Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 24 December 2015 08:37

Ислом дунёсида ваҳдатнинг муҳимлиги

Ислом дунёсида ваҳдатнинг муҳимлиги

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз радиотингловчилар!

Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" бошлангани билан дунё мусулмонларини чин дилдан муборакбод этамиз ва ушбу тарихий санага бағишланган “Ислом дунёсида ваҳдатнинг муҳимлиги” махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ҳурматли тингловчилар! Севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)нинг таваллуд топган кунлари ҳақида икки хил ривоят мавжуд. Аҳли суннат этиқодидаги кўпчилик мусулмонларнинг ақидасига кӯра рабийулаввал ойининг 12-си  ва шиа эътиқодидаги мусулмонлар эса  рабийулаввал ойининг 17-чиси деб ишонишади.  Кўриниб турибдики, орада деярли бир ҳафта фарқ бор. Ана шу ҳафтани “ваҳдат ҳафтаси” деб номлашган.

Ислом дини мазҳабларининг ихтилофлари ислом душманларига дастак бӯлиб қолган. Улар ислом мазҳаблари намояндалари орасида тафриқа солиб, мусулмонни мусулмон қӯли билан ӯлдириб,  ӯз нопок ҳадафларига эришмоқда.

Шунинг учун ҳам ислом умматининг ваҳдатига эришиш тарихда шиа ва сунний олимларини ӯзига жалб этган энг энг асосий мавзӯси бӯлган.

Эрон ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳ)  ҳазратлари ва Оятуллоҳулузмо Хоманаий ҳазратлари ислом дунёси ваҳдати масаласига кӯп такидлашган.

Мусулмонлар  диний  эътиқодларини ҳимоя этишлари, улар учун бир бўлган Қуръон, пайғамбар ва  қибланинг ягоналигини таъкидлашлари ва ислом умматини заиф бўлишига сабаб бўлувчи мазҳабий, сиёсий  ва ирқчилик ихтилофлардан узоқлашишларидир.Шак-шубҳасиз, Худо Расули (с)нинг сиратлари  ҳозирги ислом оламида  ваҳдатнинг яратилиши учун асосий усул ва меъёр бўлиши тайин.

Худо Расули (с) ислом умматининг ваҳдатини барча замон ва маконларда мусулмонлар иқтидорининг асоси ва кўплаб муаммоларни  ҳал этувчи йўллардан бири дея аташган ва бу сўзларни амалда татбиқ этиш учун фаровон саъй-ҳаракатларни қилишган.

Исломни  кенгроқ билишнинг  муҳим йўлларидан бири Ҳазрат  Муҳаммад (с)нинг барҳаёт сиратлари билан танишишдир.Зеро Аллоҳ Қуръони Каримда  ул ҳазратни барча инсонлар учун комил намуна бўлишларини таъкидлаган. Муҳаммад Мустафо (с) ақл ва камолнинг намунаси, ҳикматнинг сарчашмаси, шижоат ва тақводорликнинг тимсоли ҳамда  барча  олий мақом ва қадриятларга эга инсон эдилар.

Исломнинг илк даври, яъни   рисолат асрида ул ҳазратнинг ваҳдат заминасида амалга оширган  мислсиз фаолиятлари бунга яққол мисол бўла олади.

Исломнинг азиз пайғамбари (с) умматлар ўртасида ваҳдатни яратиш учун эътиқодий, ахлоқий, сиёсий  ва маданий  йўлларни қўллашган. Ўша вақтда  ширк билан булғанган ва тавҳиддан узоқ бўлган  фикрлар ўрнига тавҳидий фикрларнинг  вужудга келиши  эътиқодий ваҳдат ва ягона фикр заминасини яратади.

Қадрли тингловчилар! Сиз Ислом пайғамбари (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" бошланганига бағишланган “Ислом дунёсида ваҳдатнинг муҳимлиги” махсус эшиттиришни муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади.

Худо расули (с) нинг сиёсий, ижтимоий ва маданий сиратларидан билиш мумкинки, ул ҳазрат бирликни на фақат мусулмонлар ўртасида, балки бутун исломий жамиятлар ўртасида ярата олганлар.

 Ислом  душмани мусулмонларнинг ораларини бузиб улгурди ва бузишда давом қилмоқда. Ана шу хатарлардан эмин қолиш мақсадида биз нималарда ягона фикрда бўлсак ...

Мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари ва музокараларининг энг муҳим принсипларидан бири, бизни нималар бирлаштирса, ўшалар атрофида жипслашиб, фикрлар ажраладиган нарсалар ҳақида ўйламасликдир. Бизни бирлаштирадиган муҳим масалалар эса, диннинг, иймоннинг устунларидир. Маълумки, фикрлар ажраладиган ҳолатлар жуда муҳим бўлмаган масалаларга тегишлидир.

Бугунги кунда душманлар мусулмон фарзандлари орасидаги жарликни янада чуқурлаштириш, ислом уммати бирлигига ва унинг бирлигига қайтишига тўсқинлик қилиш мақсадида кӯп уринмоқда. Шунинг учун мусулмонларнинг атрофда рӯй бераётган ҳодисаларга сезгак бӯлиб, ӯйлаб кӯриб тӯғри амал қилишлари лозим. Ҳурматли тингловчилар! Ислом пайғамбари (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" бошланганига бағишланган бағишланган “Ислом дунёсида ваҳдатнинг муҳимлиги”махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Ушбу сана муносабати билан яна бир бор барчангизни муборакбод этамиз. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh