Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 28 April 2016 12:41

Нур томон йўл-678

Нур томон йўл-678

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг76-79-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّ هَـٰذَا الْقُرْآنَ يَقُصُّ عَلَىٰ بَنِي إِسْرَائِيلَ أَكْثَرَ الَّذِي هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ﴿٧٦ وَإِنَّهُ لَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ ﴿٧٧ إِنَّ رَبَّكَ يَقْضِي بَيْنَهُم بِحُكْمِهِ ۚوَهُوَ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ ﴿٧٨ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّـهِ ۖ إِنَّكَ عَلَى الْحَقِّ الْمُبِينِ﴿٧٩ 

 Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, ушбу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилофлар қилаётган нарсаларнинг кўпини айтиб берадир. (76) Албатта, у (Қуръон) мўминлар учун ҳидоят ва раҳматдир. (77) Албатта, Роббинг улар ўртасида Ўз ҳукми ила ажрим чиқарур. У азиз ва билгувчидир.(78) Бас, сен Аллоҳга таваккал қил. Албатта, сен очиқ-ойдин ҳақдадирсан. (79) 

Ӯтган суҳбатимизда  қиёмат кунини инкор этиб, ӯлимдан кейинги тирилиш ҳамда Қиёмат кунидаги  Илоҳий жазо ва мукофотни масхаралайдиган мушриклар ҳақида гапирган эдик. Бу ояти карималар Арабистон ярим оролида яшаган, аммо ислом ва Қуръонни тан олмайдиган яҳудийлар ҳақидадир. Яҳудийлар Тавротда келган Масиҳ  ҳамда баъзи бир диний аҳкомлар ҳақида ҳам  ӯзаро ихтилоф қилишарди. Бу ояти карималарда буюрилади: улар Қуръонни самовий китоб сифатида тан олишганида барча ихтилофлари барҳам топарди. Шунингдек Мусо ва Ийсо алайҳимуссаломлардан кейин вужудга келган бидъат ва хурофотлардан ҳам яҳудий ва масеҳий динлари  покланарди.

Ояти кариманинг давомида Расули акрам (с) ва муминларга қарата буюрилади: аҳли китоблар мухолифат қилган пайти Аллоҳга таваккул қилиб, унинг ҳад-ҳудудсиз илм ва қудратига суянган ҳолда йӯлингизни давом эттиринг. Билиб қӯйинг, сиз ҳақсиз, ҳақ эса доимо ғолибдир.

  Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Фикрий ихтилофларни ҳал этиш Қуръони каримнинг баракотидандир. Бу Илоҳий китоб бирдамликнинг асосидир. Нафақат мусулмонлар, балки аҳли китоб ҳам унга юзланса, ӯз ихтилофларини осонлик билан ҳал этишади.
  2. Ҳидоят Аллоҳ таъоло ӯз лутфу раҳмати ила аҳли башарга инъом айлаган энг улуғИлоҳий неъматдир.
  3. Аллоҳга таваккул қилиш инсоннинг муваффақиятга эришиши заминасидир. Аммо фақат Ҳақ йӯлида Аллоҳга таваккул қилиш лозим, ғаразли мақсадларда таваккул қилиш бемаъниликдир.

 

Энди “Намл” муборак сураси  80-81--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَىٰ وَلَا تُسْمِعُ الصُّمَّ الدُّعَاءَ إِذَا وَلَّوْا مُدْبِرِينَ ﴿٨٠ وَمَا أَنتَ بِهَادِي الْعُمْيِ عَن ضَلَالَتِهِمْ ۖ إِن تُسْمِعُ إِلَّا مَن يُؤْمِنُ بِآيَاتِنَا فَهُم مُّسْلِمُونَ ﴿٨١

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, сен ўликларга эшиттира олмассан, ортга қараб қочаётган карларга ҳам чақириқни эшиттира олмайссан. (80) Сен кўрларни залолатдан ҳидоятга солгувчи эмассан. Сен фақат мусулмон бўлган ҳолларида оятларимизга иймон келтирадиганларгагина эшиттира олурсан. (Кофирлар ўлик, кар бўлиш билан бирга, кўр ҳамдир. Сен, эй Пайғамбар, у кўрларни адашиб юрган йўлларидан қайтариб, тўғри йўлга ҳидоят қила олмассан.) (81)

Олдинги ояти карималарда Қуръони каримнинг ошкор ҳақиқат эканлиги буюрилган эди. Ана шу фикрни давом эттириб бу оятларда буюрилади: Уларнинг Қуръон билан мухолифатлари ҳамда Ҳақни тан олмасликларига сабаб қалбларининг кӯрлигидир.

Кӯр-кӯрона тақлид ва таассубга берилганлар сӯз таъсир қилмайдиган ӯликка ёхуд кар-соқовга ӯхшайдилар. Табиийки, карни чақирсангиз, эшитмайди. Афсуски кӯпчилик кофирлар кӯру карлар мисоли ҳақиқатни дарк қилишнинг йӯлларини ӯзлари учун имконсиз қилиб  ӯзларини ҳақни эшитиш ва кӯриш неъматидан маҳрум айлашган.

Қуръони карим ва Расули акрам ҳидоятларидан фақатгина Ҳаққа таслим бӯлиб Қуръони карим оятларига иймон келтирган кишиларгина баҳраманд бӯла олишади. Бошқача қилиб айтганда аждодларига тақлид, қавм-қабилавий таассублар каби бемаъни тӯсиқлар тафаккури йӯлини тӯсмаган кишилар Қуръони карим ҳидоятидан баҳраманд бӯлишади. Хуллас калом айб Аллоҳнинг пайғамбарлари келтирган Илоҳий динларда эмас, балки мункирларнинг таассуб ва якравлигидадир. Инсоннинг қалби ӯлган бӯлсаю, у ҳақни қабул қилишга қодир бӯлмаса, ҳақ сӯз унга таъсир қилмайди. Худди куйган лампочка  электр тармоғига улансада ёнмагани каби.

Бу ояти карималар  бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Қуръоний таълимотда ӯлим ва ҳаёт иккига, моддий ва маънавийга бӯлинади. Қуръон Ҳақ каломини эшитмайдиган, ундан таъсирланмаган кишиларни ӯлик деб атайди. Аксинча, Ҳақни тан олиб, унинг йӯлида жонбозлик қилган шаҳидларни тирик ва илоҳий ризқдан баҳраманд деб билади.
  2. Инсонда кӯз, қулоқ ва ақлнинг мавжудлиги етарли эмас. Агар унда ҳаққа таслим руҳия бӯлмаса, киши ҳатто кӯрган ва эшитган нарсаларини ҳам инкор қилиши  ёхуд тескари тавсир айлаши ҳам мумкин. Ухлаган кишини чақирсангиз, уйғонади. Аммо ӯзини уйқуга солган кишини қанчалик чақирманг, уйғонмайди.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh