Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 03 March 2016 13:16

Нур томон йўл-674

Нур томон йўл-674

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 57-58-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

 فَأَنجَيْنَاهُ وَأَهْلَهُ إِلَّا امْرَأَتَهُ قَدَّرْنَاهَا مِنَ الْغَابِرِينَ ﴿٥٧﴾ وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَرًا ۖ فَسَاءَ مَطَرُ الْمُنذَرِينَ ﴿٥٨﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бас, Биз унга ва хотинидан бошқа аҳлига нажот бердик. У(хотин)нинг азобда қолгувчилар ичида бўлишини тақдир қилдик. (57) Ва уларнинг устларига бир ёмғир ёғдирдикки, бас, огоҳлантирилганларнинг азоби қандай ҳам ёмон бўлди. (Ва жиноятчи Лут қавмининг устидан тош ёғдирдик. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Огоҳлантиришларга қарамай, жиноятда бардавом бўлганларнинг оқибати шундай бўлади.) (58)

Ӯтган суҳбатимизда Лут алайҳиссалом қавми пайғамбарнинг гапларига қулоқ солиб, ёвуз амалларини тарк этиш ӯрнига унга “бизга қӯшилмасанг, ишларимизга халақит бераверсанг, сени шаҳардан бадарға қиламиз,”—дея таҳдид қилишди, деб айтган эдик. Улар гоҳида масхаралаб, пок бӯлишни истасанг, шаҳримиздан чиқиб кет, дея кулишарди.

Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ таъоло бу саркаш қавмга ҳужжатини комил юборсада улар ӯз саркашлигида давом этгач, азоб нозил бӯлишидан олдин Лут алайҳиссаломга муминлар гуруҳи билан шаҳардан чиқиб кетишига ваҳий юборди.

Лутнинг хотини эса пайғамбар хонадонининг хабарларини мухолифларга етказиб, улар билан ҳамкорлик қилгани сабабли Илоҳий азобга тортилди.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Бошқаларнинг гуноҳ ишларига розилик бериш ва гунаҳкорлар билан ҳамкорлик қилиш Аллоҳ наздида гуноҳ ҳисобланиб, жазога мустаҳиқ этилади.
  2. Илоҳий таълимотда қавм-қариндошлик эмас, балки бажарилган амаллар муҳим ҳисобланади. Лутнинг хотини ва Нуҳнинг ӯғли Илоҳий пайғамбарларга энг яқин кишилар эдилар, аммо Илоҳий азобга  гирифтор бӯлдилар. Аксинча, яхши амаллари эвазига Фиръавннинг хотини жаннат билан шарафланди.
  3. Дунёда тақво ва покдомонлик билан кун кечириш Аллоҳнинг қаҳр-ғазабидан омон қолишга сабаб бӯлади.

Энди “Намл” муборак сураси  59--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

قُلِ الْحَمْدُ لِلَّـهِ وَسَلَامٌ عَلَىٰ عِبَادِهِ الَّذِينَ اصْطَفَىٰ ۗ آللَّـهُ خَيْرٌ أَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿٥٩﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин ва у танлаб олган бандаларига салом бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?» дегин. (59)

Беш нафар Илоҳий пайғамбарларнинг қисқача саргузашти келтирилгач, бу ояти каримада Ислом пайғамбарига хитобан буюрилади: фисқ-фасод қилувчи гунаҳкорларни ер юзидан кӯтаргани ва ерни уларнинг фасодидан пок айлагани сабабли Аллоҳ таъолога шукроналар келтириш лозим. Шунингдек мунтазам равишда пайғамбарлар ва Аллоҳнинг дӯстларига саломлар йӯллашимиз лозим, зеро улар Аллоҳнинг танланган бандалари бӯлиб, халойиқни ҳидоят қилишга пешволик қилиб, жуда кӯп машаққатлар чекишди.

Ояти кариманинг давомида буюрилади: Мушриклар сиғинадиган бутлар , улар кучига таянадиган  қудрат ва бойлик уларни Аллоҳнинг қаҳр-ғазабидан қутқариб қолдими?! Нега улар ягона Аллоҳга сиғиниш ӯрнига хаёлий маъбудлар излаб юришади? Шу дунёдаёқ ҳалокатга учраган олдинги қавмларнинг саргузаштидан сабоқ олишмайдими?!

 Бу ояти карима бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Аллоҳ неъматларига шукур келтириш билан бирга Унинг солиҳ бандаларига саломлар юбориш  лозимдир.
  2. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва дӯстларига бизнинг саломларимиз етиб боради. Ҳатто Аллоҳ таъоло ҳам уларга салом юборади.

 

Энди “Намл” муборак сураси  60--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

أَمَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَنبَتْنَا بِهِ حَدَائِقَ ذَاتَ بَهْجَةٍ مَّا كَانَ لَكُمْ أَن تُنبِتُوا شَجَرَهَا ۗ أَإِلَـٰهٌ مَّعَ اللَّـهِ ۚ بَلْ هُمْ قَوْمٌ يَعْدِلُونَ ﴿٦٠﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган зотми? Бас, Биз у(сув) билан гўзал боғлар ўстирдик. Сиз ўзингиз унинг дарахтини ўстира олмас эдингиз. Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?! Йўқ, улар ўзлари тенглаштирадиган қавмдирлар. (60)

Ӯтган ояти кариманинг интиҳосида буюрилган эди: Аллоҳ қодирми, ёки сизлар унга шерик қилиб кӯрсатаётган нарсаларми? Бу ояти каримада ер юзидаги турли неъматларни вужудга келтирган Аллоҳнинг қудратига ишора қилиниб, буюрилади: Сиз сиғинган нарсалар осмон ва заминни яратганми, сиз учун ёмғир ёғдира оладими? Бу тароватли боғларни сизнинг маъбудларингиз барпо қилдими? Нега Ҳақдан юз ӯгирасиз?

Бу ва бундан кейинги ояти карималар инсонларни дунёнинг яратилиш ҳақида тафаккур қилишга ундайди. Зотан, тафаккур Аллоҳни танишнинг энг яхши йӯлидир. Зеро, ҳар бир оқил инсон бу ҳақда бир оз тафаккӯр қилиб шундай хулосага келиши мумкинким, олам улуғ Холиқнинг илм ва ҳикмати асосида яратилган бӯлиб, бошқарилиб турилади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Оламнинг яратилиши ҳақида тафаккурга чӯмиш, Аллоҳни танишнинг энг яхши йӯлидир.
  2. Ҳатто бир дарахтни ӯстиришда ночор-нотавонлигимизни англаб етгач, Аллоҳнинг оламни яратишдаги қудратини ҳис қилишимиз мумкин.
  3. Борлиқ оламларни бошқариш калиди Аллоҳнинг иродасида. Аллоҳ бу ишни асбоб ва воситалар асосида амалга оширади. Гиёҳларни ёмғир ёғиши воситасида кӯкартиргани каби.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh