Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 09 June 2016 12:44

Нур томон йўл-684

Нур томон йўл-684

 Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  9-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٩ 

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Фиръавннинг хотини: «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар. (9)

Ӯтган дастуримизда Фиръавн хотини билан Нил дарёси соҳилидаги қаср ҳовлисида ӯтирганларида ногаҳон сув юзида оқиб келаётган сандиқчани кӯриб қолишди, деб айтган эдик. Сандиқчани дарёдан чиқариб олиш буйруғини берди. Уни очиб  қарашса,  ичида бир чақалоқ ётарди. Фиръавннинг буйруғига кӯра Бани Исроиллик бӯлган бу ӯғил болача ӯлдирилиши керак эди. Зобитлар болачани ӯлдирмоққа шайланган чоғи Фиръавннинг хотини подшоҳга қараб деди:

--Нега уни ӯлдирмоқчи бӯляпсиз?  Бу бола хонадонимизга шодлик ва хайр-баракот келтириши мумкин. Ӯғлимиз йӯқ-ку, уни ӯғил қилиб олиб, ӯзимиз хоҳлагандек тарбиялаймиз. У келажакда сизнинг тож-тахт ва хонадонингизнинг вориси бӯлиши мумкин.

Аёлнинг меҳр-муҳаббат ила ҳаяжонланиб гапирган гаплари Фиръавннинг чақалоқ қонидан кечиши ва унинг тирик қолишига сабаб бӯлди. Улар қодир Аллоҳ Фиръавнни  ӯз душмани жонининг ҳимоячисига айлантирганини ҳали билишмасди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аёл бир халқ  ва ҳатто тарихнинг йӯналишини ӯзгартира олиш қудратига эга.Фиръавннинг  хотини  Мусони ӯлим чангалидан озод қилиб, Бани Исроил қавмини фиръавнийлар зулмидан нажот берди ва тарихнинг йӯналишини ӯзгартирди.
  2. Қалблар Аллоҳнинг ихтиёридадир. Агар Аллоҳ ирода қилса, қотиб қолган кӯнгилларни ҳам юмшатиши мумкин. Худди барча Бани Исроиллик ӯғил болачаларни ӯлдириш буйруғини берган Фиръавннинг тош қотган қалбини ҳазрат Мусога нисбатан юмшатгани каби.

Энди “Қасас” муборак сураси 10-11-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَأَصْبَحَ فُؤَادُ أُمِّ مُوسَىٰ فَارِغًا ۖ إِن كَادَتْ لَتُبْدِي بِهِ لَوْلَا أَن رَّبَطْنَا عَلَىٰ قَلْبِهَا لِتَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ﴿١٠ وَقَالَتْ لِأُخْتِهِ قُصِّيهِ ۖ فَبَصُرَتْ بِهِ عَن جُنُبٍ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿١١  

 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган :

Мусонинг онасининг қалби бўшаб қолди. Мўминлардан бўлиши учун қалбини мустаҳкам боғламаганимизда, уни билдириб қўйишига сал қолди. (10) У(она) у(Мусо)нинг опасига: «Изидан бор», деди. Бас, уни бир четдан кўрди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар. (11)

Фарзандини  сандиқчага солиб, Нил дарёсига оқизган онанинг қалбида хавотир тӯфоти барпо бӯлди. Ӯзи югуриб бориб, сандиқчани сувдан чиқариб, болачасига нажот бахш этишига оз  қолди. Аммо фарзандини сандиққа солиб дарё тӯлқинлари ихтиёрига топшириш илҳомини берган Худо боласини унга қайтариб бериш ҳақидаги Илоҳий ваъдага нисбатан ишончини мустаҳкам  айлаб, кӯнглини хотиржам этди. Шу сабабли ӯзи бевосита аралашмай, Мусонинг синглисидан сандиқчани узоқдан туриб кузатишни илтимос қилди. Сандиқни биров дарёдан чиқариб оладими ёки у оқиб кетаверадими?

Мусонинг синглиси ҳам ӯз масъулиятини сидқидилдан бажариб, маъмурларга билинтирмай, сандиқчани кӯздан қочирмай кузатди.


Бу ояти карималар  бизга қуйидагиларни таълим беради:

1.Сирни пинҳон сақламоқ иймонлилик, уни ошкор этиш эса иймоннинг заифлиги белгисидир.

2.Қалб хотиржамлиги Аллоҳ ва Унинг ваъдаларига нисбатан мустаҳкам иймоннинг натижасидир.

3. Аллоҳга таваккул қилиш дегани бирор-бир ишга қӯл урмай, бефарқ қараб туриш керак,  деган маънони билдирмайди. Мусонинг онаси Худога таваккул қилди, шу билан бирга қизига  сандиқни кӯздан қочирмай кузатишини буюрди. Форс тилидаги “Таваккул билан туянгни боғлаб қӯй” зарбулмасали ҳам шунга ишора қилади.

Энди “Қасас” муборак сураси 12-13-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَحَرَّمْنَا عَلَيْهِ الْمَرَاضِعَ مِن قَبْلُ فَقَالَتْ هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰ أَهْلِ بَيْتٍ يَكْفُلُونَهُ لَكُمْ وَهُمْ لَهُ نَاصِحُونَ ﴿١٢ فَرَدَدْنَاهُ إِلَىٰ أُمِّهِ كَيْ تَقَرَّ عَيْنُهَا وَلَا تَحْزَنَ وَلِتَعْلَمَ أَنَّ وَعْدَ اللَّـهِ حَقٌّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿١٣

 Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган :

Ва бундан олдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Бас, (опаси): «Мен сизларга уни сиз учун кафилликка оладиган ва унга насиҳатгўй бўлгувчи аҳли байтни айтиб берайми?» деди. (12) Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафа бўлмаслиги ва, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик. Лекин кўплари буни билмаслар. (Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматли тадбири ила Мусо алайҳиссаломни оналарига қайтариб берди. Оятда таъкидланишича, бундан қуйидаги учта мақсад кўзланган эди: 1. Мусо алайҳиссалом ила оналарининг кўзлари қувониши. 2. Онанинг ўғли Мусо алайҳиссалом фироқи ила хафа бўлмаслиги. 3. Мусо алайҳиссалом оналари Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билишлари. Чунки аввал Аллоҳ таоло у аёлга, Биз уни сенга қайтаргувчимиз, деб ваъда берган эди. Ана ўша ваъдасини ҳақ ила амалга оширди. Ҳа, Аллоҳ таоло нимани ваъда қилса, уни албатта бажаради. Шундай қилиб, Мусо алайҳиссалом оилаларидан айрилмаган ҳолда Фиръавннинг қасрида тарбия топа бошладилар.) (13)

Табиийки, бир неча соат онасидан жудо бӯлган чақалоқ оч қолиб, чанқаб қаттиқ йиғлай бошлайди. Фиръавн болачага доя келтириш буйруғини беради. Аммо Аллоҳнинг иродаси билан чақалоқ бирор-бир доянинг кӯкрагини оғзига олмайди. Маъмурлар бу чинқириб  йиғлаётган чақалоқни қандай тинчитишни билмай,  хуноб бӯлишди.

Шу пайт Мусонинг синглиси ӯз онасини жуда меҳрибон доя сифатида тавсия қилиб, у бу чақалоқни уйига олиб бориб яхши парвариш қила олишини айтди. Бу таклифни қабул қилган маъмурлар ӯзлари билмаган ҳолда чақалоқни онасининг иссиқ бағрига қайтаришди. Чақалоқ тинчланди. Маъмурлар ҳам ӯз ишларини қойилмақом қилиб бажарганларидан хурсанд эдилар.
Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

1. Кураш жабҳасида киши зийрак бӯлиши, душманни ғафлатда қолдириб, ӯз режасини амалга ошириши лозим. (Мусонинг опаси пайтдан фойдаланиб,  онасини доя сифатида тавсия этгани каби).

2. Аллоҳнинг дунё ва охират учун берган ваъдаларига қатъий ишонч ҳосил қилиб, Илоҳий ишларни  чекланган моддий мезонлар билан ӯлчамаслигимиз лозим.

3. Фарзанд онанинг руҳ ва жонига осойишталик бахш этади. Фарзандли бӯлишдан ҳазар қиладиган, фарзандсиз киши муаммосиз, тинчгина яшайди, деб ӯйлайдиган оналар ӯзларини фарзанд билан унс ва улфат тутиниш лаззатидан маҳрум этишади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh