Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 01 June 2016 09:01

Пайғамбар (с) Эрон подшоси Хусрав Парвизга нома йўллагани

Пайғамбар (с) Эрон подшоси Хусрав Парвизга нома йўллагани

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимиз давомида Пайғамбар (с) ўз ҳижратларининг олтинчи йилида Яман мушриклари билан мусулмонларга осойишталик ва тинчликни армуғон келтирган "Ҳудайбия сулҳини" имзолагани ҳақида сўз юритган эдик. Ҳамда айтган эдикки қурайшийлар Мадина шаҳрига бир неча маротаба амалга оширган ўз ҳужумлари билан бирон натижага эришолмасдилар ва бу ҳужумлар фақат мағлубият ва зарарларни олиб келди. Ҳамда зикр этиб ўтиш жойизким Мадина яҳудийлари ва уларнинг атрофдаги аҳолийлар ҳам бирин-кетин берган ўз ваъдаларига вафо қилмадилар ва  натижада қилган қилмишлари учун жазоларини  олишди.

Шунингдек юз берган мазкур ҳодиса-воқеалар сабаб бўлдиким, Расули Акрам (с) уларнинг душманликларидан  таскин топиш ва дунёнинг бошқа бурчакларида Аллоҳ динини кенгайтириш  учун сайъ-ҳаракат қилдилар. Шунинг учун Пайғамбар (с) ҳижратининг етинчи йилида, уша замоннинг  олтита подшолари ва ҳукмдорларига мактуб ёзиб уларни ислом динига даъват этдилар. Жумладан, Пайғамбар (с) Эроннинг подшоси Хусрави Парвизга ҳам хат ёзган эдилар. Бугунги дастуримизни ана шу мактубнинг мазмунига бағишлаймиз. Биз билан бирга бўлинг!

Р) Бир пиёла шарбат ичиб бир соябон остида ҳавонинг иссиқлигидан паноҳ олган эдики фармондорнинг элчиси еттиб келди :  Пируз! Бозон сизни ўз олдига ташриф буюришингизни талаб қилади.

Р) Ўз жойидан шошилинч билан турди ва бош кийимини кийиб тақдир томон йўл олди.

Р) Бозон мадоро ва муроса қиладиган инсон эди ва унинг хулқ-атвори яхши эди. Эрон шоҳи Хусрав Парвиз уни Яманга вакил этиб тайинлаган эди. Яман араблари уни амир деб билишарди. Бозон, Хусрав номи билан халқ устида ҳукмронлик қиларди ва улардан Хусрав учун солиқ тулашни талаб қиларди. Яман аҳолийси уни ўзининг меҳрибон отаси деб билишарди. Чунки у уларнинг шаҳрини обод қилиб зулм ва мустабидликдан озод этган эди.

Пируз айтди: Уша кунда ўз шаҳар ва диёримни тарк этиб Хусрав ва Бозоннинг фармонини бажо келтириш учун Арабистоннинг чўл-биёбонини кезиб ўтишда вужудимда бир қурқув пайдо бўлди. Яман ва Ҳижознинг ободлигинини кўз олдимда келтирдим.

Бозонга айтган эдим: Агар мени араб бир шахсни олиб келишга юборган бўлсангиз бу мен учун ҳурматсизлик ҳисобланади.

Бозон айтди: Хусравнинг ўзи бир қумондонни юборишимни талаб қилган эди. Уша вақти Хусравнинг мактубини қўлимга берди.

Хусрав Парвиз айтди:  Макка шаҳрида қурайшийлардан бир шахс ўзини пайғамбар деб эълон қилиши ҳақида бизга хабар етиб келди. Эй Бозон, қурайшийлар қумондонларидан бирини унинг олдига юбориши ва ундан ўз аждодларининг динига қайтишини ва агар рози бўлмаса уни менинг олдимга олиб келишини фармон бераман.

Р) Хусрав Парвизнинг буйруқи яздоннинг буйруқи билан тенг эди. У буюк шоҳ эди ва Эроннинг тўрт бурчагидан афсонавий ганжинани тўплаб Ктесифонга олиб борган эди. Бу шоҳ қасрнинг шукўҳ ва шаҳоматидан ва дарборидаги хонандалари ҳақида турли ривоятлар халқ ўртасида тарқалган эди. Аммо ўз ганжига қадар юракида бир ранжи ҳам бор эди. Башоратчилар унинг ўйини бир хатар кўтаётгани ҳақида башорат қилишарди.

Хусрав ўй хатарда деган сўз мақсадини ўз пойтахти хатарга юзмаюз бўлиши мумкин деб ўйларди. Уша башоратчилар башорат этган замонидан бошлаб Ктесифонда қолмади ва ўз қалъасида паноҳ топиб кунларни қурқув билан ўтказди.

Пируз айтди: Хусрав буйруқини ўқиб ваҳшатга келдим ва ўзимча айтдим: Нима учун подшо Арабистоннинг оролида яшайдиган бир арабдан шу даражада қурқади? Уша араб киши унинг жонига хатар солади деб ўйлайдими?

Р) Арабистоннинг араблари ҳеч қайси подшоҳга хатар солмасдилар. Улар ўз атрофидагилар ва ҳавасни келтирадиган подшоларнинг сарзаминларига қарши ҳужум қилиш учун қудратга эга эмасдилар. Ярим орол араблари қўёш нуридан қуриб кетган ернинг асирига тушиб қолган эдилар. Осмондан қўёшнинг иссиқ нурлари шу даражада ҳароратга эга эдики ҳеч қайси подшоҳ бу сарзаминга ҳужум қилиш учун мойиллик зоҳир этмади. Шунинг учун улар ваҳшийлик ва бутпарастлик билан қолиб кетишди.

Парвиз айтди: Бундай халқнинг ўртасидан бир шахс чиқиб яздонпараст эронликларни парвардигорга даъват этишига ишониш қийин эди мумкин бўлса. Чўл-биёбонлардан ўтиб Ҳижоз томон йўл олганимда ушбу диёрнинг иссиқ ҳавосидан фарёд тортдим: Худованд ушбу халқнинг ўртасидан бир шахсни пайғамбарликка сайлаши мумкинми?    

Media

Add comment


Security code
Refresh