Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 03 May 2016 14:39

Нажжоший Пайғамбари Акрам (с)га нома ёзиб ўзининг иймон келтирганини эълон қилиши.

 Нажжоший Пайғамбари Акрам (с)га нома ёзиб ўзининг иймон келтирганини эълон қилиши.

 Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки  кема Ҳабашистон қирғоқларида тўхтаганидан кейин Амру бин Умия подшоҳ билан яна бир маротаба дийдор кўриш учун Нажоший дарборига қараб йўл олди.

Амру айтди: Нажоший мени таниди ва иззат-икром  билан мени кўтиб олди. У Пайғамбар (с) ҳол-аҳволларидан сўради ва ул ҳазратга ҳамду санолар айтди. Бу сўзларни эшиттиб ундан янги бир руҳия олдим ва хавфсизлик ҳисси менда пайдо бўлди. Бир нарса демоқчи эдим, аммо гўё менинг ўрнимда бошқа бир шахс сўзлади: Эй инсонларнинг адолатли ҳокими, муҳожир биродар ва сингилларимиз ва менга кўрсатган яхши муносабатингизни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаймиз. Бизнинг ҳаққимизга кўп яхшиликлар қилдингиз. Сизларни ўзимиздан деб биламиз ва сиз ҳам бизларни ўзингиздан деб билинг. Бугун пешволаримиз истак-хоҳишларига биноан ва ул ҳазратнинг паёмларини сизларга етказиш учун бу ерга келдим.

Аллоҳ таоло насронийларнинг муқаддас китобини нозил этгани ва мазкур китобда халқни ҳидоят этиш учун Пайғамбаримиз (с)  ҳақида хабар берганлигини яхши биламиз. Энди яҳудийларнинг Исои Масиҳга иймон келтирмаслигини эсингиздан чиқаринг. Агар бизнинг Пайғамбаримиз (с) га иймон келтирганингизда эзгўлик ва саодатга эришасиз ва ажр мукофот насибингиз бўлади.

Р) Ҳабашистон подшоси Нажжоший,  Пайғамбар (с)нинг элчисининг бу сўзларини эшиттиб фикрланиб қолди. Бу ўртада Амру подшонинг вазирлари ва маслаҳатчиларнинг ғазабланган кўзлари олдига қарор олган эди. Нажжоший бир неча муддат сукут сақлаб ва ёмон фикрда бўлган кишилардан хилватга бориб Пайғамбар (с) йўллаган мактубни диққат билан таҳлил этди.   

Пайғамбар йўллаган мактубда шундай марҳамат қилинган эди: "Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Аллоҳнинг пайғамбари, Муҳаммад томонидан Ҳабашистон подшоси Нажжошийга саломлар бўлсин! Яккаву ягона аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким ундан бошқа тоат-ибодат қиладиган маъбуд йўқдир. Аллоҳ-таоло нафс ва камчиликлардан йироқдир.Ва барча бандаларнинг бошпанаси ва умидларидир. Марьямнинг ўғли Исо (а) Аллоҳ таоло томонидан пок ва покдоманлик билан Марямга ҳадья берилганига шаҳодат бераман. У инсон каби Аллоҳ иродаси ва истак-хоҳиши билан яратилгандир. Шунинг учун сиз Парвардигорга сиғинувчиларни ягона Аллоҳга тоат-ибодат қилишингизга даъват этаман ва мени унинг расули ва элчиси деб билингиз. Бу истак-хоҳиш шундан иборатким сени ўз рисолатим ҳақида огоҳлантирсам. Сенинг халқинг ва қўшунларинг ҳақ ва ҳақиқатни билишларингизга ҳидоят этаман. Бас, менинг пайғамбарлигимни қабул қилинг ва ҳидоят йўлига пайравлик қиладиганларга саломлар бўлсин."

Умия ўғли Амру айтди: Нажжоший Пайғамбар (с) мактубини ўқиганидан сўнг кўзлари ёшга тўла эди.

Ҳабашистон подшоси мени ўз олдига даъват этди ва ўз атрофдагиларга уни ёлғиз қолдиришга бўйруқ берди. Мен ва у ёлғиз қолганимизда айтди: Пайғамбар (с)нинг намояндаси олдига, уни Аллоҳ таолонинг ваъда берган расули ва муқаддас китобининг аҳли деб шаҳодат бераман. Мусо калимуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги ҳақида хабар берди ва аниқ ва комил белгилар билан ундан кейин келадиган пайғамбарни таништирган эди.

Р) Ундан сўнг Нажжоший Пайғамбари Акрам (с)га нома ёзиб ўзининг иймон келтирганини эълон қилди.

Умиянинг ўғли, Амру айтди:  Бу воқеадан бир неча кундан сўнг, Мадинага қайтишни мақсад қилиб кемага ўтирганимда, ўзим билан Нажжоший томонидан совға этилган ҳадялар ва олдимда эса ислмони қабул қилиш ҳақидаги яхши хабарни олиб бораётган эдим. Буларнинг барчасини Ҳабашистондан Мадина шаҳрига олиб борардим.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh