Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 11 May 2016 09:01

Ҳудайбия достонининг бошланиши

Ҳудайбия достонининг бошланиши

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.  

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда ушбу чул-биёбонда ҳақиқат чашмасини излайдиган яккапарстлик  ва  тавҳид паёмини етказувчилар ва пешволар ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугунги дастуримиз давомида ривоятимизнинг бошқа қисмларини эшитишга сизларни даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг.

Р) Ёз фаслининг эрталабки чоғида, қуёш эндигина    ботиши билан Макка бузургворларини нохуш хабар уйқудан ўйғотди.

Қаровул айтди: Абу Басир қамоқдан қочди! Абу Басир қочди!

Р) Қуёш  гўё қаронғулик диворларини синдирганидек, бу қамоқда бўлган Макканинг асири тор қафасга чидолмай унинг панжараларини синдирган эди.  

Абу Басир айтди: Бир неча муддат эдики Қурайш қабиласи мени мусулмон бўлишим учун жазо бериб  боғлаб қўйган эдилар. Улар шундай қилиб мени иш ва фаъолиятимдан тўхтатиб шу билан бирга пайғамбар (с)нинг динидан қайтишим учун ҳаракат қилишарди. Аммо  мени боғлаб қўйиш ва ушлаб туришлари билан     қалбимда жой олган динни  йўқ қилиб бўлмас эди.  Шунингдек,  Қурайш қабиласининг қамоқхонасига тушиб қолганимга тан бердим, аммо уларнинг истак-хоҳишларига қарши эдим.

Р) Абу Басир тажрибали шахс эди. У куч-қудратга эга бўлишига қўшимча кучли ақлнинг соҳиби ҳам эди. Бу сифатларнинг барчаси уни бир ҳушёр ва жасур шахсга айлантирган эди.

Қурайш қабиласининг шахсларидан бири  мени боғланган қўлларимни ечган ҳолатда кўриб ўз қаровулларига хитоб айлади:  Қандай қилиб ундан бехабар бўлдингиз?

Қаравул айтди: У бизларни алдади ва ўзини ўликка солди. Ва бизлар ҳам унга ишондик. Эшикни очиб унинг аҳволидан хавар олган чоғимизда у бирданидан бизларга ҳужум қилди ва бизларни мот қилиб қўйди!

Абу Басир айтди: Мадина йўлини кезаётган лаҳзаларда    Пайғамбар (с)-нинг шаҳрига зудлик билан етиб келиш иштиёқида эдим. Тор қафасни синганимдан сўнг  мени  азоб берган  мушриклар ва Қурайш қабиласининг фосид одамларидан қутилиб ўзимни осмонда учадиган озод қуш каби ҳисс этардим. Уша пайтда ҳам хавф-хатар ва умид мени тинч қўймас эди. Бир томондан пайғамбар (с)-нинг  лутфу марҳаматларига умид қилардим ва бошқа томондан эса Пайғамбар (с)  Қурайш мушриклари  билан тузган шартномаларини сақлай олишларидан хавотирда эдим. Бу икки нарсадан, яъни мени бошпанаҳ излашим ёким берган ўз ваъдалари ўртасидан қайсисини танлашини мен билмасдим.

Р) Абу Басир Макка шаҳридан қочаётган чоғида уша  хавф-хатар сезаётган шартнома бу "Ҳудайбия" шартномаси эди.

Р) Пайғамбар (с)-нинг орзуси Ҳудайбия достонининг бошланиши эди. Ул ҳазрат ўз ёронларини Каъба - Байтуллоҳнинг атрофида тўрганларини ўз тушида кўрди ва бу тушнинг таъбири яхши эканлиги ҳақида мусулмонларга хабар берди. Кўрган тушларига биноан, мусулмонларни ҳаж қилишга даъват этган, Каъбанинг биргаликда тавоф этилажагини асҳобга муждалаган эдилар

Мусулмонлар олдинги йилларда Қураш қабиласи билан душман бўлишлари сабабли ҳажга бормаган эдилар ва шунинг учун ушбу лаҳзаларни интиқлик билан кўтиб юришган эдилар.

Охири ҳаж қилиш мавсуми ҳам етиб келди ва мусулмонлар орасида муноди, яъни нидо бергувчи шахс   шундай нидо берди: Пайғамбар (с) бу йилда ҳаж маросимини бажо келтиришни мақсад қилганлар.  Шундай экан сизлардан кимки Каъбани зиёрат қилиш мақсадида бўлса,  тайёргарлик кўрсин ва пайғамбар (с) ёронларининг карвонига қўшилсин, чунки Пайғамбар тез кунда йўлга чиқадилар.

Р) Бу башоратга на фақат мусулмонлар, балким Мадина шаҳридан ўзоқда бўлган мушриклар ҳам хурсанд бўлишди ва Пайғамбар(с)-га ҳамроҳлик қилишди.

Агарчи Қурайш қабиласи қаршилик кўрсатсада, аммо Пайғамбар (с) мусулмонларнинг карвонини  фақат зиёрат  қилиш учун Макка шаҳрига олиб келган эдилар.

Пайғамбар (с)-нинг ушбу қилган сайъ-ҳаракати Қурайш қабиласига ёқмади. Шунинг учун пайғамбар (с)- ни истиқбол этиш учун Валиднинг ўғли Холид раҳбарлигида бўлган бир қўшунни юборди.

Қурайш қабиласи қаршилик кўрсатиш мақсадида тайёргарлик кўрганларини кўриб улар билан туқнашув юзага келмаслиги учун Пайғамбар (с) бошқа йўлни танладилар. Бадавийлар аҳлидан бўлмиш бир киши карвонга  йўл кўрсатишни ўз зиммасига олди. Карвондаги мусулмонлар унинг орқасидан чўл-биёбон ва тоғлардан ўтиб Макканинг яқинларида жойлашган Ҳудайбия номли бир жойга етиб келишди.

 Пайғамбар (с) карвонни тухтатди ва бошқа мусофирларга Маккага кирганларида шовқун ва тўполон кўтармаслик учун дастлаб уларга йўл берди.

Қурайшийлар бундан хабар топишди ва мусулмонларнинг бу ишларидан ғазабланиб, ўзининг бир неча намояндаларини пайғамбар (с) билан музокара қилиш  учун юборди.

Пайғамбар (с) айтдилар: Биз бу ерга уруш ва жанжаллаш мақсади билан келмагандик. Менинг истак-хоҳишим фақат Аллоҳнинг ўйини зийрат қилишдан иборатдир.

Р) Қурайш қабиласининг раҳбарлари ўз намояндалари тилидан пайғамбар (с)-нинг бу мақсадини эшитиб айтдилар: Қасам ичамизки у Маккага зиёрат қилиш учун келган бўлса ҳам  уни Маккага йўл қуймаймиз.

Media

Add comment


Security code
Refresh