Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 23 December 2015 13:38

Аллоҳнинг ҳабиби ва суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а)нинг мавлуд кунлари ва Ваҳдат ҳафтасига бағишланган махсус эшитириш

Аллоҳнинг ҳабиби ва суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а)нинг мавлуд кунлари ва Ваҳдат ҳафтасига бағишланган махсус эшитириш

  Азиз ва мўҳтарам тингловчилар, Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с.а) нинг  таваллуд топган улуғвор йиллик айёмларида қарор олганмиз. Аҳли суннат мусулмонлари рабиул-аввал ойнинг 12-чиси ва шиа мазҳабининг мусулмонлари бу ойнинг 17-чисида Пайғамбари Акрам (с.а)  таваллуд топган куни деб  билишади. Олдинги йилларда ислом дунёсида бирликнинг пешвоси бўлган Эрон  Ислом Жумҳуриятининг Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ  бу масалада  исломий фирқаларнинг бирлашиши учун фойдаланди ва бу таърих ўртасида мавжуд бўлган икки фосилани  мусулмонлар ўртасида "ваҳдат ҳафтаси" деб эълон қилди. Ислом умматининг ваҳдатидан мақсад  мусулмонлар  диний  эътиқодларини ҳимоя этишлари, улар учун бир бўлган Қуръон, пайғамбар ва  қибланинг ягоналигини таъкидлашлари ва ислом умматини заиф бўлишига сабаб бўлувчи мазҳабий, сиёсий  ва ирқчилик ихтилофлардан узоқлашишларидир. Шак-шубҳасиз, Худо расули (с)нинг сиратлари  ҳозирги ислом оламида  ваҳдатнинг яратилиши учун асосий усул ва меъёр бўлиши тайин.

Худо расули (с) ислом умматининг ваҳдатини барча замон ва маконларда мусулмонлар иқтидорининг асоси ва кўплаб муаммоларни  ҳал этувчи йўллардан бири дея аташган ва бу сўзларни амалда татбиқ этиш учун фаровон саъй-ҳаракатларни қилишган.

Исломни  кенгроқ билишнинг  муҳим йўлларидан бири Ҳазрат  Муҳаммад (с)нинг барҳаёт сиратлари билан танишишдир.Зеро Аллоҳ Қуръони Каримда  ул ҳазратни барча инсонлар учун комил намуна бўлишларини таъкидлаган.    

Пайғамбари Акрам (с.а)нинг валодат топган куни билан тўғри келадиган муборак "ваҳдат ҳафта"-сининг бошланишида,  Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" муносабати билан дунё мусулмонларини чин дилдан муборакбод этган ҳолда, Қуръоннинг ваҳдат манбалари ва Ислом Пайғамбар (с.а)нинг сиратлари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Ислом динининг муқаддас китоби, Қуръонни уқишимиз ва Пайғамбари Акрам (с.а) суннатларидан фойдаланишимиз билан исломда мавжуд бўлган бу икки қийматли маълумот ва манба мусулмонларнинг ваҳдатини таъкидлаб ва Аллоҳ таоло томонидан бу масалани амалга ошириш учун кўп дастур ва кўрсатмаларлар нозил этилган . Қуръони Карим кўп оятларда мусулмонларнинг бирлашишлари ва таъсирчан хулқ -атворнинг   мустаҳкамлигини таъминлашни баён этилган ва ваҳдатни бир неъмат деб билади.

Оли Имрон муборак сурасининг 103-чи ояти каримасида шундай буюради: "Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг : бир-бирларингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз.  Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз , сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. "

Бу оятда Аллоҳ таоло иллоҳий арқонга қул ўриш ҳақида сўз юритилади. Бу мустаҳкам арқондан мақсад Қуръон китобидир. Қуръоннинг буюк муфассири аллома Таботабойи бу ҳақда шундай ёзади: "Аллоҳнинг арқони, уша Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлган Қуръон ҳисобланади...Аллоҳнинг оятларига ва унинг расулига таяниб гуноҳлардан парҳиз қилиш, яъни унда ҳидоят этиш кафолат берилган китоб ва суннат саналади."

Аллоҳ китоби ва бир-бирларига нисбатан  бирлашишларида мусулмонларнинг мавқеи хафли ва ваҳшатли йўлни кезиш пайтида  ҳамиша ҳалокатга учрайдиган ва қурқайдиган инсонга ўхшатилади.

Аммо икки томони устувор ва мустаҳкам жойга боғланган арқонни қулга олиши билан бу йўлдан хотиржамлик билан ўтади ва ўз мақсадига етади. Бу шундай маънодадирким, Қуръон бўлинишни рад этади. Бу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонлардан аччиқ бўлиниш ва тартибсизлик замонини эсга келтириб  бирлашиш ва ҳамжиҳат бўлишга сайъ-ҳаракат қилишларини истайди. Чунки жамият бирлашишининг энг муҳим муваффақияти бу тинчлик ва осойишталикни муҳофазат этиш, уруш ва қон тукишдан ўзоқлашишдир. Чунки бу иллоҳий неъматни қадрлаш ва муҳофазат этиш барча мусулмонларнинг масъулиятининг энг ҳаётий ва муҳим жанбаларидан ҳисобланади. Шунингдек мусулмонлар ўртасида бўлиниш, ихтилофларни вужудга келтириш, ҳамда кина –кудуратни ижод этиш бу буюк неъматга шукр қилмаслик саналади.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 105-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир."

Пайғамбари Акрам (с.а) Мадинага ҳижрат қилишдан сўнг турли гурўҳлар ўртасида бир неча шартномаларни тўзган эдилар. Бу шартномалар уша замондаги жамият ваҳдатининг энг намунали ва муҳим намунаси деб билиш мумкин. Пайғамбар (с.а) Мадинада қавм- қабилаларнинг ўрталарида биринчи шартнома тўзилдилар.  Миллий ваҳдат ва диний бирлашишни вужудга келтириш учун бу тадбир энг муносиб имконият эди. Пайғамбар (с.а)нинг ваҳдат заминасида амалга оширилган энг муҳим ташаббусларидан бири бу мусулмонлар ўртасида ижтимоий бирдамликни ижод этиш ва уларнинг ўрталарида биродарлик ва дўстликни барқарор этиш эди. Бу шартнома қабила, қавм,  муштарак иймонлар ва ижтимоий ҳамкорликлар асосида шаклланди . Расули Акрам(с.а) Маккадан муҳожират қилган ҳар бир муҳожир ва Мадина халқининг  ансорийлари билан биродарлик шартномасини тўздилар. 

 Муҳтарам тингловчилар, " Ислом пайғамбари (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" бошланганига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Ушбу сана муносабати билан яна бир бор барчангизни муборакбод этамиз. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.    

 Сизу бизни ёлғиз ва қодир Парвардигорнинг ўзи,  ўз паноҳида асрашини тилаб қоламиз, омон бўлинг!

 

Media

Add comment


Security code
Refresh