Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 28 December 2015 14:47

Аллоҳнинг ҳабиби ва суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а)нинг валодат кунига бағишланган махсус эшиттириш

Аллоҳнинг ҳабиби ва суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а)нинг валодат кунига бағишланган махсус эшиттириш

 Жоҳилиятнинг совуқ қиш фасли нубувватнинг зулол булоқлари унга янги тароват бахшида этиши учун баҳорнинг яшил фаслини интиқлик билан кутаётган эди. Бу айёмлар етиб келди ва унинг келиши билан ҳаёт бошқача ранг-тус олди ва борлиқ осмони бирданидан нур билан тўлиб кетди. Унинг келиши билан чарчаб қолган хаста бўлган жонлар "Ло илоҳа илла-ллоҳ" деган дилрабо товуш, ҳамда тавҳид ва бирлик байроғи остида саодат ва камол чуққиларига йўл олишлари учун мақсад манзилига даъват этилди.

Ҳа, Муҳаммад келди. У қалбларнинг табиби ва мисоли гулдек сўз ва каломининг атри мулк ва малакутни муаттар айлади. Унинг бўйруқи мусулмонларни биродарлик келишуви ва  инсониятни тинчликка  даъват этади.

Азиз  тингловчилар, Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а) мавлуд кунлари ва ваҳдат ҳафтаси билан барча мусулмонларни табриклаймиз!

 Бугунги дастуримиз давомида ислом дунёсида ваҳдатнинг рамзи бўлган  Пайғамбар (с.а) ва  мусулмонлар ўртасида ҳамжиҳат  ва ҳамдилликни вужудга келтиришда ул ҳазратнинг ўрни ва мавқеларини баён этамиз.

Азизлар, ваҳдат ҳафтасида  қарор олганмиз. Ваҳдат ҳафтаси,  Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а) нинг валодат топган кунлари  билан тўғри келади ва бу кун эса ул ҳазратнинг ривоятларига кўра, рабиул-аввал ойнинг 12-чи ёки 17-чи куни саналади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Исломий Инқилоб асосчиси Имом Ҳумайний (р.а) томонидан мусулмонларнинг ваҳдатини муҳафазат этиш мақсадида бу икки кун ўртасида бўлган фосила ваҳдат ҳафтаси деб ном қуйилди.

Ваҳдат сўзи шундай маънодадирким мусулмонлар ўзининг мазҳабларини муҳофазат этиши билан диний муштарак меҳвари бўлган ваҳдат, Қуръон, буюк Пайғамбари (с.а), набавий суннат ва сираси мусулмонлар жамияти ва ислом асосини таҳдид этадиган хавфли вазъиятлар баробарида, бирлашиб ва ҳамдил бўлиб, турли мазҳабий, сиёсий ва ирқий ихтилофлардан ўзоқда бўлишлари лозим. Дунёнинг турли бурчакларида ваҳдат ҳаётнинг зарурий бир восита ҳисобланади. Чунки ислом ва мусулмонлар дунёнинг барча гўшаларида нишон остида қарор олишган ва уларга қарши турли режалар тўзилмоқда. Бас барча мусулмонлар Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиб, ислом дини Пайғамбари (с.а)ни ўзининг ибрат-намуналари сифатида қарор бериб ул ҳазратни сийрат ва хатти-ҳаракатлари асосида амал қилишади. Пайғамбари Акрам (с.а) ғоратгарлик ва душманликни ўз ифтихори деб билган жоҳилият жамиятининг маданиятини ҳамжиҳат ва самимийлик бир жамиятга айлантиришга муваффақ бўлдилар.

Пайғамбар Акрам (с.а) ваҳдатга аҳамият бериш, унинг ўрни, ислом мақсадларини ривожлантиришда халқнинг бирлигини  ва ушбу  олий мақсадларга эришишда мукаммал огоҳийликка эга бўлган эдилар. Шунинг учун ваҳдатни вужудга келтириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилдилар. Ул ҳазрат Мадина шаҳрида киришлари билан мусулмонларнинг ифтихор ва иззат-эҳтиромини бажо келтириш учун асосий қарорларни  қабул қилдилар. Бу қарорлардан бири уша замоннинг турли гурўҳлари  ўрталарида исломий ваҳдат стратегиясининг намунали ибрат-намунаси бўлган биродарлик ва дўстлик шартномаларини вужудга келтиришлари ҳисобланади.

Бу шартнома асосида  Мадинада яшайдиган турли гурўҳлар бир-бирлари билан биродарлик шартномасини тўздилар. Маккадан ҳижрат қилган кишилар Мадина халқи билан тафаккур ва муомала қилишда ўзаро кўп фарқ қилишарди. Мадина жамиятини ташкил этадиган Ус ва Хазраж қабилалари бир-бирларига қонли душман эдилар. Чунки бу қабилалар ўртасида бўлиб ўтган урушлар юз йиллик таърихга эга эди.

 Пайғамбар (с.а) Мадина ва минтақадаги бошқа қабилалар,ирқлар ва ижтимоий табақаларга бўлинишлари сабабли ўзаро бир-бирлари билан ихтилофларга эга бўлган халқ ўртасида ислом  дини абадий қолмаслигини яхши билардилар. Шунинг учун оқилона усуллардан бири бу уларни икки биродар деб эълон қилиш эди. Ул ҳазрат умумий бир йиғилишда ўз йиғилганларга юз қаратиб айтдилар: "Икки нафар -икки нафар бўлиб, бир-бирингиз билан диний биродар бўлинглар."

Бу биродарлик алоқалари шундай ҳад-ҳудудда мустаҳкам бўлдиким, ҳар бир мусулмон ўз мусулмон биродарини биринчи навбатда қўйиши лозим эди. Мисол учун шундай келтиришади:  Урушда қулга киритилган ғаниматларни тақсимлаш пайтида, Пайғамбари Акрам (с.а) ансорийларга (Мадинада яшайдиган халқ) айтдилар: Агар розий бўлсангиз муҳожирларни ( бошқа шаҳрлардан, махсусан Маккадан Мадинага ҳижрат қилинган халқ) ғаниматларда шерик қилинглар ва агар хоҳламасангиз, уша вақтда барча ғаниматлар сизларникидир. Ансорийлар айтдилар: Биз на фақат қулга киритган ғаниматларни ўз муҳожир биродарларимизга ҳадя этамиз, балки уларни ўз  молларимиз ва ўйларимизга шерик қилиб қуямиз. "

Ҳақиқатда Пайғамбари Акрам (с.а) муҳожирлар ва ансорийлар ўрталарида биродарлик шартномасини тузиб халқ ўртасида ноёб бирликни вужудга келтирдилар.  

Ул Ҳазрат мусулмонларнинг ҳамжиҳатлик ва бирликка олиб келадиган ваҳдатни вужудга келтирдилар.

Исломий ваҳдат мусулмонларнинг барча таърихий, ижтимоий ва сиёсий  арсаларида энг муҳим ғалаба ва иззат-эҳтиром омилларидан бири саналади. Акс ҳолда тафриқа, тарқалиш, хурлик ва исломий умматининг мол-мулкини бекорга сарфланишидан бошқа ҳеч нарсага эришиш мумкин эмас.

Ислом Пайғамбари (с.а) исломий умматнинг ваҳдатини амалга ошириш учун ўзининг бошқа мақсадлари қаторида, ирқчилик, камситишлар, нораво ҳақ-ҳуқуқларни поймол этишни на фақат шиорда, балким  амалда ҳам танқид остига олиб салбий иш деб билардилар. Ул ҳазрат Зайд Бин Ҳорисани ислом қўшунларининг раҳбари ва Билол Ҳабашийни ўзининг махсус муаззини деб билиб, ҳар иккаласи  Билол Ҳабаши ва қурайшилик сайидини очиқ-ойдин ул ҳазрат олдида тенг ҳақ –ҳуқуқларга эга бўлганларини эълон қилдилар. Чунки ислом меъёри парҳизкорлик ва тақводорликдир.

Кунлардан бир куни Салмон Форсий Пайғамбар (с.а) масжидида ва бир неча саҳобалар бузургворлари ҳузур топган пайтида иштирок этди. Бу йиғилишда асл ва насаб ҳақида сўз юритилди ва ҳар бир киши ўзининг асл ва насаби ҳақида ифтихор қилиб сўзлашарди. Навбат Салмонга етиб келди ва унга сен ҳам ўз аслу насабинг ҳақида айтиб бер деб сўрадилар. Салмон эронлик деҳқон бўлиши учун, ўз аслу насаби ва миллати ҳақида шундай айтди: Мени исмим Салмон ва худо бандаларидан бирининг фарзандиман. Гумроҳ эдим, Аллоҳ таоло Муҳаммад (с.а) орқали менга тўғри йўлни кўрсатди. Қашшоқ эдим, Аллоҳ таоло мени Муҳаммад (с) туфайли эҳтиёжсиз этди. Асир эдим, Аллоҳ мени Муҳаммад (с) орқали озод этди. Бу менинг асл ва насабим. "

Шу вақтда пайғамбар (с.а) йиғилишга кириб келдилар ва ҳозир бўлганлар ўтган сўҳбат жараённи  таърифлаб бердилар. Пайғамбар (с.а) юзини жамиятнинг аксариятни қурайшликлар ташкил этган халққа қаратиб айтдилар: "Эй. Қурайшликлар гурўҳи! Қон нима дегани? Ирқ нима дегани? Ҳар бир шахснинг ифтихорли  ном ва насаби унинг дини ҳисобланади. Ҳар бир шахснинг шужоати унинг хулқу атворидан, шахсияти ва унинг кўпроқ ишлашидан иборатдир. Ҳар бир кишининг аслу насаби унинг ақли, фаҳм- фаросати ва дарк этишидан иборатдир. Ва ақл барча ирқ ва наслу насабдан ҳам устунроқ ва юқорийроқ тўради. Шундай қилиб Пайғамбар (с.а) этник низоълар ва таасубликни бартараф этиши билан ваҳдатга асос солдилар.

Media

Add comment


Security code
Refresh