Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 11 April 2016 14:31

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги суҳбатимизда Исломий ўлкаларнинг орқада қолишларига асосий омил бўлган мусулмонлар ўртасидаги низо ва ихтилофлар масаласи Ислом оламидаги  кўплаб мутафаккирлар, муслиҳлар ва сиёсатчиларнинг  фикрларини  доимо ўзига банд этгани борасида сўзлаган эдик. Ислом оламидаги кўплаб муслиҳларга кўра, Исломнинг асил қадриятларидан  мусулмонларнинг узоқлашганликлари ҳамда жоҳилият давридагидек,  ирқчилик, қавмий ва қабилавий   таассубликни қайтадан жонлаштириш ислом оламидаги  низо ва узоқланишларга сабаб бўлган. Шу билан бирга улар исломий мамлакатларнинг бирлаштириш заминасида қатор стратегияларни таклиф қилишган.Ушбу муслиҳларнинг кўплаб саъй-ҳаракатлари, айниқса, Саййид Жамолиддин Асадободий, Иқбол Лоҳурий ва Имом Хумайний (р)  каби  етук мутафаккирларнинг Ислом олами бедорлиги ва исломий мамлакатлар бирлиги заруратига асосланган  мустаҳкам диний ақидага эга бўлиш, Парвардигор бирлиги, Расули Акрам (с)нинг нубуввати, Қуръони Мажиднинг муқаддаслиги,   муштарак қибла ва бошқа умумийлик бобидаги андешаларига қарамай, афсуски, Ислом олами ҳозиргача  ваҳдат ва бирдамлик йўлида жиддий одимларни кўтарганича йўқ. Шу сабабдан кўплаб мусулмонлар иқтисодий ночорликда қолишган ҳамда халқаро майдонларда муносиб ўринга эга эмаслар ва зўравон қудратларнинг  дахолатларидан ҳам азоб чекмоқдалар.

Ҳатто Исломий конференция ташкилоти ҳам исломий мамлакатлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш  ва иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни мазкур мамлакатлар ўртасида оширишни ҳамда мусулмон халқларининг  истиқлол ва миллий ҳуқуқлари заминасидаги  курашларига ёрдам беришни асосий мақсад қилган бўлсада, ўзининг  бир неча йиллардан бери давом этаётган фаолиятларида исломий ўлкалар учун ваҳдатни ҳалигача барқарор қила олмаган ва ҳануз  ҳам мазкур мамлакатлар ўртасида низо,  узоқланиш  ва парокандалик мавжуд.Энг ачинарлиси шуки, ўтган  ўн йилликлар давомида салафий ва такфирий гуруҳларнинг пайдо бўлиши мусулмонлар ўртасидаги низо ва урушларни авж олдириб, дунё оммавий афкорида мусулмонларнинг жуда бадном  бўлишларига сабаб бўлган.

Айтиш лозимки, жоҳилият даврида араблар ўртасида бир нав жудолик ҳамда қавмий ва қабилавий  хусуматлар мавжуд эди ва ушбу парокандалик доимо тўқнашув ва қон тўкишларга сабаб бўларди. Ислом “ Иттифоқ ва биродар бўлиш ва  тавҳид сўзи бўлган “Ло илаҳа илла-ллоҳ”  асосида жудолик ва душманликдан парҳез қилиш”  шиори билан ўз эргашувчиларини бирлаштира ва мослаштира олди.

Ислом дини тақводорликни асосий меъёр этиб тайинлайди ва ҳар қанақа қавмий, қабилавий, ирқ, тил ва  қон асосида бўладиган афзалликларни  рад этиб, ваҳдатга аниқлик бахш этади.  Худо расули (с)  беъсатдан реҳлатгача илоҳий таълимотларни ўрганишда  ва ўзларининг юриш-туришлари ва сиратларида ҳам Қуръон оятларига таянган ҳолда низо ва  ихтилофларни бартараф қилиш  йўлида қадам қўядилар  ҳамда мусулмонлар ва ҳатто аҳли китобдан бўлган бошқа дин эргашувчилари ўртасида бирдамлик, биродарлик ва ҳамдилликни мустаҳкам учун ҳаракат қиладилар.

Мавзуни  таҳлилчи Фахриддин Умаров давом эттиради.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди. 

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарарути” туркум эшиттиришнинг илк   сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Исломнинг илк даврига тегишли тарихда  ушбу ҳақиқат маълумки, Ҳазрати Муҳаммад “ло илаҳа илла-ллоҳ” асосига  таяниб, ўзларининг сўзлари ва амалларида  мусулмонлар ўртасида низо  ва жоҳилият давридаги ихтилофларга  сабаб бўладиган қадриятлар қайтишининг  олдини олишади. Ҳазрати Муҳаммад араблар  ўртасида пайғамбарликка етишганлари ва Қуръон ҳам араб тилида нозил бўлганига  қарамай, ул ҳазратнинг даъватлари ҳар қанақа қавмий, ирқий ва тил чекловларидан юқорироқ эди ҳамда  бир нав намунали адолат   ул ҳазратнинг мусулмонлар ва бошқа дин вакилларига бўлган ёндашувларида юзага келди. Худо Расули (с) даврида Салмон Форсий, Билол Ҳабаший, Суҳайб Румий каби етук саҳобаларнинг  мусулмон бўлишлари ва юқори мартаба ва хос мавқега эга бўлишлари ушбу ҳақиқатнинг гувоҳидир. Шу сабабдан Арабистон яриморолида Ислом мустаҳкам бўлганидан кейин бошқа ҳудудларга қараб тез ёйилади ва дунёнинг кенг минтақаларида ўрин олади.Худо Расули (с) қавмий ва қабилавий мутаассибликни ҳамда бошқа минтақа мусулмонларига зулм ва ситамни олдини олиш учун мусулмонларни бир-бирларига биродар  деб эълон қилиб, таъкидладиларки, мусулмонлар на фақат диний биродарларига зулм қилмайдилар, балки уларни зулмкорларга ҳам таслим қилмайдилар.

Исломнинг Буюк Пайғамбари (с) мусулмонларнинг ваҳдати ва  иттифоқлигини ҳамда мусулмонлар ўртасида низо ва жудолик солишдан тийинишни  иймон нишоналари санашган.

Media

Add comment


Security code
Refresh