Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 16 November 2011 18:56

Ғадир воқеасининг хулосаси

Ғадир воқеасининг хулосаси

 Ҳижрий - қамарий 10 йилда Аллоҳ амр фармони билан сўнгги илоҳий элчиси Ҳазрат Муҳаммад (с) Ҳаж маросимини бажо келтириш ва имомлар (а) вилоятини эълон этиш мақсадида Маккаи мукаррама шаҳрига сафар қилдилар

 

Ушбу сафар жараёнида  120 мингдан ортиқ мусулмонлар Ул ҳазратни ҳамроҳлик қилишди.

Ҳаж маросими тугаганидан кейин барча ҳожийлар Маккани тарк этишлари ва карвонлар ажралиши маҳаллига етишидан олдинги макон бўлган Ғадири Хум маҳаллида тўпланишлари эълон этилди.

Ҳаж маросимни ниҳоясига етганининг 3 кунидан кейин, мусулмонлар оломони Ғадири Хум макони томон йўл олдилар.

Таъинланган жойга етганидан кейин, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) карвонлар ҳаракатини тўхтатилишини буюрдилар. Ва карвонлар ҳам вақтинчалик бу жойда қарор олдилар. Халқ ҳам  3 кун учун ҳаракатни тўхтатишга тайёргарлик кўришга бошлашди.

Пайғамбар (с) фармони билан Салмон, Абўзар, Миқдод ва Аммор эски дарахтлар остида жой тайёрладилар ва дарахтларда мато боғлаб,  соябон қурдилар. Соябон тагида эса Пайғамбар (с) қоматлари сатҳида минбар қурдилар. Ушандай ким Ул Ҳазрат ушбу минбардан барча кишиларни кўриш имкониятига эга эдилар. Пешин пайтида жамоат намозини ўқиганидан кейин,   Пайғамбар (с) минбарга чиқиб, ўзининг ўнтомонига келиб туришлари учун Амиралмуъминин Али(а) дан даъват этдилар Хутббаларини бошлашдан олдин Амиралмуъминин (а) бир зина қуйироқда Пайғамбар (с) нинг ўн томонларида қарор олдилар.

 

 Ғадири Хумда Ислом азиз пайғамбарининг мурожаатлари

 

Пайғамбаримиз Ҳазрат Муҳаммад (с) барчадан аввал Аллоҳга ҳамд-санолар айтиб, Худованд қудратининг сифатлари ва раҳматларини тилга олдилар ва Илоҳий зот баробарида ўз бандаликига гувоҳлик бердилар.

Сўзларининг иккинчи қисмида Али ибн Абитолиб (а) борасидаги муҳим фармонни сизларга етказмоқчиман ва бу мурожжатни етказмаганимда илоҳий рисолатимни бажо келтирмагандек бўламан деб айтдилар.

Пайғамбаримиз хутбаларининг учинчи қисматида барча иддаоларни барҳам топиши учун дунёнинг охиригача 12 нафар Имомлар(а) имомлигини бир ма бир айтиб бердилар.

 

 

 

Барча ноаниқликлар ва мунофиқлар фитналарига нуқта қуйиш учун, Али(а) қўлларидан олиб жойларидан туришларини буюрдилар ва ушбу ҳолда дедилар: Худоё Али дўстига дўстлик ва Алини душман деб биладиганларга душманчилик қил ва унга ёрдам берадиганларга кумакингни дариғ тутма ва уни хўрлайдиган кишиларни хор қилишингни сўрайман деб айтдилар.

Пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад (с) хутбаларининг 5 қисмида ҳар ким Имомлар (а) вилоятидан буйин товласа яхши амаллари нобуд бўлади ва дўзах оловида тушади деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат хутбаларининг 6 қисматида, Қуръони каримдан Аллоҳ таоло таинлаган азоб ва илоҳий қаҳр ғазаби ҳақидаги оятларни тиловат этдилар.

 Сўзларинигг 7 қисмида эса Ҳамд сурасида мутақим сирот асҳоби ҳам аҳл байт (а) шиилари дирлар деб буюрдилар.

Ул ҳазрат хутбаларининг 8 қисмида Ҳазрат Маҳди (Ажжалалоҳилфаражаҳушшариф) ҳазратларини қиёматдан олдин дунёга келиб бутун жаҳонда адолатни барқарор этишидан башоратлар бердилар.

Хутбаларининг 9 қисмида хутбалардан кейин сизларни ўзим ва Али (а) билан байъат –яъни (бирлашишлари, бир фикрда бўлишлари) қилишга даъват этатман деб буюрдилар.

Хутба охирида мусулмонлар ҳам тил билан байъат этдилар.    

 

Add comment


Security code
Refresh