Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 19 April 2016 11:55

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб  “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги эшиттиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу  туркум эшиттириш "Эрон Ислом Жумҳурияти исломий ва халқ тизими"  унвонли эшиттиришларнинг ўрнига радиомизнинг оқшомги дастурлари  орқали эфирга узатилади. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Азизлар, ўтган эшиттиришимизда  жоҳилият даврида араблар ўртасида бир нав жудолик ҳамда қавмий ва қабилавий  хусуматлар мавжуд бўлгани  ва ушбу парокандалик доимо тўқнашув ва қон тўкишларга сабаб бўлгани борасида суҳбат қилган эдик. Ислом “ Иттифоқ ва биродар бўлиш ва  тавҳид сўзи асосида жудолик ва душманликдан узоқлашиш”  шиори билан ўз эргашувчиларини бирлаштира ва мослаштира олди.

Ислом дини тақводорликни асосий меъёр этиб тайинлайди ва ҳар қанақа қавмий, қабилавий, ирқ, тил ва  қон асосида бўладиган афзалликларни  рад этиб, ваҳдатга аниқлик бахш этади.  Худо расули (с)  беъсатдан реҳлатгача илоҳий таълимотларни ўрганишда  ва ўзларининг юриш-туришлари ва сиратларида ҳам Қуръон оятларига таянган ҳолда низо ва  ихтилофларни бартараф қилиш  йўлида қадам қўядилар  ҳамда мусулмонлар ва ҳатто аҳли китобдан бўлган бошқа дин эргашувчилари ўртасида бирдамлик, биродарлик ва ҳамдилликни мустаҳкам учун ҳаракат қиладилар.

Ҳазрати Муҳаммад араблар  ўртасида пайғамбарликка етишганлари ва Қуръон ҳам араб тилида нозил бўлганига  қарамай, ул ҳазратнинг даъватлари ҳар қанақа қавмий, ирқий ва тил чекловларидан юқорироқ эди ҳамда  бир нав намунали адолат   ул ҳазратнинг мусулмонлар ва бошқа дин вакилларига бўлган ёндашувларида юзага келди. Шу сабабдан Арабистон яриморолида Ислом мустаҳкам бўлганидан кейин бошқа ҳудудларга қараб тез ёйилади ва дунёнинг кенг минтақаларида ўрин олади.Худо Расули (с) қавмий ва қабилавий мутаассибликни ҳамда бошқа минтақа мусулмонларига зулм ва ситамни олдини олиш учун мусулмонларни бир-бирларига биродар  деб эълон қилиб, таъкидладиларки, мусулмонлар на фақат диний биродарларига зулм қилмайдилар, балки уларни зулмкорларга ҳам таслим қилмайдилар.

Исломнинг Буюк Пайғамбари (с) мусулмонларнинг ваҳдати ва  иттифоқлигини ҳамда мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик солишдан тийинишни  иймон нишоналари санашган.

Халифалар даврларида  мусулмонларнинг ҳудудлари янада кенгаяди ва уларнинг ўрталарида ихтилофлар ҳам юзага келади. Аммо исломий жамиятда ваҳдат юқолмади. Қавмий ва қабилавий мутаассибликдан юзага келган ушбу ихтилофлар халифани ўлидиришгача  бориб етди. Бироқ Ислом оламининг яхлитлиги бир жам сифатида сақланди.

Ҳазрат Али (а)  Ибн Мулжам томонидан шаҳодатга етказилганидан кейин жоҳиллик киналарининг римлаган яраси  яна ўзини кўрсата бошлади. Парокандалик олови яна кучаяди ҳамда ашрофзодаликка бўлган тамойил, шунингдек,  қавмий ва ирқчиликка асосланган  мутаассиблик яна авж олиб, Ислом оламининг ваҳдатига путур етказади. Ушбу даврда аввал халифани сайлаш услуби ўзгарди ва у меросдан меросга ўтадиган бўлди.

Муовия ахлоқий, диний, сиёсий хусусиятлар ёки халқнинг умумий сайлови асосида эмас,  балки  ўзининг меросхўри сифатида    Язидни халифа этиб тайинлайди. Умавийлар даврида ҳам ирқчилик ва қавмий жудоликларга сабаб бўлувчи сиёсатлар  амалга оширилади  ва ижтимоий узоқланишларга замина яратилади.      

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Масалан, эронликлар Сосонийлар даврида шоҳларнинг зулм ва ситамларидан қийналиб, адолат ва озодлик нидоси бўлган Ислом динига тамойил кўрсатишган эди. Улар умавийларнинг ўзларини афзал этиб кўрсатишлари ва исломий бўлмаган ҳаракатлари билан юзмаюз бўлгач, ўша вақтдаги ҳукуматга қарши эътирозли қўзғолонларини бошлашади. Ушбу давр  мусулмонлар ўртасида низолар заминасини юзага  келтиради. Аммо марказлаштирилган  сиёсий  бир система ва мустабидликнинг мавжудлиги Ислом оламида сиёсий ваҳдатни маълум даражада сақлай олди. Ўша давргача Ислом олами  турли  юртларгача кенгайиб борганди ва унинг ҳудудлари ва мусулмонлар ғалабаларининг этаги Эрон, Рим, Шом, Миср, Шимолий Африка, Атлантика Океанининг соҳиллари, Кавказ, Жайҳун ва Синд дарёлари ва ҳатто Испаниягача бориб етган эди. Ислом олами марказлашган ягона ҳокимиятга эга бўлган бўлсада, аммо унинг ички муштараклик масъулияти ва айрим қисмлари етарли даражада заифлашиб қолган эди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh