Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 18 February 2016 13:26

Нур томон йўл-672

Нур томон йўл-672

 Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 45-47-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

 

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا إِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَالِحًا أَنِ اعْبُدُوا اللَّـهَ فَإِذَا هُمْ فَرِيقَانِ يَخْتَصِمُونَ ﴿٤٥﴾ قَالَ يَا قَوْمِ لِمَ تَسْتَعْجِلُونَ بِالسَّيِّئَةِ قَبْلَ الْحَسَنَةِ ۖ لَوْلَا تَسْتَغْفِرُونَ اللَّـهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴿٤٦﴾ قَالُوا اطَّيَّرْنَا بِكَ وَبِمَن مَّعَكَ ۚ قَالَ طَائِرُكُمْ عِندَ اللَّـهِ ۖ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ تُفْتَنُونَ ﴿٤٧﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Самуд қавмига, Аллоҳга ибодат қилинг, деб биродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ улар икки гуруҳ бўлиб тортиша бошладилар. (45) У (Солиҳ): «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳм қилинсангиз», деди. (Ўзингизга азоб сўраш ўрнига, Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини тиласангиз бўлмайдими? Ана ўшанда шояд гуноҳингиз кечирилиб, Аллоҳнинг раҳматига эришсангиз, дедилар.) (46) Улар: «Сендан ва сен билан бўлганлардан шумландик», дедилар. У: «Шумланишингиз (сабаби) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз», деди. (Биз «шумланиш» деб таржима қилган маъно ояти карима матнида «тоир», «тоййар» каби иборалар билан келган. Бу ибора қуш, қуш учириш маъноларини беради. Ўша пайтлар мушриклар бирор иш қилмоқчи бўлсалар, қуш учириб кўрар эдилар. Агар қуш ўнг томонидан учса, хурсанд бўлар ва ўша ишни бошлар эди. Агар қуш чап томонига учса, шумқадамлик деб ўйлар, хафа бўлар, шумланар ва у ишни қилмас эди. Кейин бориб-бориб бу ибора қуш учирмаса ҳам, бирор нарсанинг шумқадамлигини англатиш учун ишлатиладиган бўлиб кетган. Самуд қавми ҳам ўзларига «Аллоҳга ибодат қилинг» шиорини олиб келган, уларни Аллоҳга истиғфор айтишга, ундан раҳматини сўрашга чақирган Пайғамбарлари Солиҳдан алайҳиссалом шумланганларини айтишди.) (47)

“Намл” сурасининг ибтидосидан ушбу оятларгача  ҳазрат Мусо, Довуд ва Сулаймон каби Илоҳий пайғамбарларнинг саргузашти қисқача баён қилинди. Бу ояти карималарда эса Солиҳ алайҳиссаломнинг Самуд қавми орасидаги рисолати ҳақида сӯз боради.  У оғаларча раҳм-шафқат ила ӯз қавмини яктопарастликка даъват қиларди. Қавмининг бир гуруҳи унга иймон келтиришади. Бошқа гуруҳи эса унинг даъватини рад этиб, кофир бӯлишади. Табиийки, бу икки қавм ӯртасида хусумат ва низо келиб чиқади. Ҳазрат Солиҳ кофирларга ишларининг оқибати аянчли азоб ва дӯзах эканлигини эслатади. Аммо улар пайғамбарни масхаралаб, “Гапларинг рост бӯлса, нега худойинг бизга азоб юбормаяпти? Айт, юборсин азобини, шу дунёдаёқ бизу сизнинг фарқимиз билинсин” – деб айтишади.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Ҳазрат Солиҳ уларга деди: нега тавба қилиш ӯрниг азобга шошиласиз?

Тарихнинг гувоҳлик беришича мункир ва кофирлар пайғамбарларнинг эслатмаларидан хулоса чиқариш ӯрнига улар билан жанг-жадал қилишган, уларни шаҳарларидан бадарға қилишган ёки ҳатто айримларини қатл этишган. Солиҳ алайҳиссалом замонида қаҳатчилик ҳукм сурарди. Мункирлар қаҳатчилик ва қурғоқчиликнинг сабаби сен ва сенинг издошларингдир, -- дея пайғамбарга туҳмат қилишди.

Аммо ҳазрат Солиҳ уларга жавобан деди: Сизнинг тақдирингиз менинг эмас, балки Аллоҳнинг қӯлида. Сизга азият бераётган қаҳатчилик эса Худонинг юборган синовидир. Қаҳатчилик ва қурғоқчиликнинг асосий сабабчиси сиз ва сизнинг ярамас аъмолингиздир.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Тавҳид ва яктопарастликка даъват барча илоҳий пайғамбарлар даъватининг асосидир.
  2. Тарих давомида ҳақ ва ботил ӯртасида мунтазам равишда зиддият давом этган. Шу сабабли барча одамларнинг бирдек ҳақни англаб, иймон келтириб, солиҳ амаллар қилишини кутиш амри маҳолдир.
  3. Гунаҳкорларни танқид қилиш билан бирга уларга тавбанинг йӯлларини ҳам кӯрсатиш керак, токим тӯғри йӯлга қайтиш заминалари муҳайё бӯлсин.
  4. Пайғамбарлар далил ва исбот келтиришади, кофирлар эса ӯз тасаввурлари ва фолбинлик, башоратчилик каби хурофотларга эргашишади.

 

Энди “Намл” муборак сураси  48-49--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 وَكَانَ فِي الْمَدِينَةِ تِسْعَةُ رَهْطٍ يُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ ﴿٤٨﴾ قَالُوا تَقَاسَمُوا بِاللَّـهِ لَنُبَيِّتَنَّهُ وَأَهْلَهُ ثُمَّ لَنَقُولَنَّ لِوَلِيِّهِ مَا شَهِدْنَا مَهْلِكَ أَهْلِهِ وَإِنَّا لَصَادِقُونَ ﴿٤٩﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар. (Яъни, Солиҳ алайҳиссалом шаҳарлари Ҳижрда тўққиз кишидан иборат бир гуруҳ бўлиб, ўша гуруҳ аъзолари бузғунчилик, фасод ишлар билан шуғулланишарди.) (48) Улар: «Аллоҳнинг номига қасам ичинглар! Албатта, у(Солиҳ)ни ва унинг аҳлини тунда ўлдирармиз, сўнгра валийсига, биз унинг аҳлининг ҳалокатига гувоҳ эмасмиз, албатта, биз ростгўйлармиз, дермиз», дедилар. (49)

Бу ояти карималарда Солиҳ алайҳиссалом ва издошларини қатл қилиш учун тузилган ҳийлага ишора қилиниб буюрилади: Самуд қавми орасида ярамас ишлар билан банд бӯлган гуруҳлар бор эди. Улар ӯзларини ислоҳ қилишни исташмасди. Бу гуруҳлар ҳазрат Солиҳ, унинг хонадон аҳли ва издошларини қатл қилишга келишиб олишди. Улар қотилликни амалга оширгач, бу ишни биз қилганимиз йӯқ, деб айтамиз дея ӯзаро келишиб ҳам олишди.

Қизиғи шундаки улар ана шу нолойиқ келишувларида Аллоҳ номи билан қасамёд қилишди. Демак, улар ҳам Худонинг яратувчи эканлигини тан олишар, аммо бутларни тақдирнинг белгиловчиси деб билишар ва уларга сиғинишарди. Улар шундай ақидага ишонишарди: “Худо бизни яратиб, ихтиёримизни ӯзимизга берган. Нимани хоҳласак,ӯша ишни амалга оширамиз, бизнинг пайғамбарларга эҳтиёжимиз йӯқ.”

 Ажабо, бу нарса бугунги айрим зиёлиларнинг фикрига жуда яқин. Бу тоифа зиёлилар ҳам Аллоҳнинг борлигига иймон келтирадилар, унга мункир эмаслар. Аммо улар инсон кӯнгли истаган ишни қилиши мумкин, фақат бошқаларга зиёни етмаса бӯлди, деган ақидани илгари суришади.

Солиҳ пайғамбар ва унинг издошларини қатл қилиш ҳийласи Макка мушрикларининг ҳазрат Муҳаммад мустафо (с)ни қатл қилиш учун ӯйлаган ҳийлаларини эсга солади. Ӯшанда кофирлар ҳазрат Расулуллоҳни ётган жойларида ӯлдириш учун ҳар бир қабиладан бир нафардан вакил танлашади. Токим пайғамбар хунини талаб қилувчилар бирор-бир қабилани гунаҳкор  қилолмасин.

 Бу ояти карималар  биза қуйидагиларни таълим беради:

  1. Пайғамбарларнинг мухолифлари мантиқ ва исбот-далил аҳли эмасдилар. Улар пайғамбарлар даъватининг йӯлини тӯсиш учун Аллоҳнинг элчиларини қатл қилиш ҳийлаларини ӯйлаб топишарди.
  2. Тарих ибратлар мажмуасидир. Унда Аллоҳ пайғамбарларини қатл қилиш учун Аллоҳ номи билан қасам ичган қанчадан-қанча гумроҳлар ӯтишган. Бу нарса аҳли башар жаҳолатининг авж чӯққисидир. Худди хаворижлар Аллоҳнинг ойида, Аллоҳнинг уйида, Аллоҳнинг севикли бандаси ҳазрат Али алайҳиссаломни қилич зарби билан шаҳодатга етказганликлари каби.

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh