Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 27 July 2016 09:15

Яман қомондонининг ислом динини қабул қилиши

Яман қомондонининг ислом динини қабул қилиши

Азиз тингловчилар, ривоятимизнинг шу жойига етиб келган эдикки Абдо айтди: Мадинага қайтдим ва Пайғамбар (с) олдиларига бориб ўз сафарим достонининг ҳақида айтиб бердим.   

Бўлган воқеани Расули Акрам (с)га тушунтирди. Шунда Пайғамбаримиз хотиржам бир ҳолда. Кисронинг давлати ҳам худди шундай парчаланажак! – дея марҳамат қилдилар   

Энди ривоятимизнинг давомини эшитинглар.

Р) Икки кундан бери Бозоннинг юборган намояндалари Мадина шаҳарида эдилар. Бозон қўшунининг раҳбари Пируз,  Эрон қўшунларнинг амирларидан эди. У Хусрав Пируз буйруқи ва Бозоннинг танлаши  билан бу ерга келган эди. Бу икки кун давомида у мусулмонлар ва Пайғамбар ҳақида ўз эшитганларини Бозонга ҳикоялаб бериш мақсадида ўз зеҳнида сақларди. Мадина шаҳрида ҳузур топгани билан Пирузнинг андиша ва фикрлари мусулмонлар ва Пайғамбар (с) ҳақида бутунлай ўзгариб кетди. Гоҳида ёлғиз қолганида Мадина шаҳари, Пайғамбар (с) ва мусулмонлар ҳақида ўйлаб ўзича табассум қиларди. У Мадинага сафар қилганидан олдин эга бўлган андиша ва фикрлари устидан  кўларди.

Пируз айтди: Иккинчи кунда, бизларни Пайғамбар (с) дийдорига олиб бориш учун келишди. Пайғамбар билан мулоқот қилганим ва айтган сўзларимни эсимга келтирдим. Бу муддат ичида Пайғамбар (с)ни ўз диёридан олиб кетишимнинг имкони йўқлигини яна бир карра тушуниб етдим. Аммо Пайғамбар менга айтган гапларини тасаввур этишига қодир эмас эдим. Ўз фикр ва андишаларим билан банд эдим. Бирданидан кўзим ул ҳазратнинг  кўзларига тушиб қолди. Ул ҳазратнинг қараши мендек уруш жанг майдонидаги қомондонини ўзига жалб этди. Яна бир маротаба унга таъзим берасам деб ўйладим, аммо юрагимнинг урушини сезиб ғафлатда қолдим. Сўзлашни бошладим.

Эй мусулмонларнинг пешвоси! Жавобингизни эшитишга тайёрман. Қандай хулосага келдингиз? Биз билан Яманга борасизми ёким аждодларингиз динига қайтасизми?

Пайғамбар айтган сўзларимга эътибор бермасдан айтдилар: Парвардигорим менга хабар беришдиким шоҳингиз Парвизнинг ўғли  худди ўша онларда  Шируя тарафидан саройида ўлдирилган ва ўз отасининг салтанат тахтига соҳиб бўлди.

Пируз айтди: Бирданидан Эрон шоҳнинг қатл этилиши ҳақида эшитган хабар мени ҳайратга солди. Ғазабга келдим аммо ўзимни босиб айтдим: Бу сўзларингиз учун жавоб берасиз. Шоҳнинг ғазабидан қўрқингизлар. Чунки биз эшитган ва кўрган нарсаларини Бозонга айтиб берамиз. У ҳам бу хабарларни Хусравга албатта етказади.

Мусулмонларнинг пайғамбари ҳам мулойимлик билан айтдилар: Ҳа, мен ҳам ушбу гапларни Бозонга айтиб беришингизни хоҳлайман. Албатта унга мен танлаган дин қудратли дин бўлишини етказинг. Хусравнинг пойтахтида яқинда Ислом ҳоким бўлажагини ҳам сўйланглар! – дея марҳамат қилдилар. Мусулмонликни қабул қилса, Базон ўз ўрнида – Яманда қолдирилади, деб илова этдилар.

Пируз айтди: Эрталабки ўйқу яна мени безовта қилиб устимдан ғалаба қиларди. Пайғамбарнинг тилидан бу гапларни эшитишни кўтмагандим. Бундан вазъиятдан ҳайратланиб лол бўлиб қолган эдим.

Р) Пируз ва унинг дўстлари Пайғамбар (с) берган совғаларини олиб  ва кунгиллари  ҳайрат ва ғазаб ила тўлиб чўл-биёбон йўлини иккинчи маротаба кезишини бошладилар. Улар Яман томон йўл олган эдилар ва подшоҳнинг ҳужум қилиши хавф-хатаридан хавотирда эдилар.

Пируз айтди: Ўз шаҳар ва диёримизга етиб келдик ва уша чанг-ғубор олган кийимларимиз билан Бозон дийдорига шошилдик. Унга ўз ҳол-аҳволларимиз. Саргардон бўлишимиз, мусулмонлар ва уларнинг шаҳар ва ҳукумат қилишлари ҳақида ҳикоялаб бердик. Ҳамда айтдикки уларнинг ҳукмдорлиги подшоҳларнинг  салтанат қилишларига ўхшамайди ва бу ҳукумат халқ манфаатига асосланган.

Пайғамбар (с) паёмларини етказдим ва кейин сукут сақлаб Бозоннинг гапиришини кутдим. Бозон бир неча муддат сукут сақлаб ўйлаб сўнг айтди: Муҳаммад юборган паёмининг  ҳақиқати тез кунларда биз зеҳнимиз осмонида қўёшнинг нури каби порлади!

Пируз сўради : Қандай қилиб?

Бозон айтди: Агар ў ростгўй пайғамбар бўлса, паёми ёлғон эмас. Шаҳардан бирон хабар ёки бирон элчи келгунича сабр қилишимиз лозим.

Р) Бозон айтган сўзидан, бир неча кун ўтди. Бу интизорлик лаҳзалари бир йилдек ўтди. Охирида, Ктесифондан шошилинч билан бир элчи Яманга етиб келди ва подшоҳ номидан ҳокимга бир номани етказди.

Пируз айтди: Бозон юборган элчи келиб мени унинг олдига боришимни айтди. Шошилинч билан унинг дийдорига бордим. Бозон қасрда мени кўргани билан истиқболимга югурди ва мени қаттиқ қучоқлаб олди. Сўнг хурсандчилик билан айтди:  Парвизнинг ўғли Шируя, қироллик тожини бошига қўйди!

Пируз айтди: Унинг хурсандчилиги Шируя шоҳ бўлиши учун эмаслигини билардим. Ундан сўрадим: Яъни, Муҳаммаднинг берган паёми тўғри чиқди?

У айтди: Ҳа, Пируз, ушбу паём ёлғон эмас эди!

Пируз айтди: Бозоннинг кўзлари кўз ёш билан тўлиб кетди ва у Муҳаммад дийдорининг иштиёқида эди. Бозонни мусулмон бўлишга даъват этганини эсимга келтирдим ва ундан сўрадим: Энди нима қилмоқчисан Бозон?

Бозон жавоб берди: Унинг даъватини қабул қиламан. Мен бугунги кундан бошлаб ўзимни унинг издошларидан деб биламан!

Пируз айтди: Ўз фикрларим билан банд бўлдим ва ўзимдан сўрадим: бугундан бошлаб мен кимман?

Бозон уша кўзлари ёш билан тўла ва лабида табассум айтди: Сен ўзи кимлардан бирига тегишли бўлишингни айтгин: кичик бир подшоҳга буюк қумондони ёким буюк Пайғамбар учун бир кичик қумондон  бўлишни истайсан?!

Бир қисқа муддат давомида ва Шируя ҳукумат қудратига келиши билан Пайғамбар (с) нинг даъватларига имон келтирган Яманнинг қумондони ул ҳазратга мактуб ёзиб ўзининг ва ўз қумондонларининг мусулмон бўлишларидан хабар беради. Пайғамбар (с) ҳам ўз ваъдаларига биноан уни Яманда ўз намояндаси сифатида қабул қиладилар.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh