Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 30 June 2016 12:39

Нур томон йўл-687

Нур томон йўл-687

 

Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  22-23-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَمَّا تَوَجَّهَ تِلْقَاءَ مَدْيَنَ قَالَ عَسَىٰ رَبِّي أَن يَهْدِيَنِي سَوَاءَ السَّبِيلِ﴿٢٢ وَلَمَّا وَرَدَ مَاءَ مَدْيَنَ وَجَدَ عَلَيْهِ أُمَّةً مِّنَ النَّاسِ يَسْقُونَ وَوَجَدَ مِن دُونِهِمُ امْرَأَتَيْنِ تَذُودَانِ ۖ قَالَ مَا خَطْبُكُمَا ۖ قَالَتَا لَا نَسْقِي حَتَّىٰ يُصْدِرَ الرِّعَاءُ ۖ وَأَبُونَا شَيْخٌ كَبِيرٌ ﴿٢٣ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Қачонки Мадян томон юзланганида: «Шоядки Роббим мени тўғри йўлга ҳидоят қилса», деди. (22) Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар. (23)

Ӯтган суҳбатимизда ҳукумат масъуллари   қибтийларга қарши курашга ҳеч ким журъат қилмаслиги учун Мусони ӯлдириш керак, деган қарорга келишди. Уларнинг бу қароридан воқиф бӯлган Фиръавннинг яқинларидан бири зудлик билан  Мусони топиб  бу хабарни етказди ҳамда унга шаҳарни тарк этиш маслаҳатини берди, деган эдик. Ҳазрат Мусо Фиръавн қӯли остида бӯлган Миср мамлакатини тарк этиб, Шом жанубидаги Мадянга боришни ният қилди.Аммо бу сафар ӯта хатарли эди. Йӯлдан адашиши, ёхуд маъмурлар қӯлига тушиб қолиши ҳам мумкин . Шу сабабли у Аллоҳдан тӯғри йӯлга ҳидоят қилишини илтижо қилди.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: У Мадян шаҳрига киришдан олдин қудуқ атрофида тӯпланган ва чӯпонлар томонидан суғорилаётган қӯйлар сурувига дуч келди. Узоқ йӯлдан ҳориб келган ҳазрат Мусо сув ичиш ва йӯлнинг чанг-ғуборини ювиш учун қудуққа яқинлашди. Аммо чоҳ ёнида ажиб бир манзарани кӯриб, унга таважжуҳ қилди.

Қудуқ ёнида қӯй сурувларини суғоришга ҳайдаб келган, аммо бунда эркаклар борлиги учун ӯзларини бир четга олиб, қӯйларининг бошқа қӯйларга қӯшилиб кетмаслигини кузатиб турган икки қиз турарди. Ҳазрат Мусо бу ҳолатга қизиқди. Улар жавоб беришди: Отамиз қариб қолди. Биз опа-сингил қӯйларни ӯзимиз боқишга мажбурмиз. Эркаклар билан аралашмаслик учун уларнинг ишларини тугатиб кетишларини кутиб турибмиз. Улар кетгач, қӯйларимизни суғорамиз.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Жамиятни ислоҳ қилишга шайланган улуғ кишилар келажакдаги қийин шароитларга мослашиш мақсадида ӯз ватанларидан ҳижрат қилишган.
  2. Бир ишга бел боғлагач, унинг осон кечиши учун дуо қилиш керак. Сай-ҳаракат қилмай, ётиб олиб дуо қилиш одобданмас.
  3. Иш пайтида аёл ва эркакларнинг ӯзаро аралашиб кетмаслиги улуғ қадриятдир. (Ҳазрат Шуъайбнинг қизлари эркаклар билан аралашиб кетмаслик учун улар қӯйларини суғораётган пайти ӯзларини четга тортиб тургани каби).
  4. Зарурат пайти ҳатто Аллоҳ пайғамбарининг қизлари чӯпонлик қилишади . Улар ҳеч қачон пасткашликка тан бериб гадолик қилишмайди.

Энди “Қасас” муборак сураси  24-25-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

فَسَقَىٰ لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّىٰ إِلَى الظِّلِّ فَقَالَ رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ ﴿٢٤فَجَاءَتْهُ إِحْدَاهُمَا تَمْشِي عَلَى اسْتِحْيَاءٍ قَالَتْ إِنَّ أَبِي يَدْعُوكَ لِيَجْزِيَكَ أَجْرَ مَا سَقَيْتَ لَنَا ۚ فَلَمَّا جَاءَهُ وَقَصَّ عَلَيْهِ الْقَصَصَ قَالَ لَا تَخَفْ ۖ نَجَوْتَ مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ ﴿٢٥

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган :

Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди.   (24) Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди. Қачонки унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди.   (25)

Фиръавнийлар зулмидан қочиб Мисрдан Мадянга келган, йӯл азобидан тинкаси қуриган ҳазрат Мусо чарчоғини унутиб, бу қизларга кӯмаклашиш учун чоҳдан сув тортиб, қӯйларни суғора бошлади. Ишни тугатгач, ҳориб-толиб  дарахтнинг тагига бориб чӯзилди. Аммо ниҳоятда очиққан эди. Ҳазрат Мусо бу шаҳарда ғариб эди, ҳеч кимни танимасди. Шу сабабли  у егулик ва ётоқжой муҳайё этишини Аллоҳдан сӯраб дуо қилди.

Ҳазрат Шуъайбнинг қизлари бугун уйларига  ҳар кунгидан эрта  кириб боришди. Оталари улардан “Бугун қӯйларни суғормадиларингми, нега бунча эрта қайтдиларинг, дея сӯради. Қизлар ғариб бир кишининг кӯмаклашганини айтиб беришди. Оталари бегона кишини меҳмон қилиш ва унга миннатдорчилик билдириш учун уни топиб келишларини буюрди.

Қизлардан бири ийманиб ҳазрат Мусонинг наздига келиб деди: Отам иш ҳақингизни бериш учун сизни уйимизга таклиф қиляптилар.

Ҳазрат Мусо қизнинг гапларидан унинг пок хонадон фарзанди эканлиги, отаси унинг қилган кӯмагини жавобсиз қолдиришни истамайдиган жӯмард инсон эканлигини англади. Шу сабабли унинг даъватини қабул қилиб, ӯйлаган нарсаларини воқеъликда кӯрди.

Шундай қилиб, ҳазрат Мусо ҳазрат Шуъайб хонадонига кириб борди ва у кишига Мадянга келгунича бошидан кечган воқеаларни сӯзлаб берди.Ҳазрат Шуъайб деди: Худо сизни золимлар зулмидан нажот берди. Сиз истаган пайтингизгача бизнинг меҳмонимизсиз.

Бу ояти карималар  бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Ӯзимизнинг муаммоларимизга ӯралашиб қолиб, одамларнинг ҳожатларини унутмаслигимиз, имкон қадар бошқаларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилишимиз лозим.
  2. Муаммоларимизнинг ечими ва эҳтиёжларимзни бартараф этишини Аллоҳдан сӯрашимиз керак. Шунда Аллоҳ бизга хайрли бӯлган ечимнинг сабабларини муҳайё айлайди.
  3. Анбиё алайҳимуссалом таълимотида аёлларнинг жамият ишларида қатнашиши тақиқланмаган. Фақат иффат ва покдомонликка риоя қилиниши, шунингдек аёл ва эркакнинг дахлсизлигига риоя қилиниши талаб қилинади.
  4. Бировларнинг меҳнатини қадрлаб, муносиб тарзда тақдирлашимиз лозим.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh