Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 25 April 2016 13:56

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб  “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги эшиттиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу  туркум эшиттириш "Эрон Ислом Жумҳурияти исломий ва халқ тизими"  унвонли эшиттиришларнинг ўрнига радиомизнинг оқшомги дастурлари  орқали эфирга узатилади. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган эшиттиришимизда таъкидлаганимиздек, халифалар даврларида  мусулмонларнинг ҳудудлари янада кенгаяди ва уларнинг ўрталарида ихтилофлар ҳам юзага келади. Парокандалик олови яна кучаяди ҳамда ашрофзодаликка бўлган тамойил, шунингдек,  қавмий ва ирқчиликка асосланган  мутаассиблик яна авж олиб, Ислом оламининг ваҳдатига путур етказади. Ушбу даврда аввал халифани сайлаш услуби ўзгарди ва у меросдан меросга ўтадиган бўлди.

Муовия ахлоқий, диний, сиёсий хусусиятлар ёки халқнинг умумий сайлови асосида эмас,  балки  ўзининг меросхўри сифатида    Язидни халифа этиб тайинлайди. Умавийлар даврида ҳам ирқчилик ва қавмий жудоликларга сабаб бўлувчи сиёсатлар  амалга оширилади  ва ижтимоий узоқланишларга замина яратилади.      

Масалан, эронликлар Сосонийлар даврида шоҳларнинг зулм ва ситамларидан қийналиб, адолат ва озодлик нидоси бўлган Ислом динига тамойил кўрсатишган эди. Улар умавийларнинг ўзларини афзал этиб кўрсатишлари ва исломий бўлмаган ҳаракатлари билан юзмаюз бўлгач, ўша вақтдаги ҳукуматга қарши эътирозли қўзғолонларини бошлашади. Ушбу давр  мусулмонлар ўртасида низолар заминасини юзага  келтиради. Аммо марказлаштирилган  сиёсий  бир система ва мустабидликнинг мавжудлиги Ислом оламида сиёсий ваҳдатни маълум даражада сақлай олди. Ўша давргача Ислом олами  турли  юртларгача кенгайиб борганди ва унинг ҳудудлари ва мусулмонлар ғалабаларининг этаги Эрон, Рим, Шом, Миср, Шимолий Африка, Атлантика Океанининг соҳиллари, Кавказ, Жайҳун ва Синд дарёлари ва ҳатто Испаниягача бориб етган эди. Ислом олами марказлашган ягона ҳокимиятга эга бўлган бўлсада, аммо унинг ички муштараклик масъулияти ва айрим қисмлари етарли даражада заифлашиб қолган эди.

Бани Умия хонадони ҳукмронлигининг охирги даврларида оммавий норозилик шиддат олгани оқибатида кўплаб халқ қўзғолонлари юзага келади.Умавийларнинг иртижоий фикр ва ақидалари мавжуд вазиятдан мухолифатда бўлганларни ушбу натижага етказдики, барча мусулмонлар ирқни  ёки уларнинг исломга қабул қилиш тарихини назарга олмасдан тенг ҳуқуқга эга бўлишлари лозим ҳамда аҳли зимма ёхуд аҳли китоб билан адолат ва  инсоф асосида  муносабат бўлиши лозим. Ушбу норозиликлар кўплаб қўзғолонлар орқали намоён бўлди. Бироқ ушбу урушлар орасида Бани Умия қудратини титратган ҳаракат алавийлар ва аббосийларнинг ҳаракати эди. Алавийлар ва аббосийлар ўзаро ҳамкорликда  Бани Умияни ҳукуматдан четлаштиришди.Аммо уларнинг ўрнини аббосийлар эгаллашди, алавийлар эмас. Ҳижрий 132 йилда аббосийлар Ислом оламида  ҳукмрон  бўлишди. Улар Ислом жамиятида адолат, тақводорлик ва бахтнинг янги асрини вужудга келтиришни иддао қилишди.  Аммо аббосийларнинг  ваъдаларига хилоф равишда, ушбу даврда на фақат адолат, тақводорлик ва бахтнинг янги асри юзага келмади, балки Ислом оламида низо ва бўлинишларнинг заминалари олдингидан ҳам кўпроқ яратилди.

Дар воқе, аббосийлар ҳукуматининг аввалги юз йилида Ҳорун Аррашид ҳукуматининг авжи эди  ва Ислом оламида бир нав ягона сиёсий марказ мавжуд эди. Рашиднинг тўсатдан ўлим топиши ҳамда  унинг икки фарзанди Амин ва Маъмун ўртасидаги рақобатлар ички урушни юзага келтиради ва шу тартибда Ислом оламининг бўлиниб кетаётгани аббосийлар даврида комил тарзда аён бўлади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Абдураҳмон Умавий Андаласда умавийларнинг бир халофати ва мустақил ҳукумат ташкил этади.Эрон Хуросони, Мовароуннаҳр ва Сиистонда халофат бошқарувидан жудо бўлиш ҳаракатлари бошланади ва марказий ҳукумат учун қатор муаммолар яратади. Мисрда ҳам мустақил бўлиш ҳаракатлари бошланади. Мисрда Тулуния ҳукуматини таъсисчиси Ибн Тулун дарбордан юборилган молия мутасаддийсини қабул қилишдан бош тортди  ва ўзи харажатлар назоратини амалга оширади. Марокаш ва Ал-Жазоирда ҳам идрисийлар ҳукуматни қўлга олишади ва бир неча муддатдан кейин фотимийлар халофати  Мисрда ташкил этилади. Шу тартибда марказий ҳукуматдан айрилиш ҳаракатлари натижасида мусулмонлар ўртасида бир нав узилишлар юзага келади.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh