Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 20 April 2016 14:33

Нур томон йўл-677

Нур томон йўл-677

 

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг70-72-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَلَا تَكُن فِي ضَيْقٍ مِّمَّا يَمْكُرُونَ ﴿٧٠﴾ وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا الْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ﴿٧١﴾ قُلْ عَسَىٰ أَن يَكُونَ رَدِفَ لَكُم بَعْضُ الَّذِي تَسْتَعْجِلُونَ ﴿٧٢﴾

 Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сен улар ҳақида ғам чекма ва қилаётган макрларидан сиқилма ҳам. (70)Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўладир?» дерлар. (71) Сен: «Сиз келишига ошиқаётган нарсанинг баъзиси ортингизга мингашиб олган, бўлса ажаб эмас», деб айт. (Яъни, ўша ваъдалар шундоққина ортингизда турибди, аммо сиз сезмаяпсиз, холос. Дарҳақиқат, ғайбни ким билади? Эҳтимол, беш дақиқадан сўнг азоб, қиёмат ёки қайта тирилиш рўй берар, эҳтимол, ундан кўпроқ ёки озроқ вақт қолгандир. Ким билади буни?! Аллоҳ таоло бу ишларни хоҳлаган лаҳзасида содир этишга қодир.) (72) 

Ӯтган суҳбатимизда Қуръони карим  (69-ояти каримада) Пайғамбар мухолифларига мурожаат қилиб, заминнинг турли бурчакларига сайр қилинг, ӯтган тамаддунларнинг инқирози ва ҳалокати билан танишинг ва улардан ибрат олинг, дея таъкидлаган эди. Бу ояти карималарда эса Расули акрам (с) га хитобан  буюрилади:   мушрикларнинг гапларингизга эътибор қаратмаётганидан ӯкинманг. Зеро, сиз ӯз вазифангизни бажариб, Ҳақни уларга етказдингиз. Аллоҳ инсонларни ихтиёрли қилиб яратган ва уларнинг мажбурий иймон келтиришларини истамайди. Улар иймон келтиришмайди ҳамда даъват ва таблиғнинг олдини олиш учун ҳийла-найранглар ӯйлаб топишади. Биз уларнинг ҳийлаларини сув юзидаги кӯпикдек йӯққа чиқарамиз. Сиз бундан ӯкинманг.

Ояти карималарнинг давомида мушриклар ҳақида буюрилади: улар Пайғамбар ва муминларни масхара қилиб, дейишарди: Сизларни дунё ва охиратда Илоҳий азоб кутади, деб айтасизлар. Нега айтган азобларинг келмаяпти? Айтинглар, келсин. Биз кутяпмиз...

Уларнинг бу гапларига жавобан Аллоҳ буюради: шошилманглар, яқинда азоб етиб келади ва сиз мазах қилган даҳшатли азоб сизни ӯз бағрига олажак.

  Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Гумроҳлар учун раҳм-шафқатнинг ҳам чегараси бор. Уларнинг ҳидоят топишлари учун ҳаракат қилишимиз лозим. Аммо ҳақни тушуниб ҳам якравлик қилишда давом этишса, уларни ӯз ҳолига ташлаб қӯйиш лозим.
  2. Кофирлар ва золимларга Илоҳий муҳлатнинг берилгани уларни Аллоҳ унутиб қӯйди, дегани эмас. Улар эртами-кечми, албатта, ӯз қилмишларига яраша жазога тортиладилар.

Энди “Намл” муборак сураси  73-75--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ ﴿٧٣﴾ وَإِنَّ رَبَّكَ لَيَعْلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمْ وَمَا يُعْلِنُونَ ﴿٧٤﴾ وَمَا مِنْ غَائِبَةٍ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ ﴿٧٥﴾  

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар. (73) Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур. (74) Осмону ерда ҳеч бир ғайб нарса йўқ, илло у очиқ-ойдин китобда бордир. (75)

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ сизни жазолашга шошилмаётган экан, бу унинг ночор-нотавонлиги ёхуд унутиб қӯйганининг аломати эмас, балки Аллоҳнинг бандаларига тӯғри йӯлга қайтиш ва тавба қилиш имкониятини ато айлаган лутфу марҳамат ва фазлу иноятининг нишонасидир.Аммо, афсуски улар бу чексиз Илоҳий марҳаматга таважжуҳ айламай, унинг шукронасини бажо келтиришмайди, ӯзларини  ислоҳ қилиш ӯрнига ножойиз амалларини давом эттиришади. Эҳтимол, зулмкорлар Аллоҳ бизнинг ҳийла-найрангларимиздан бехабар, шунинг учун бизни жазоламайди, деб ӯйлашар. Ваҳоланки нафақат уларнинг ботини, балки дунёдаги барча ашёларнинг ичи ҳам Аллоҳ таъоло учун кӯриниб тургани айни ҳақиқатдир, ҳеч нарса Унинг назаридан пинҳон эмас. Зеро, борлиқ низомида Лавҳул Маҳфуз мавжуд. Бу Аллоҳнинг чек-чегарасиз илми бӯлиб, оламдаги барча нарсалар унда ошкора ӯз аксини топган:

Бу ояти карималар  бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Илоҳий фурсатнинг қадрига етиб, ундан ӯтган гуноҳларимиз учун тавба қилиб, ӯзимизни ислоҳ қилиш учун фойдаланишимиз лозим.
  2. Аллоҳ барча нарсаларнинг ошкора ва яширин жиҳатларидан огоҳдир. Осмон ва ердаги ғайбий ҳодисалар, инсонларнинг махфий ишлари, қиёмат руй берадиган вақт ва бошқа барча сир-асрорларни билади. Шунингдек барча борлик унинг назоратидадир.
  3. Биз нафақат феъл-атворимиз, балки ниятларимизни ислоҳ қилишга ҳам эҳтиёж сезамиз. Бошқаларга ёмонлик соғиниш ӯрнига эзгулик соғинишга одатланишимиз лозим. Зеро, Аллоҳ бизнинг ботинимиздан огоҳдир ва шунга кӯра руҳиятимизни ӯз лутфу марҳамати ила чулғаб олади.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh