Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 28 December 2015 14:22

Ваҳдат, ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир

Ваҳдат, ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз радиотингловчилар! Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва Имом Жаъфар Содиқ (а)-нинг валодат топган кунлари муносабати билан дунё мусулмонларини чин дилдан муборакбод этамиз ва ушбу тарихий санага бағишланган “Ваҳдат, ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир” махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Қадрли тингловчилар! Агар жаҳоннинг бугунги авзосига назар солсак, динимиз душманлари мусулмонларни қиришдек нопок  мақсадларига эришишлари яққол кӯриниб туради. Бутун дунё халқлари тинчлигига рахна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солаётган, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айираётган ёвуз куч бу – шубҳасиз ИШИД яъни “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб ном олган террорчи ташкилотдир.ИШИДнинг ваҳшийларча ҳаракати, мусулмонлар ва турли миллат-элатларни шафқатсизларча қатл қилиши уларнинг асл башарасини очиб берди.

Ислом дини мазҳабларининг ихтилофлари, ислом душманларига дастак бӯлиб қолган. Улар ислом мазҳаблари намояндалари орасида тафриқа солиб, мусулмонни мусулмон қӯли билан ӯлдириб,  ӯз нопок ҳадафларига эришмоқдалар. Бошқа томондан исломга боғлиқ  миллатлараро масалалардан фойдаланиб, динимиз душманлари ислом динидан ҳайиқиш ё исломофобия падидасини бир маълум идеологияга асослаб, жамиятда жорий этишмоқда.

Аллоҳ таоло Ислом динини ер юзига жорий қилиб, одамларга мислсиз меҳрибонлигини кўрсатди, буйруқларига буйсунганларга тинчлик-тотувлик, осойишталик ва беҳисоб неъматларни ваъда килди. Ер юзида юксак ахлоқ асосларига риоя қилишга, шайтоннинг йўлидан юрмасликка, зулм қилмасликка чақирди.

Мусулмонлар  диний  эътиқодларини ҳимоя этишлари, улар учун бир бўлган Қуръон ва пайғамбар ягоналигини таъкидлашлари ва ислом умматини заиф бўлишига сабаб бўлувчи мазҳабий, сиёсий  ва ирқчилик ихтилофлардан узоқлашишларидир.Шак-шубҳасиз, пайғамбаримиз (с)-нинг сиратлари  ҳозирги ислом оламида  ваҳдатнинг яратилиши учун асосий усул ва меъёр бўлиши тайин.

Ваҳдат илоҳий неъмат бӯлиб, исломнинг илк даври, яъни   рисолат асрида мусулмонларнинг қудратга эришишлари ва душманга ғолиб бӯлишларига сабаб бӯлган ва ул ҳазратнинг ваҳдат заминасида амалга оширган  мислсиз фаолиятлари бунга яққол мисол бўла олади. Аллоҳи зулжалол Оли Имрон муборак сураси 103 ояти каримада буюрган: Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади.

Ҳазрат Муҳаммад (с) ислом умматининг ваҳдатини барча замон ва маконларда мусулмонлар иқтидорининг асоси ва кўплаб муаммоларни  ҳал этувчи йўллардан бири дея аташган ва бу сўзларни амалда татбиқ этиш учун фаровон саъй-ҳаракатларни қилишган.

Ҳурматли тингловчилар! Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва Имом Жаъфар Содиқ (а)-нинг валодат кунлари муносабатига бағишланган “Ваҳдат ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир” махсус эшиттиришни муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh