Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 13 November 2011 19:40

Умумий байъат

Умумий байъат

Ҳазрат Расулуллоҳ (сав) хитобаларидан сўнг, икки ўтов барпо этилди.

 Уларнинг бирида ҳазрат Пайғамбар, иккинчисида эса, ҳазрат Амирал мўъминин қарор топдилар. Шундан сўнг, халоиқ даста-даста бўлиб, дастлаб ҳазрат Пайғамбар (сав) ҳузурларига кирдилар ва ўл ҳазратни байъат қилиб, табриклаидилар. Сўнгра эса Амирал мўъмининнинг ўтовларига кириб, ул ҳазратни байъат қилдилар ва табрикладилар.

Аёллар ҳам ўртасида парда бўлган сув тўла идишни ўрнатиб, байъат қилдилар. Амирал мўъминин идишнинг бир томонидан муборак қўлларини солардилар ва иккинчи томондан аёллар қўлларини сувга солардилар.

 

Ғадирдаги 3 кун воқиалари

 

Ғадир маросимидаги 3 кун давомида хитоба айтилгандан сўнг Ғадир муҳимлигини таъкидловчи ва нишонаси бўлмиш бир неча воқиа юз берди. Улар қуйидагича шарҳланади.

Пайғамбар (сав) ўзларининг "саҳоб" деб номланган аммомаларини, яъни саллаларини ифтихор сифатида ҳазрат Амирал мўъминин бошларига қўйдилар.

Ҳасан ибн Собит Пайғамбар (сав)дан Ғадир ҳақида шеър айтиш учун ижозат сўради ва ул ҳазратнинг ижозатлари билан Ғадир ҳақидаги илк шеърни битди.

Жаброил (а) инсон суратида ерга тушдит ва деди: - Пайғамбар (сав) Али ибн Аби Толиб учун бир аҳду паймон олдиларким, Худо ва Расулига кофир бўлганлардан уни барҳам урмайди.

Мунофиқлардан бири деди: - Эй Худо, Муҳаммад айтганлари сендан бўлса, бизларга осмондан тош ёғдир ёки дардли азоб жўнат.

Шу онда осмондан бир тош тушдию, уни ҳалок этди ва Ғадирнинг бу мўъжизаси илоҳий исботни ҳаммага ошкор қилди.

 

3 кундан сўнг Ғадир маросими тугади ва "Айёмул валоят" номи билан тарих саҳифаларида битилди. Халоиқ Пайғамбар (сав) билан видолашиб, ўз маконларига қайтдилар. Ғадир воқиасининг хабари шаҳарларда тарқалди ва тилларда достон бўлди ва шу тариқа Худо ўз ҳужжатини халққа кўрсатди.

 

 

Ғадирнинг тарихдаги аҳамияти

Буюк донишманд ва "Ал Ғадир" асарининг муаллифи ўз китобининг биринчи жилдининг бошланишида "Ғадирнинг тарихдаги аҳамияти" номи остидаги илмий ва қизиқарли баҳсни келтирган. Бу баҳснинг қисқача мазмуни ва шарҳини қуйида келтирамиз.

"Донишмандларнинг назарида ҳар бир нарсанинг қадрланиши у берган натижа ва самарасининг андозасига боғлиқ. Бинобарин, динлар келиб чиқишини кўрсатадиган, мазхаб унга асосланган, халқ жамият ақидалари манбаи бўлган бўлимлар тарих ва унинг мавзуларининг кенг қамровида натижасини эътиборга олган ҳолда юқори мавқега эга бўлган энг муҳим воқиа ҳисобланади. Шунга кўра, халқларнинг эътиқод ва қадриятлари манбаи бўлган тарихнинг бу бўлими абадиятдан ўрин олган ва асло жаҳон тарихи уни унитмайди.

Бу мулоҳазадан кўринадики, буюк ва ишончли донишмандлар дин келиб чиқиши ва мазҳабларнинг бошланиши асосларини ёзиб қолдириш ва тўғри акс эттиришда ўзларини аямадилар ва кўп ранжу азоб чекдилар.

Ундан сўнг уларнинг таълимотлари тарқатилишининг шароитлари ва хусусиятларини диққат билан акс эттирдилар."

 

Шарҳ: агар тарих ёзишда подшоҳлар, шоирлар, ҳунармандлар ва бошқа шахсларнинг таржимаи ҳоли керак бўлса, мутафаккирлар илмининг манбаи ва улар тарбия топган муҳитининг баҳси ва тадқиқоти ва шу каби мавзулар жуда қизиқарли ва фойдали бўлса, қандай қилиб, кўплаб халқлар эътиқод қиладиган дин ва мазҳаб тарихига бепарволик ва аҳамиятсизлик қилиш мумкин.

 

 

Сўнг ҳурматли муаллиф шундай ёзади:

 

Ғадирни билиш тарихнинг бу бўлимидаги энг муҳим мавзудир. Чунки Ол Расулга пайравлик қилган миллатлар ва тоифалар мазҳаби миллионлаб кишилардан иборатдир ва улар ўта ривожланган кишилардир. Улар орасида олимлар, мутафаккирлар, сиёсатчилар, подшоҳлар, табиблар ва шу каби машҳур ва маданият соҳиби бўлган кишилар жуда кўп.

 

Агар тарихчи жоҳиллик ҳасади сабабли бу қисса ва унга боғлиқ далилларни акс эттирмаган бўлса, Ислом дини ва Расулуллоҳга нисбатан буюк хиёнат қилган ва тарихнинг саҳмфаларида товонини тўлаб бўлмайдиган жиноятга йўл қўйган. Чунқи Ғадир ҳадиси ва Пайғамбаримиз бу кунда бажарган амаллар Ваҳй маъмурияти билан бажарилган амаллардир. Шубҳасиз, "Ғадир куни" Ислом тарихида сўнмас бир тўлқинни вужудга келтирган.

Add comment


Security code
Refresh