Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 14 February 2016 10:56

Нур томон йўл-671

Нур томон йўл-671

 

Дастлаб "Намл" муборак сурасининг 41-43-ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

 

قَالَ نَكِّرُوا لَهَا عَرْشَهَا نَنظُرْ أَتَهْتَدِي أَمْ تَكُونُ مِنَ الَّذِينَ لَا يَهْتَدُونَ ﴿٤١﴾ فَلَمَّا جَاءَتْ قِيلَ أَهَـٰكَذَا عَرْشُكِ ۖ قَالَتْ كَأَنَّهُ هُوَ ۚ وَأُوتِينَا الْعِلْمَ مِن قَبْلِهَا وَكُنَّا  مُسْلِمِينَ ﴿٤٢﴾ وَصَدَّهَا مَا كَانَت تَّعْبُدُ مِن دُونِ اللَّـهِ ۖ إِنَّهَا كَانَتْ مِن قَوْمٍ كَافِرِينَ ﴿٤٣﴾ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

У (Сулаймон): «Унинг тахтини танимайдиган қилиб қўйинг. Кўрайлик-чи, у(малика) уни танийдими ёки танимайдиганлардан бўладими?» деди. (41) Қачонки у(малика) келганида: «Сенинг тахтинг шундайми?» дейилди. У: «Худди ўшанинг ўзи», деди. «Бизга бундан илгари илм берилган эди ва мусулмон бўлган эдик». (42) Ва у(малика)ни Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарса тўсди. Албатта, у кофир қавмлардан бўлган эди. (43) 

Ӯтган суҳбатимизда Сабо маликаси таслим бӯлиш мақсадида бир гуруҳ амалдорлари билан Ямандан Шомга жӯнади, шунингдек шоҳ Сулаймоннинг амри билан маликанинг тахти кӯз очиб-юмгунча Ямандан Шомга келтирилди, деб айтган эдик. Бу ояти карималарда буюрилади: Ҳазрат Сулаймон маликанинг ақл-заковатини синаш мақсадида унинг тахтини бошқача безашни буюрди. Малика ҳазрат Сулаймон қасрига кириб келгач, тахтни унга кӯрсатиб, сӯрашди: Сизнинг тахтингиз ҳам шунга ӯхшашми?

Малика зийраклик билан ӯз тахтини таниб, деди: бу худди менинг тахтимдек.

Сабо маликаси ӯз тахтини танигач, ҳазрат Сулаймон ва сарой аҳлига қарата деди: Сизнинг мақсадингиз ӯз қудратингизни намойиш қилиб, бизни таслим қилдириш бӯлса, биз Шомга келишдан олдин сизнинг қудратингиздан хабардор эдик ва таслим бӯлган ҳолда ҳузурингизга келдик.

Ояти кариманинг давомида буюрилади: Сабо маликаси кофирлар орасида ӯсиб-улғайганлиги сабабли қуёш ва бутдан бошқа нарсага ҳам сиғиниш фикри умуман тасаввурига сиғмасди. Аммо унга Ҳақ тӯғрисида  маълумот берилганда якровлик қилмасдан ягона  Аллоҳга  иймон келтирди.

Бу ояти карималар бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Кӯркӯрона тақлид эмас, балки илм-маърифат асосида келтирилган иймон арзирлидир.
  2. Жамиятда ривож топган хурофот ва янглиш ақидалар одамларнинг Ҳаққа иймон келтиришларига тӯсқинлик қилади.
  3. Инсон --ӯзгарувчан мавжудот. Шу сабабли унинг ёмон ӯтмиши ёмон келажагидан далолат эмас. Ӯтмиш ҳаётларида ёмонлик билан донг таратган қанчадан-қанча инсонлар кейинчалик тӯғри йӯлга кириб, ӯзларини ислоҳ қилишган.

Энди “Намл” муборак сураси  44--ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

قِيلَ لَهَا ادْخُلِي الصَّرْحَ ۖ فَلَمَّا رَأَتْهُ حَسِبَتْهُ لُجَّةً وَكَشَفَتْ عَن سَاقَيْهَا ۚقَالَ إِنَّهُ صَرْحٌ مُّمَرَّدٌ مِّن قَوَارِيرَ ۗ قَالَتْ رَبِّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي وَأَسْلَمْتُ مَعَ سُلَيْمَانَ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿٤٤﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У (малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди. (Сарой олдидаги майдон ҳам биллурдан ясалган, жуда силлиқ, малика уни сув деб ўйлади. Ана шунда малика рўй бераётган ҳодисалар оддий эмаслигига, балки Аллоҳ юборган Пайғамбарнинг мўъжизалари эканига ишонч ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг қудратига тан берди.) (44)

Бу ояти каримадан маълум бӯлишича, ҳазрат Сулаймон қасрлардан бирининг ҳовлисини шиша ва биллур ила қоплаш, унинг тагидан сувлар оқиб туриши буйруғини берган эди. Малика бу ҳовлига киргани чоғи ҳӯл бӯлмаслик учун этагини кӯтарди. Бу ҳолни кӯрган Сулаймон маликага деди: қасрнинг ҳовлиси соф биллур билан қоплангани сабабли анҳордек кӯзга ташланади ва ҳовлига кирган киши оёқ кийимини ечади.

Ӯзи тож-тахт ва шукуҳли қасрлар соҳиби бӯлган Сабо маликаси бу манзараларни кӯриб, ҳайратга тушди.

Ҳазрат Сулаймон ӯзининг моддий ва маънавий қудратини намойиш қилиб, маликани каршилик кӯрсатмаслик ва уруш қилишдан тийилишга чақирди. Сабо маликаси ҳазрат Сулаймоннинг ҳам  қудратли подшоҳ ва ҳам барҳақ пайғамбар эканлигини англаб, Аллоҳ наздида ӯзининг ӯтмиш ҳаёти учун истиғфор келтириб,  таслим бӯлди. Қуёшга сиғинишдан воз кечиб, Худога сиғина бошлади.

Қизиғи шундаки, Сабо маликаси мен Сулаймонга таслим бӯлдим, деб айтмайди.   Балки Худога таслим бӯлдим, Сулаймон ҳам  Худога таслим бӯлган, биз иккимиз ҳам Худонинг бандаларимиз,  деб айтади. Шубҳасиз, маликанинг иймон келтириши Сабо минтақаси халқининг қуёшга сиғинишдан воз кечиб, Худопарастликка юзланишларига замина яратади.

 Бу ояти карима биза қуйидагиларни таълим беради:

  1. Моддий имкониятлардан худди ҳазрат Сулаймон бошқаларни ҳидоят қилишда фойдалангани каби динни таблиғ қилиш йӯлида фойдаланиш керак.
  2. Кофирларни лол қолдириш учун исломий ҳокимият санъат, маданият ва энг янги технологиялардан фойдаланиши лозим.
  3. Ҳақиқий тавба ӯтган гуноҳларга иқрор келтириб, Аллоҳдан мағфират сӯраш ва умрнинг қолганини Илоҳий ҳидоят чироғининг ёруғида яшамоқдир.
  4. Иймоннинг руҳи оламлар  Парвардигорига таслим бӯлишдир, худди Сабо маликаси Худога таслим бӯлганини эълон қилгани каби.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh