Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 11 April 2016 14:10

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб  “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги эшиттиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу  туркум эшиттириш "Эрон Ислом Жумҳурияти исломий ва халқ тизими"  унвонли эшиттиришларнинг ўрнига радиомизнинг оқшомги дастурлари  орқали эфирга узатилади. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.

Маълумингизким, Ислом таълимотларида мусулмонларнинг иттифоқ бўлишлари ва бирдамликлари кўп таъкидланган. Аммо бугунги кунда   Ислом оламидаги воқелик шуки, исломий мамлакатлар ўртасида мисли кўринмаган ихтилоф ва тарқалишларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шу боисдан ҳозирги шароитда  ҳар замондан ҳам кўпроқ Ислом таълимотлари  ва буюк пайғамбар (с) сиратларига эътибор қаратиш зарурати кўзга ташланмоқда. Зеро Ислом умматларининг душманлари  Ислом оламининг тарқоқ ва парокандалик  фазосидан фойдаланган ҳолда Ислом оламини заифлаштириш учун ҳеч нарсадан тойишмайди. “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги эшиттиришларда  мусулмонлар ваҳдати  Ислом ҳамда исломий муслиҳ ва мутафаккирларнинг фикрий  геометриясида қандай мавқега эга бўлгани ва  ушбу орзу-ормонларга эришиш учун нима қилиш лозим  бобидаги  мавзуларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Берилган ҳозирги статистик маълумотларга кўра, 1 миллиард 200 миллиондан кўпроқ мусулмон дунёнинг турли жойларида яшашади. Жумладан улар дунёдаги  қарийб 57 мамлакатнинг аксарият аҳолисини ташкил этишади. Мусулмонлар, шунингдек, айрим мамлакатларда сон жиҳатидан  кам бўлсаларда,   нуфузли диний гуруҳлардан ҳисобланишади. Исломий мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясида учдан бир қисм ўринларни қўлга киритишлари билан бирга  бой энергетика,  нефт ва газ захиралари ҳамда дунёнинг  кўплаб стратегик минтақаларига ҳам эгалар. Айнан шу нарсалар исломий мамлакатларни иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий потенциалларга айлантирган. Ушбу бой захиралар ва бошқа иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий имкониялардан тўғри ва самарали  фойдаланилса, исломий мамлакатлар дунёнинг марказий иқтидорига айланишлари мумкин. Бироқ афсуски, уларнинг ўртасида мувофиқлаштириш ва иттифоқ  бўлмагани боис мазкур мамлакатлар халқаро майдонда муносиб ўринга эга эмаслар. Бунга илова улар ўз ҳудудларида ички низо ва иқтисодий қашшоқлик муаммолари билан юзмаюз бўлишган.

Исломий ўлкаларнинг орқада қолишларига асосий омил бўлган мусулмонлар ўртасидаги низо ва ихтилофлар масаласи Ислом оламидаги  кўплаб мутафаккирлар, муслиҳлар ва сиёсатчиларнинг  фикрларини  доимо ўзига банд этган.Ислом оламидаги кўплаб муслиҳларга кўра, Исломнинг асил қадриятларидан  мусулмонларнинг узоқлашганликлари ҳамда жоҳилият давридагидек,  ирқчилик, қавмий ва қабилавий   таассубликни қайтадан жонлаштириш ислом оламидаги  низо ва узоқланишларга сабаб бўлган. Шу билан бирга улар исломий мамлакатларнинг бирлаштириш заминасида қатор стратегияларни таклиф қилишган.Ушбу муслиҳларнинг кўплаб саъй-ҳаракатлари, айниқса, Саййид Жамолиддин Асадободий, Иқбол Лоҳурий ва Имом Хумайний (р)  каби  етук мутафаккирларнинг Ислом олами бедорлиги ва исломий мамлакатлар бирлиги заруратига асосланган  мустаҳкам диний ақидага эга бўлиш, Парвардигор бирлиги, Расули Акрам (с)нинг нубуввати, Қуръони Мажиднинг муқаддаслиги,   муштарак қибла ва бошқа умумийлик бобидаги андешаларига қарамай, афсуски, Ислом олами ҳозиргача  ваҳдат ва бирдамлик йўлида жиддий одимларни кўтарганича йўқ. Шу сабабдан кўплаб мусулмонлар иқтисодий ночорликда қолишган ҳамда халқаро майдонларда муносиб ўринга эга эмаслар ва зўравон қудратларнинг  дахолатларидан ҳам азоб чекмоқдалар.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.  

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарарути” туркум эшиттиришнинг илк   сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳатто Исломий конференция ташкилоти ҳам исломий мамлакатлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш  ва иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликларни мазкур мамлакатлар ўртасида оширишни ҳамда мусулмон халқларининг  истиқлол ва миллий ҳуқуқлари заминасидаги  курашларига ёрдам беришни асосий мақсад қилган бўлсада, ўзининг  бир неча йиллардан бери давом этаётган фаолиятларида исломий ўлкалар учун ваҳдатни ҳалигача барқарор қила олмаган ва ҳануз  ҳам мазкур мамлакатлар ўртасида низо,  узоқланиш  ва парокандалик мавжуд.Энг ачинарлиси шуки, ўтган  ўн йилликлар давомида салафий ва такфирий гуруҳларнинг пайдо бўлиши мусулмонлар ўртасидаги низо ва урушларни авж олдириб, дунё оммавий афкорида мусулмонларнинг жуда бадном  бўлишларига сабаб бўлган.

 Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг биринчи  сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh