Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 24 January 2013 18:46

Эроннинг Бандар-Аббос шаҳрида мусулмонлар бирлигига бағишланган конференсия бўлиб ўтди

Эроннинг Бандар-Аббос шаҳрида мусулмонлар бирлигига бағишланган конференсия бўлиб ўтди

 

 

 

Эрон жанубидаги Бандар-Аббос шаҳрида "Расулуллоҳ (с) - исломий уммат бирлигининг негизи" мавзусидаги бир кунлик конференсия бўлиб ўтди.

Эроннинг Ҳаж ва зиёрат ташкилотидаги Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг вакили Қози Аскар пайшанба куни Эрон жанубидаги Бандар-Аббос шаҳрида бўлиб ўтган бир кунлик конференсияда ваҳдат ва якдиллик на фақат шия ва сунний мазҳаблари ўртасида балки яккахудоликни эътироф этувчи барча динлар ўртасида ахлоқий қадр-қимматларни сақлаш учун муҳим аҳамиятга эгалигини айтди.

Қози Аскарнинг сўзларига кўра, минтақадаги исломий бедорлик Эрон Исломий Инқилобидан келиб чиққан ва агар бу бедорлик тўғри бошқарилса, ривожланади. Эрон шимолидаги Гулистон ҳамда шарқдаги Систон ва Балучистоннинг шия ва сунний мазҳабидаги аҳолиси ҳижрий-қамарий рабеъ-ул-аввал ойининг ўн иккинчи кунида масжид ва мусаллоларда Расулуллоҳ (с) мавлуд кунлари ва ваҳдат ҳафтасига бағишланган маросимларини бошладилар.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh