Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 27 April 2016 09:03

Пайғамбар (с) Ҳабашистон подшоҳсига нома юбориши

Пайғамбар (с) Ҳабашистон подшоҳсига нома юбориши

 Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда   ҳижрий 7-чи асрда, Пайғамбар (с.а) бир неча подшоҳларга мактуб ёзиб уларни ислом динини қабул қилишга даъват этганларида ул ҳазратнинг ёронларидан бири Ҳабашистонга элчи сифатида борганлиги ҳақида ва унинг  мақсади  Расули Акрам (с) паёмларини бу сарзамин подшоҳсига етказишдан иборат эканлиги ҳақида сўҳбатлашаган эдик. Бугун эса ривоятимизнинг давомини эшиттишга сиз азизларни даъват этамиз.Биз билан бирга бўлинг!

 Ривоятимизнинг шу жойига келгандикки бир неча муддат давомида Қурайш қабиласи мусулмонларнинг ғалаба қозонишларини кўриб жуда хавотирга тушган эдилар. Уларнинг куч-қуввати ва қўшунлари мусулмонлар баробарида қаршилик кўрсатиш қудратига эга эмас эди ва уларнинг қилган ҳар бир ҳаракатлари фақат шармандалик ва мағлубиятни олиб келарди. Шу ҳолда Пайғамбар (с.а) ёронларининг сафи кундан кунга ошиб борарди ва бу вазъият эса мушрикларни хавотирланишга соларди.

Мусулмонлар гуруҳи бир неча маротаба Макка шаҳрига яқинлашганларида  отларининг оёқ товушлари Қурайш қабиласини тинч ўхлашга қуймасди. Макка ва Мадина шаҳрлари олдинги даврларга ўхшамасди ва Қурайш қабиласи ҳужум қилишга фурсат топмай фақат мусулмонларнинг ҳужум қилишлари ҳақидаги хабарларни эшитарди. Энди ривоятимиз давомини эшиттинг.

Амру Ос айтди:  Мусулмонларнинг Маккага ҳужумларини кўтган бизнинг айрим бузургворларимиз бу масалани   ҳал этиш йўлига тушдилар. Чунки мен Ҳабашистон подшоси билан ошно бўлган эдим ва  Ҳабашистоннинг подшоҳси Қурайш қабиласи билан ҳамжиҳат бўлиши учун бу сарзаминга музокара қилиш мақсади билан келгандим . Уша кун дўстларим билан Ҳабашистон подшосини дийдорига бордик. Мусулмон бир киши мендан олдинроқ  Нажашийни кўрганига келган эди. Бир неча муддат ўтганидан сўнг Умиянинг ўғли Амру қасрдан чиқди. Биз йўлда учрашиб қолдик ва уша вақтда вужудимни бир ғазаб қамраб олди. Дўстларимга  Умия ўғлини Мадина шаҳрига қайтишга йўл қўймаслигимни айтдим. Энди мен Қурайш қабиласининг бу қийматли совғалари билан подшоҳ олдига бораман ва мен ҳам уларни ўзим истаганимча азоб-уқубат бериш учун подшоҳдан бу шахсларнинг қўлларини боғлаб менга топширишини сўрайман.  

Р)  Нажоший мактубни олгач, элчини бениҳоя иззат-икром билан кутди.

Нажоший айтди: Эй Оснинг ўғли, бу гал ўз сарзаминингдан менга қайдай совғалар олиб келдинг?

Р) Қурайш элчиси  Амру Ос, совғаларни тақсимлаб берди. У подшоҳни хурсанд бўлишини кўриб  айтди: Подшоҳ мендан олдин  ўз олдига кирган шахсни яхши танимаган бўлса унинг айби йўқ. У  Қурайшликларнинг шужоатли эркаклари ва бузургворларининг қонларини тўкишни хоҳлаган ва ўзини  пайғамбар деб билган   шахс томонидан келган эди. Бизнинг расм-русум ва удумларимизга нисбатан эҳтиромсизлик қилиб низоъ ва нотинчликларни ийжод этади. Энди ушбу пайғамбар (с)нинг издошлари ўз сарзаминига қайтишлари подшоҳнинг чора-тадбир кўрмаслигидан далолат бермайдими? Бу элчи Қурайш қабиласи бузургворларининг қони учун қасос олиш мақсадида қатл этилиши лозим.

Р) Амру Ос тилидан эшитилган ҳар бир гап Нажошийни аксуламал кўрсатиш учун мажбур этарди.

Амру Ос  ўз сўзини қисқарди, аммо Нажоший эса асабийлашиб доду фиғон кўтарди.

Нажоший айтди: Эй Амру Ос,  нима деяпсан? Халқ учун тўғри яшаш ва ҳаёт кечириш паёмини келтирган шахснинг элчисини ўлдиришишни хоҳлайсанми?

Аллоҳ таоло номи билан қасам ичаманки улар келажакнинг шахслари бўлишади ва душманлари эса нобудликка маҳкум бўлишади.

Умиянинг ўғли Амру айтди: Денгизнинг сукут сақлаши, кечқурун мен ёлғиз қолган эдим. Ором олган туфон, кема ва мен  қолган эдим. Аммо янги туфонни кўтаётганим йўқ эдими?

Бу гал Нажошийнинг вазирлари ва маслаҳатчилари мени ўлдиришга уни ундаганларида мен нажот топардимми?

Р) Умия ўғли Пайғамбар (с) томонидан Нажошийга келтирган нома бу гал муҳожирлар ҳақида эмас эди. Пайғамбар (с) бу гал Нажошийни ислом динига даъват этарди ва бу масала эса Нажошийнинг қавм-қариндошларининг ғазабланишга сабаб бўларди.

Кема Ҳабашистон қирғоқларида тўхтаганидан кейин Амру бин Умия подшоҳ билан яна бир маротаба дийдор кўриш учун Нажоший дарборига қараб йўл олди.

Media

Add comment


Security code
Refresh