Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 26 May 2016 13:30

Нур томон йўл-682

Нур томон йўл-682

 

Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  1-3--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

طسم ﴿١﴾ تِلْكَ آيَاتُ الْكِتَابِ الْمُبِينِ ﴿٢﴾ نَتْلُو عَلَيْكَ مِن نَّبَإِ مُوسَىٰ وَفِرْعَوْنَ بِالْحَقِّ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ ﴿٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

То. Сийн. Мийм. (1) Ушбулар очиқ-ойдин китоб оятларидир. (2) Иймон келтирадиган қавм учун сенга Мусо ва Фиръавннинг хабаридан ҳақ ила тиловат қилиб берамиз. (3) 

Азизлар, ӯтган суҳбатимизда “Намл” муборак сурасининг тафсирини ниҳоясига етказган эдик. Бугунги дастуримизда “Қасас” муборак сурасининг шарҳига киришамиз.Бу муборак сура 88 оятдан иборат бӯлиб, Расули акрам (с) Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Макка шаҳрида нозил бӯлган эди.Унинг қирққа яқин  оятларида Мусо алайҳиссаломнинг туғилиши, болалиги, ёшлиги, уйланиши ва илоҳий рисолат масъулиятини зиммага олиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Бу муборак сура ҳам Қуръони каримнинг 28 сураси каби муқаттаъот ҳарфлар билан бошланган.

Ояти карималарда Фиръавн замонида Мусо алайҳиссаломнинг саргузаштига ишора қилиниб, буюрилади: Биз бу Қуръонда  очиқ ҳақиқатлар асосида пайғамбарлар ва ӯтмиш қавмлар саргузаштини баён этамиз. Сабаби: муминлар  иймонли, яхши одамлар ӯтган замонларда қанчалик муаммоларга юзма-юз келишганини билишсин ва улар ҳам ӯз замонасининг мушкул муаммолари қаршисида умидсизланмай, истиқоматни ихтиёр этишсин.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий қонуниятлар барча давру замонларни қамраб олади. Шу сабабли ӯтганларнинг саргузашти биз ва келажак авлодлар учун ибрат намунаси бӯла олади.
  2. Тоғутлар ва золимларга қарши кураш Илоҳий Пайғамбарларнинг услуби бӯлиб, муминлар учун анбиёларнинг йӯлидан бориш шараф ҳисобланади.
  3. Қуръоний ривоятлар эртак, афсона ва бадиий тӯқима бӯлмай, балки уларнинг барчаси ҳаётий ҳақиқатларга асосланган.

Энди “Қасас” муборак сураси 4-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

إِنَّ فِرْعَوْنَ عَلَا فِي الْأَرْضِ وَجَعَلَ أَهْلَهَا شِيَعًا يَسْتَضْعِفُ طَائِفَةً مِّنْهُمْ يُذَبِّحُ أَبْنَاءَهُمْ وَيَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ إِنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ ﴿٤﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У (ўша ер)нинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди. (Ушбу ояти каримадаги: «Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди», дегани Фиръавн бутун ер юзига ҳоким бўлган экан, деган маънони эмас, балки Миср ерида «баланд кетди»–такаббурлик қилди, туғёнга кетди, ҳаддан ошди, каби маъноларни беради. Ўзи ҳоким бўлган ер аҳолисини бўлиб ташлаш ҳар бир фиръавннинг одати.) (4)

Бу ояти каримада Фиръаннинг золимлигига ишора қилиниб буюрилади:

Фиръавн Бани Исроил қавмини заиф ҳолда ушлаб туриш ва улар устидан ҳукмронлик қилиш учун турли услублардан фойдаланарди. У одамлар орасига ихтилоф солиш йӯли билан халқнинг бирлашиб, унинг зулм-ситамга асосланган ҳукуматига қарши курашишларига имкон бермасди.

Бугунги кунда ҳам дунёнинг улкан мамлакатлари бошқа халқлар устидан ҳукмронлик қилиш учун айнан шу “Бӯлиб ташла ва ҳукмронлик қил!” сиёсатини илгари сурадилар.

Фиръавн қибтийлардан иборат бӯлган Миср  маҳаллий халқинининг яшаш шароитларини анчайин яхшилаб, барча давлат мансабларини уларга топширган эди. Бу мамлакатга муҳожир бӯлиб келган Бани Исроилни эса қул, хизматкор ва канизак сифатида қибтийлар ихтиёрига топширди.  Улар чидаб бӯлмас шароитларда энг оғир ишларни бажаришарди.

Зулм-ситамни ӯз раҳбарлигининг асосий услуби деб билган Фиръавн  Бани Исроил томонидан хавф-хатар сезгани чоғи  бу қавмдан туғилган болалар қиз бӯлса, чӯри ва хизматкорларнинг кӯпайиши учун омонда сақлаш, ӯғил  бӯлса, сӯйиб ташлаш буйруғини берди. У шу йӯл билан зулм-ситамга асосланган ҳукуматини Бани Исроил қавмининг нафратидан  омонда сақламоқчи эди.

Ана шундай бир таҳликали вазиятда Мусо туғилди. Мушфиқ онаси   Фиръавн тиғидан омон қолсин деган умидда уни сандиқчага жойлаб, Нил дарёсига оқизади.

Бу ояти карима  бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Фуқаролар бир тану бир жон каби мустаҳкам жипслашган чоғи мустабид ҳукуматлар уларнинг иродасини синдиролмайди. Шу сабабли зулм-ситамга асосланган ҳукуматлар доимо халқнинг ӯртасига ихтилоф солиб келишади.
  2. Эркакларда мардлик, эрк ва ор-номус ҳиссини  йӯққа чиқариб, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлиги деган чиройли ном билан юргизилаётган маккор сиёсат бугунги кунда ҳам ривожланган мамлакатларнинг асосий сиёсати ҳисобланади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh