Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 07 April 2016 12:51

Нур томон йўл-675

Нур томон йўл-675

 

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 61-ояти каримаcи тиловатига қулоқ тутамиз:

 مَّن جَعَلَ الْأَرْضَ قَرَارًا وَجَعَلَ خِلَالَهَا أَنْهَارًا وَجَعَلَ لَهَا رَوَاسِيَ وَجَعَلَ بَيْنَ الْبَحْرَيْنِ حَاجِزًا ۗ أَإِلَـٰهٌ مَّعَ اللَّـهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٦١

 Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ёки ерни қароргоҳ этган, унинг узра анҳорлар қилган, унга тоғлар қилган ва икки денгиз ўртасида тўсиқ қилган зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар. (Икки денгиз–денгиз ва дарёдир. Бирининг суви иккинчисига қуйилади, аммо аралашиб кетмайди: дарёнинг чучук суви шўр, денгизнинг шўр суви чучук бўлиб қолмайди. Чунки Аллоҳ уларнинг ўртасига табиий тўсиқ тортиб қўйган.) (61) 

Ӯтган суҳбатимизда Қуръони карим мушрик ва бутпарастларнинг айрим хурофий ақидаларига қарши баъзи Илоҳий нарсаларни мисол келтириб, оятнинг аввал ва охирида “Бу табиий ҳодисаларни сизлар сиғинган худолар яратганми ё ягона Аллоҳми?!”  саволи билан мурожат қилган, деган эдик.

Бу ояти каримада ҳам олдинги оятнинг давоми сифатида Аллоҳнинг ерни ва ундаги яшаш имкониятларини  яратишдаги қудрати ва ҳикматини жилвалантирувчи айрим табиий ҳодисаларга ишора этиб, буюрилади: Аллоҳ ерни сизлар учун ором-осойишталик маскани қилиб яратди. Ҳар замон –ҳар замонда ернинг маълум бир минтақасини қаттиқ силкитиб, харобазорликлар келтириб чиқарадиган зилзилага эътибор қаратсак, ернинг сокитлигининг ӯзи унда яшовчилар учун мислсиз Илоҳий неъмат эканлигини англаб етамиз.

Тоғлар, дарёлар, шӯр ва ширин  сувли денгизларнинг мавжудлиги ер юзида аҳли башарнинг ҳаёт кечириш имкониятларини муҳайё этади. Тарихнинг гувоҳлик беришича, инсониятнинг энг улкан маданият ӯчоқлари дарёларнинг бӯйи ва саҳролар бағрида яратилган.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Замин шунчалик ором-осойишта кӯринадиким, унда яшовчилар ер кураси умуман ҳаракат қилмайди, деб ӯйлашади. Ваҳоланки, ер ӯз ӯқи атрофида ва қуёш атрофида жуда катта суръатда айланади. Аммо бу айланиш қатъий тартиб-низом асосида бӯлганлиги учун одамлар уни ҳис қилишмайди.
  2. Куфрнинг заминаси ҳақиқатдан хабарсизликдир. Шу сабабли бизнинг вазифамиз Илоҳий ҳақиқатларни таблиғ қилиш ва тушунтиришдир. Айримлар эса якровлиги туфайли қасддан ҳақиқатларни тан олишмайди.

Энди “Намл” муборак сураси  62--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 أَمَّن يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاءَ الْأَرْضِ ۗ أَإِلَـٰهٌ مَّعَ اللَّـهِ ۚ قَلِيلًا مَّا تَذَكَّرُونَ﴿٦٢ 

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ёки музтар-ночор одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган ҳамда сизни ер юзида халифа қилган зот яхшими?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми? Қанчалик оз эслайсизлар-а?! (62) 

Бу ояти каримада Аллоҳнинг барча одамлар ҳаётида мавжудлиги мазҳарига ишора қилиниб, буюрилади: Офат-кулфатларга гирифтор бӯлиб, барча эшиклар юзингизга ёпилган пайти кимдан мадад сӯрайсиз? Худди шундай ҳолатда бутлар сизга кӯмаклаша оладими? Ана шунда сиз ботининизда буюк бир қудратни ҳис қилиб, унга юзланасиз ва ундан холисона кӯмак сӯрайсиз.

Инсонинг фитрий иймонига Қуръони каримнинг бошқа  ояти карималарида шундай ишора қилинган: кемада ӯтирган бӯлсангиз, денгизнинг ҳалокатли тӯлқинлари жонингизга хавф-хатар солган чоғи кимдан нажот талаб қилиб ёлворасиз? Албатта, Аллоҳдан.

Динни инкор этувчи айрим модиюнчилар Аллоҳни инсон қӯрқув ва изтиробларининг меваси деб аташади. Уларнинг фикрича, ҳаёт ҳодисалари наздида музтар ва ожиз қолган инсон вазиятдан чиқиш учун қӯрқув ва жаҳолат юзасидан  ӯз тасаввуридаги  мавжудотдан паноҳ истайди.

Аммо ҳақиқат шулким, мумин инсонлар нафақат хавф-хатар ҳолатида, балки ҳаётнинг барча лаҳзаларида Аллоҳга иймон келтириб, унга суянишади. Қӯрқув ва изтироб ғафлат пардаларининг чекинишига сабаб бӯлади. Натижада инсон фақат Яратувчини кӯради ҳамда унинг кӯмагига эҳтиёж сезади.

Модиюнчиларга ӯхшаб ота-она  фарзанд эҳтиёжлари ёхуд унинг қӯрқув-изтиробларининг маҳсулидир, десак ақлга тӯғри келадими? Йӯқ, албатта.

Одамизод, бирор-бир қудрат додига етмаслигига ишонган, барча томонлардан умидини узган  пайти вужуди қаъридаги нажотбахш бир қудратга суяна бошлайди. Ана шу қудрат Аллоҳ таъолодир.

Бу ояти карима  бизга қуйидагиларни таълим беради.

  1. Ҳаёт сӯқмоқларида ноилож қолган чоғи бир ғайбий нажот бахш этувчи қудратга таяниш Аллоҳни танишнинг усулларидан биридир.
  2. Аллоҳ инсонни заминга ҳоким қилиб яратган. Унга табиатни тасарруф  ва тасхир қилиш, барча имкониятлардан фойдаланиш  малакасини ато айлаган.

Энди “Намл” муборак сураси  63--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 أَمَّن يَهْدِيكُمْ فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَمَن يُرْسِلُ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِهِ ۗ أَإِلَـٰهٌ مَّعَ اللَّـهِ ۚ تَعَالَى اللَّـهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ﴿٦٣

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ёки сизларни қуруқлик ва денгиз зулматларида тўғри йўлга соладиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан олийдир. (Одамлар доимо қуруқлик ва денгизда сафар қилиб келади. Кўзланган манзилларга етиш учун турли йўллардан юришади. Иложини қилиб, ўша жойни топиб боришади. Хўш, ўша сафарларда йўл топиш қобилиятини инсонга ким берди? Йўлни аниқлашда ёрдам берадиган ақл, кўз, қулоқни-чи? Турли белгиларга, юлдузларга, асбобларга қараб йўл топишни унга ким ўргатди? Сохта худоларми? Ёки Аллоҳ таоломи? Албатта, Аллоҳ таоло.) (63)

Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада ҳам савол оҳангида буюрилади: Денгиз ва қуруқликдаги тунги сафарларда  адашиб қолмаслик учун нима иш қиласиз?  Тун пайти   сизга йӯл кӯрсатувчи юлдузларни  жонсиз ва ақл-тафаккурсиз мавжудот яратганми ёхуд Ягона Аллоҳми?!

Денгизлар юзидаги булутларни ернинг турли узоқ бурчакларигача олиб бориб,  ёмғир ёғишига сабаб бӯладиган шамолни Аллоҳдан ӯзга яна ким ҳам ҳаракатга келтириши мумкин?! Нега  жонсиз, арзимас бутларни Аллоҳга шерик келтириб, уларни ӯзингиз ва дунёнинг тақдирига таъсир ӯтказа олади, деб ӯйлайсиз?

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Замин ва осмондаги қатъий тартиб-низом билан ҳаракат қилувчи воқеа-ҳодисалар борлиқ оламда маълум бир қонуниятларнинг мавжудлигига далолатдир.  Бундай улкан қонуниятларни  эса фақатгина буюк Яратувчигина жорий қилиши ва бошқариб туриши мумкин.
  2. Ҳеч ким ва ҳеч нарсанинг номи Аллоҳ номи қаторида тилга олинишга арзимайди. Зеро, У оламдаги барча мавжудотдан кӯра улуғ, буюк ва қудратлидир.

Media

Add comment


Security code
Refresh