Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 25 February 2016 10:20

Нур томон йўл-673

Нур томон йўл-673

 Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 50-53-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَمَكَرُوا مَكْرًا وَمَكَرْنَا مَكْرًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٥٠﴾ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ مَكْرِهِمْ أَنَّا دَمَّرْنَاهُمْ وَقَوْمَهُمْ أَجْمَعِينَ ﴿٥١﴾فَتِلْكَ بُيُوتُهُمْ خَاوِيَةً بِمَا ظَلَمُوا ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴿٥٢﴾ وَأَنجَيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ ﴿٥٣﴾ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

 Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда бир «макр» қилдик. (50)Назар сол! Уларнинг макри оқибати нима бўлди?! Биз, албатта, уларни ва қавмларининг ҳаммаларини ер билан яксон қилдик. (51) Ана, зулмлари сабабли уйлари ҳувуллаб ётибди! Албатта, бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир. (52) Ва иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга нажот бердик. (53) 

 Ӯтган дастуримизда  ҳазрат Солиҳнинг мухолифлари пайғамбарни қатл қилмоқчи бӯлишди,  деб айтган эдик. Бу қатлда фақат бир гуруҳ айбдор бӯлиб қолмаслиги учун 9 гуруҳдан иборат мухолифлар ҳар бир гуруҳдан вакил танлашди. Улар  Солиҳ пайғамбарни  аҳли аёлидан узоқда, тоғ кавагида ибодат қилаётган пайти қатл қилиш режасини тузишди. Аммо Аллоҳнинг иродаси билан тоғдан кӯчган тош оқими тоғ этагидаги пистирмада ӯтирган қотилларни ҳалок қилди.

Бу ояти карималарда буюрилади: Мухолифлар тузган режалари асосида Солиҳ пайғамбарни ӯлдиришларига ишонишарди. Аммо улар Солиҳнинг Худоси улардан кӯра муқтадир эканлигини, уларни кузатиб туришини билишмасди.

Фақатгина қотилликка бел боғлаган қишилар эмас, балки бу қотилликка рози бӯлган Самуд қавми ҳам  ҳалок бӯлди. Албатта, Илоҳий адолат бӯйича гунаҳкор ва бегуноҳ баравар эмас, ҳӯл-қуруқ баравар ёнмайди. Шу сабабли Аллоҳнинг иродаси билан муминлар омон қолишди.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Иймон аҳли ӯз вазифаларига амал  қилишса, Аллоҳ таъоло кофирларнинг барча ҳийла-найрангларини барбод айлаб, уларни мағлуб этади.
  2. Илоҳий адолат бӯйича ҳақ ботил юзасидан ғалаба қилади. Албатта, ботил барқ уриб яшнаши, баъзи ӯринларда ҳатто айрим зоҳирий муваффақиятларга ҳам эришиши мумкин. Аммо, бу вақтинчалик ҳолат чунки ботилнинг илдизи йӯқ, у яшашга ҳақли эмас.
  3. Аждодлардан ёдгорлик қолган маънавий қадриятларни келажак авлодларга ибрат бӯлиши учун асраб-авайлашимиз лозим.
  4. Иймон ва тақвонинг фойдаларини фақатгина охиратда эмас, балки шу дунёда ҳам кӯриш мумкин. Худди золимларнинг жазоси фақат охиратдамас, шу дунёда ҳам берилгани каби.

Энди “Намл” муборак сураси  54-55--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ أَتَأْتُونَ الْفَاحِشَةَ وَأَنتُمْ تُبْصِرُونَ ﴿٥٤﴾ أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ شَهْوَةً مِّن دُونِ النِّسَاءِ ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ تَجْهَلُونَ ﴿٥٥﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ва Лутни ҳам (Пайғамбар қилиб юбордик). Ўшанда у ўз қавмига: «Сиз кўриб-билиб туриб, фоҳиша иш қиласизми?!(54) Сиз, албатта, аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиласизми?! Йўқ! Сиз жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз!» деди. (55)

Ҳазрат Солиҳ саргузашти ҳикоя қилингач, бу ояти карималарда  Лут пайғамбар ва унинг қавми ҳақида қисқача тӯхталади. Албатта, бундан олдинги бир неча сураи муборакада ҳам Лут қавми саргузашти ҳикоя қилинган эди. Қуръони каримнинг бир неча ӯринларида Лут қавми саргузашти ҳикоя қилиниб, бу билан ҳамжинсбозлик каби иллатнинг оқибати даҳшатли эканлиги таъкидланади, токим келажак авлодларга ибрат бӯлсин.

Бу ояти карималарда буюрилади: Лут ҳазратлари ӯз қавмининг эркаклари орасида одатга айланган ҳамжинсбозликдан қайтариш мақсадида дейди: бу ишнинг ёмонлигини била туриб нега ундан тийилмайсиз?!  Нега хотинларингга эътибор қаратмай, эркаклар билан жинсий алоқа қиласиз?

Табиийки, ҳамжинсбозлик жамиятнинг асосий бӯғини бӯлган оилани барбод этади.

Афсуски, ӯзини жуда ривожланган ва маданиятли деб билган бугунги дунёда айрим тоифадаги эркаклар ва аёллар ӯртасида ҳамжинсбозлик кун сайин авж олмоқда. Энг даҳшатлиси шундаки, баъзи  Ғарб мамлакатларида аҳли башар фитратига зид бӯлган бу ғайриинсоний амални қонунлаштириб ҳам улгуришди.

Бу ояти карималар  бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Жамиятда ривож топган ёмон одатларни ислоҳ қилиш Илоҳий пайғамбарлар ва жамият пешволарининг вазифасидир.
  2. Жинсий эҳтиёж инсоннинг табиий эҳтиёжларидан бири бӯлиб, у оламлар Яратувчиси томонидан белгиланган усулда қондирилиши керак. Шахс ва жамиятга зиён етказадиган усуллар билан эмас.
  3. Жинсий палапартиш алоқалар, жумладан ҳамжинсбозлик маданиятли кишилар томонидан бажарилсада, жоҳиллик ва ҳамоқатнинг белгисидир.

 

Энди “Намл” муборак сураси  56--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِ إِلَّا أَن قَالُوا أَخْرِجُوا آلَ لُوطٍ مِّن قَرْيَتِكُمْ ۖ إِنَّهُمْ أُنَاسٌ يَتَطَهَّرُونَ ﴿٥٦﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Унинг қавмининг жавоби: «Лут аҳлини юртингиздан қувиб чиқаринг, чунки улар покиза бўлишни хоҳлаган кишилардир», дейишдан бошқа нарса бўлмади. (Ифлосликка ботиб қолган бу қавм покликни масхара қилиб, покиза одамларни камситиш йўлига ўтди. Уларни дунёда ҳеч ким қилмаган ифлосликдан қайтариб, покланишга, инсон номига доғ туширмасликка чорлаган Аллоҳнинг Пайғамбари Лутни алайҳиссалом ва у кишига эргашган мўминларни айнан покликлари учун юртларидан ҳайдаб чиқармоқдалар.) (56)

Мухолифлар Лут алайҳиссаломнинг гунаҳкорларни ёвуз ишлардан қайтарувчи мантиқий гапларини тинглаш ӯрнига у билан ақлга тӯғри келмайдиган муносабат қилишди. Улар беодоблик билан дейишди:  бизга қӯшилиш ӯрнига биздан айб қидирадиган Лут, унинг оила аъзолари ва ёронлари бу шаҳардан бадарға қилиниши керак, токим бошқа ҳеч ким бизнинг ишимизга аралашмасин.

Ҳа, бутун жамият гуноҳ гирдобида қолган чоғи поклик ва покдомонлик айб саналади, бегуноҳлар сургун қилинади ёхуд зиндонга ташланади. Худди бегуноҳ йигит Юсуф алайҳиссалом гунаҳкорлар билан ҳамкорлик қилмагани учун қамалиб, умрининг куп йилларини покдомонлик айби билан зиндонда ӯтказгани каби.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Гунаҳкорнинг хижолат бӯлиши учун гуноҳни кӯрганда сукут сақламаслик керак.
  2. Эркин жинсий алоқалар ёхуд ҳамжинсбозликни қӯллаб-қувватлаш аслида жоҳил бӯлган Лут қавмининг шиоридир. Бундай бемаъни муносабатлар ҳеч қачон маданиятлиликнинг белгиси бӯлолмайди.
  3. Муҳит инсонни гуноҳ қилишга мажбурламайди. Зеро, нопок ва фисқ-фасодга берилган одамлар орасида ҳам этаклари ҳамоқат ва ифлосликка булғанмаган  пок инсонлар мавжуд.

 

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh