Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 25 May 2016 08:06

Қурайшийларнинг Пайғамбар (с)га мактуб ёзишлари

Қурайшийларнинг Пайғамбар (с)га мактуб ёзишлари

Азизлар, ўтган дастуримиз давомида айтган эдикки Ҳудайбия шартномасига биноан қурайшийларнинг Маккага қайтишларига эътироз қилганлар Абу Басирнинг қайтишини кўрганлари биланоқ юракларида яна бир ғам-қайғу қўшилди. Улар сукут сақлашлари билан Пайғамбар (с)-дан бу шартноманинг шарт-шароитини эътиборга олмасликни сурашарди. Энди ривоятимиз давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Абу Басир айтди: Аммо Пайғамбар (с) қурайшийлар мактубини ўқидилар ва Макка томонидан юборилган намояндалари билан сўҳбатлашиб олганларидан  сўнг мени ўз олдиларига чақириб айтдилар: Эй Абу Басир! Биз аҳдимизни бузолмаймиз. Сени Қурайшга қайтариб беришдан бошқа чорамиз йўқ. Сен бироз сабр эт! Аллоҳ сенга ва мушриклар ичида қолган сен каби мусулмонларга, албатта, бир саломат йўлини кўрсатажакдир! − дедилар ва орқага қайтишини айтдилар.

Абу Басир Пайғамбар (с)-га мени бутпарастликка қайтармоқчимисиз? − дея ҳайратини билдирди.

Пайғамбар (с) яна иккинчи маротаба шундай башорат этдилар: Албатта, аллоҳ таоло сени ва дўстларингни зудлик билан асирликдан озод этишига аминман.

Абу Басир айтди: Ул ҳазратнинг қилган бу башоратларига ишондим ва қурайшийларнинг асири бўлишига рози бўлдим.

Бироқ Абу Басир Маккага эмас, ўлимга олиб борилаётган эди. Унинг назарида энди қутулиш йўли қолмаган, ер юзида Абу Басирни Қурайшнинг исканжасидан ҳимоя қила оладиган ҳеч бир қувват йўқ эди. Ўзини фақат ўзигина қутқазиши мумкин эди.

Абу Басир айтди: Маъмурнинг қиличини кўриш баҳонаси билан олдим. Уша вақтда қилични  қурайший жисмига солдим. Тамоша қилиб турган хизматкор ваҳшатланиб чўл-биёбонга қараб қочди. Бир томондан у қочиб кетди ва мен эса бошқа томондан.

Р) Абу Басирнинг қўлидан қутулган маъмур тўғри Мадинага келиб, ҳазрат Пайғамбарга шикоят қилди. Унинг орқасидан Мадинага етиб келган Абу Басир ўзини ҳимоя қилиб шундай деди: Ё Расулуллоҳ! Сиз мени аҳдга биноан буларга топширдингиз. Мен нафсимни қутқаришга ҳаракат қилдим.

Шунда Расули Акрам (с) Ҳудайбия ҳукмларига кўра унинг Мадинада қола олмаслигини тушунтирдилар. Аммо Абу Басир айтди: Эй Худонинг Расули, Сиз ўзингиз ваъдангизга вафодор экансиз ва мени қурайшийларга таслим этиб юбордингиз. Мени яна   бутпарастликка қайтармоқчимисиз? − дея ҳайратини билдирди.  Мен қайтадан авлод-аждодларимнинг  қадимий динига  қайтишни хоҳламайман. Энди қурайшийлар шартномаларига биноан амал қилдингиз. Энди эса мени озод этинг токим ўз хоҳлайдиган жойимга қочиб борай. Макка ва Мадина бўлмаган жойларга қочиб борай.

Р) Абу Басир Пайғамбар (с)-дан рухсат олиб дарё қирғоғига етгунича йўл кезди. Абу Басир келганлиги ҳақидаги хабар Маккада тарқалиб бир шахсни шод этиб, бошқасини ғам-қайғуга туширди. Қурайш қабиласи Абу Басир қилган ишидан ғазаб оловида кўйиб кул бўларди. Аммо бошқа гурўҳ эса ғазаб ва қароғунлик биёбонидан ўтиш учун бу оловдан ўз йўли учун чироғ сифатида фойдаланарди.

Қурайшийларнинг кўзларидан яширган шахслар Абу Басирга ўхшаган исломга иймон келтирган шахслар оз бўлса ҳам бор эдилар.

Абу Басир келтирган хабар уларни хурсанд қилиб  Маккадан қочиш фикрига солди.

Абу Басир айтди: Дўстларим мусулмон бўлишга мойиллик этишарди, аммо қурайшийлар ғазабларидан қурқишарди. Менинг хабаримни эшитиб улар қурайшийлардан ўзоқлашишга журъат қилдилар ва ўз юкларини олиб  мен танлаган йўл томон қадам қўйишди.

Р) Абу Басир ва унинг ёронлари Қурайш қабиласининг карвони тижорат қилиш мақсадида борди-келди қиладиган йўлнинг яқинида қарор олишди. Улар қурайшийларни ўз диёрларидан маҳрум бўлишларининг сабаби деб билиб тижоратчиларнинг карвони ўтадиган йўлни қасос олиш воситаси деб билишарди.

Абу Басир айтди: Қурайшийларнинг  истак-хоҳишлари бизларни овора қилиб қўйган эди. Агар улар Пайғамбар (с) Маккадан қочганларнинг қайтишларини хоҳламаганларида бизлар ҳам ўз ака-укаларимиздек Мадина шаҳрида  тинч ва осойишталикда ҳаёт кечирардик. Бизларни овора ва сарсон қилганлари учун қурайшийларнинг раҳбарлари  жазоланишлари лозим.

Р) Қурайшийларнинг савдогарлари Абу Басир ва унинг дўстлари қароргоҳларидан ўтишларида ўз жонларини хатар остига қарор беришарди. Йўлнинг хавф-хатарли эканлиги ва мол-мулкни қулдан бой бериш хавфи Макка ва Мадина аҳолийси бўлмаган ушбу гуруҳдан қурайшийларни хаста қилиб қўйган эди. Қурайшийлар Абу Басир ва унинг ёронларининг ҳужумларидан чарчаб қабила пешволарининг йиғилишида ўз мол-мулкларининг карвонини соқ-саломат ўз манзилларига етказиш учун  маслаҳатлашиб олишди.

Р) Бир неча вақтдан сўнг Қурайшийлар қабиласининг пешволари номидан бир мактуб етиб келди. Улар Пайғамбар (с)дан Макка қочқинлари Мадинада қолишлари учун эркин бўлишларини талаб қилишган эди.

Пайғамбар (с) хурсанд бўлиб қурайшийларнинг истак-хоҳишларини қабул қилди ва Маккадаги бундай мусулмонлар Пайғамбар (с)нинг шаҳрида ўзларининг  тинчлик ва осойишталигини топишди.

Абу Басир айтди: Пайғамбар (с)нинг товушлари қулоқларимда акс садо берарди.Пайғамбар (с)айтдилар:  Албатта, аллоҳ таоло сени ва дўстларингни зудлик билан асирликдан озод этишига аминман.

Р) Юзага келган Абу Басирнинг можароси қурайшийларни қочқинларнинг қайтиб келишларидан пушаймон этди ва Пайғамбар (с)нинг мухолифларини эса тарқатиб юборди.

Мадина шаҳрида Пайғамбар (с)нинг самовий дини нисбатан тарафдорга эга бўлишини билишди.  

Media

Add comment


Security code
Refresh