланиши сиёсий эътирозларни такомиллаштиради. Аббосий халифа Ислом мазҳабларининг фикрий, ақидавий ва сиёсий парокандаликлари устидан ғалаба қозониш мақсадида аҳли суннатнинг тўрт мазҳабини қайтадан тиклаб,  уларни расман тан олади. Қолган мазҳаблар, жумладан шиа мазҳабини бостириб ташлайди. Аммо айрим  мазҳаблар ҳамда фикрий ва ақидавий мактабларни  расмийлаштиришлар ваҳдатни  тор миқёсда жамиятнинг ақидаси ва фикрида яратган бўлсада, аммо мустаҳкам иттифоқнинг шаклланишига ёрдам беролмади. Халофат ҳам нуфузини тадрижий тарзда қўлдан берди. Ҳатто Оли Буя замонида маданият ва тамаддуннинг  ривожланишига қарамай, ушбу ваҳдат қайтадан жонланмади ва мустаҳкам бўлолмади. Бағдодда Оли Буя устидан салжуқий туркларнинг ғалабасидан кейин ўша вақтгача Оли Буя билан яхши алоқада бўлган халифа салжуқийлар нуфузининг остида қолди. Салжуқийлар  шиалар ва аксарият ва тасаннунга тамойил қилишларга кескин қаршилик кўрсатиб, марказлаштирилган сиёсий системани яратиш учун қадам қўйишади. Улар қўллари остида бўлган исломий жамиятни сиёсий қудратлари байроғининг остида бўлган ваҳдат томон йўналтиришади. Бу ўртада ваҳдатни яратишда, хусусан Бағдодда Низомия мадрасасини таъсис этишда ҳамда мусулмонлар мазҳабларининг ақида ва фикрларида келишмовчиликларни орадан кетгизишда Хожа Низомулмулк Тўсийнинг ролини алоҳида таъкидлаш лозим.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ўша даврда шиаларга  нисбатан дўстона ва тушунилиши  лозим бўлган муносабат мавжуд бўлмасада, аммо Хожа Низомулмулкнинг  вазирлар девонида бўлгани Маликшоҳ Салжуқийнинг давлатини Ўрта Шарқда маданий ва ҳарбий бир қудратга айланишига ёрдам берди. Бироқ ушбу қудрат ва нисбий бўлган сиёсий ваҳдат салжуқийлар ҳудудларида узоқ давом этмади.  Аввал Низомулмулк ва кейинроқ Маликшоҳ Салжуқийнинг қатл этилиши ушбу императорликда кўплаб низоларни юзага келтирди.Салжуқийлар ҳудудларида, айниқса Сурия ва Фаластинда тартибсизлик, ички келишмовчиликлар ва  низолар мавжуд бўлган вақтда Байтулмуқаддасга юриш қилиш учун Европа шоҳлари  ва диний раҳбарларига қулай  имкон ва шароит яратилади. Калисонинг диний масъуллари насронийларни рағбанлантирган ҳолда  мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик солишни кучайтиришади. Шу тартибда мусулмонлар ва насронийлар ўртасида салибий урушларнинг юзага келишига  замина яратилади. Қарийб 200 йилгача давом этган  урушлар ушбу икки илоҳий диннинг эргашувчиларига йирик зарбалар етказади. Салжуқийлар ҳукуматининг заифланиши ва Ислом оламида низо ва жудоликнинг бошқа сабабларидан бири Эронга мўғул Чингизхоннинг ҳужуми учун замина яратишлар бўлди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh