Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 18 May 2016 09:09

Ҳудайбия сулҳи

 Ҳудайбия сулҳи

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Пайғамбар (с) ва ул ҳазрат саҳобалари  Каъбани зиёрат қилишларининг  башорати  ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугунги дастуримиз давомида ривоятимизнинг давомини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг.

Пайғамбар (с) ва мусулмонлар карвони Макка шаҳрига киришларидан Қурайш қабиласи хабар топди ва мусулмонларнинг бу ишларидан ғазабланиб бир неча ўз намояндаларини Пайғамбар (с)  билан музокара қилиш учун юборди.

Пайғамбар (с) айтдилар: Биз бу ерга уруш ва жанжал қилиш мақсади билан келмагандик. Менинг истак-хоҳишим фақат Байтуллоҳни зиёрат қилишдан иборатдир.

Р) Қурайш қабиласининг раҳбарлари ўз намояндаларининг тилидан Расули Акрам (с)-нинг ушбу мақсадини эшитиб айтдилар: Қасам ичамизки у зиёрат қилиш мақсади билан келган бўлса ҳам  уни Маккага йўл қуймаймиз.

Р) Улар орасида Қурайш қабиласи билан иттифоқдош  бўлган ёронларининг  айримлари  Пайғамбар (с)-нинг хушмуомалалик ва тинч-осойишталик мақсадларидан хабардор бўлиб Қурайш қабиласини танқид остига олишди.

Араб киши айтди: Биз сиз билан шартнома тузганларимизда Каъбани зиёрат қилувчилар йўллларини бекитиш ҳақида бирон нарса демагандик. Энди Муҳаммад (с)-нинг мақсади биз билан уруш олиб бориш эмас ва  биз ҳам бу урушда сизга ҳамроҳлик қилмаймиз.

Р) Қурайшийларнинг айрим доно пешволари ўз қавм-қариндошларини мусулмонлар билан қарши кўраш олиб бормасликлари  учун панд-насиҳат беришди.

Қурайшийлардан бошқа бири айтди: Мен кўп сафар қилганим ҳақида хабардорсиз ва кўп ҳакимларни кўрганман. Аммо Қайсар Румиён ва Касройи Порсиён каби бирон шахсни Муҳаммад(с)-га ўхшаб  ўз издошлари орасида қадрли ва азиз бўлишини кўрмаганман.

Р) Қурайш қабиласи буларнинг ҳаммасини эшиттиб,   урушмаслик хулосасига келишди.  Кейин мушриклар ва мусулмонлар ўртасида бир шартнома тузиш учун сайъ-ҳаракат қилди.

Р) Ҳудайбия сулҳи ўн йилга мўлжалланган эди. Бу муддат мобайнида икки томон бир-бирларига ҳужум уюштиришмайди, бир-бири билан жанг қилмайди.

Бу йил мусулмонлар Каъбани зиёрат қилмайди, Мадинага қайтади. Аммо келаси йилларда Пайғамбар (с) ва мусулмонлар эркин тарзда  Байтуллоҳнинг зиёратига боришди. Қурайшийлар Макканинг мусулмонларига озор етказмасдилар. Қурайшийлардан бири мусулмонлар томонига ўтмоқчи бўлиб, валийсининг рухсатисиз Мадинага келса, мусулмон бўлса ҳам, у одам қабул қилинмайди, қайтариб юборилади. Бироқ бирор мадиналик мусулмон Қурайш тарафига ўтиб, Маккага кирадиган бўлса, қайтариб берилмайди. Қурайш қабиласидан қочоқларни мусулмонлар қайтариб беришади. Аммо Мадинадан қочганларни қурайшийлар қайтармайди. Мусулмонлар гуруҳи шартноманинг бу қисмига қарши чиқдилар ва эътироз қилишдиким нима учун қурайшийлар Мадина қочганларни қайтармади.

Пайғамбар (с) айтдилар: Биз ширк муҳитини ислом сарзаминида тарқатилган шахсларга эҳтиёж сезмаймиз!

Р) Аммо улар янада эътироз қилиб айтиларким нима учун қурайшийларни қайтариб бериши керак?

Пайғамбар (с) уларга ваъда бердиларким Аллоҳ таоло уларга нажот беришади.

Р) Абу Басир қамоқдан қочган пайтида қурайшийлар ва Пайғамбари Акрам (с)нинг тузган шартномаларидан хавотирга тушган эди. Қурайшийлар Абу Басир учун Мадина хурмозорларидан бошқа бирон бир бошпанаҳ йўқлигини билишарди. Сўнгра   маъмурлардан бирига бир мактубни беришди ва Абу Басирни олиб келиш учун бир хизматгорни унга қўшиб беришди.

Абу Басир айтди: Пайғамбар (с) шаҳрига қурайшийларнамояндаларининг кириши ва менинг Мадинага етиб келишим билан юрагимда бўлган хавф-хатар янада ортиб кетди. Улар мени Маккага олиб кетиш учун келган эдилар. Ва бу эса Пайғамбар (с) ва қурайшийлар ўртасида тўзилган шартноманинг шарти эди.

Р) Ҳудайбия шартномасига биноан қурайшийларнинг Маккага қайтишларига эътироз қилганлар Абу Басирнинг қайтишини кўрганлари биланоқ юракларида яна бир ғам-қайғу қўшилди. Улар сукут сақлаган ўз тиллари билан Пайғамбар (с)дан бу шартноманинг шартини эътиборга олмасликни сурашарди.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh